Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Тўртинчи босқич – мустақил Ўзбекистонда адвокатура



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Тўртинчи босқич – мустақил Ўзбекистонда адвокатура 
институтини ислоҳотлаштириш босқичи. 
Совет Иттифоқининг 
парчаланиши билан ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон 
қилингач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 
“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги 
Қонуни қабул қилингунга қадар Ўзбекистонда 1980 йилдаги ЎзССР 
Адвокатура тўғрисидаги низом амал қилган. 1996 йил 27 декабрда 
“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул 
қилинди ҳамда 1997 йил 9 январда у амалга киритилди. Кейинроқ 
1998 йил 25 декабрда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва 
адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни қабул қилинди
2

“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
3
17 
та моддадан иборат бўлиб, унда адвокатуранинг мақоми ва 
функциялари, адвокатура фаолиятининг принциплари ва ташкилий 
шакллари, адвокат мақомига эга бўлиш шартлари белгиланган, 
адвокатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, адвокатлик фаолиятининг 
турлари санаб ўтилган. Шунингдек, бу қонунда адвокат ёрдамчиси ва 
адвокат стажёрининг ҳуқуқий мақоми белгиланган, адвокатлик 
сирига тушунча берилган, адвокатлик фаолиятининг ва адвокатнинг 
ижтимоий ҳимояси кафолатлари акс эттирилган. Қонунда, 
шунингдек, малака комиссияларини тузишнинг умумий ҳуқуқий 
асослари, уларнинг таркиби, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш 
ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш шартлари, лицензиянинг 
1
Гуценко К.Ф., Ковалев М.А. Правоохранительные органы. Учебник для юридических вузов и факультетов. 
Изд. 6-е., перераб. и доп. / Под ред. К.Ф. Гуценко – М.: Зерцало-М, 2001. – 330-331-б. 
2
Маълумот учун айтиш жоизки, Қозоғистонда адвокатура фаолияти 1997 йил 5 декабрдаги “Адвокатлик 
фаолияти тўғрисида”ги Қонун билан, Қирғизистон Республикасида 1999 йил 21 октябрдаги “Адвокатлик 
фаолияти тўғрисида”ги Қонун билан, Тожикистонда 1995 йил 4 ноябрдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонун 
билан, Арманистонда 1998 йил 18 июндаги “Адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун билан, Озарбайжонда 
1999 йил 28 декабрдаги “Адвокатлар ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун билан, Грузияда 2001 йил 20 
июндаги “Адвокатлар тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. 
3
Ҳозирги вақтда мазкур Қонунга Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 31 декабрдаги “Адвокатура институти 
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш 
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-198-сон Қонуни билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган // 
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2008 й., 52-сон, 514-модда. 


194 
амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш, адвокатнинг интизомий 
жавобгарлиги кўрсатилган, адвокатура ва Ўзбекистон Республикаси 
Адлия Вазирлиги ўртасидаги ўзаро муносабатлар белгиланган. 
Белгилаб қўйиш керакки, республика адвокатураси тарихида 
“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 
биноан, 
адвокатуранинг 
мустақиллиги; 
хусусий 
адвокатура 
институтининг барпо этилгани (адвокатура ҳеч қачон давлат 
ташкилоти бўлмаган бўлса ҳам); адвокатлик фаолияти билан 
шуғулланиш учун лицензия мавжуд бўлиши кераклиги; адвокат 
ёрдамчиси ва стажёри фаолиятларининг тартибга солиниши; малака 
комиссияларини, шунингдек, Олий малака комиссиясини тузиш ва 
уларнинг фаолиятини тартибга солиниши; адвокат меҳнатига ҳақ 
тўлаш ишонч билдирувчи шахс ёки ҳимоя остидаги шахс билан 
тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилиши; ўз касбий 
фаолиятини амалга ошириш даврида адвокатга кенг ҳуқуқлар 
берилиши республика адвокатураси тарихида янгилик ҳисобланади
1

“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида 
адвокатлик фаолиятига таъриф берилмаган. Лекин 1-моддада 
адвокатура Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ 
Ўзбекистон 
Республикаси 
фуқаролари, 
ажнабий 
фуқаролар, 
фуқаролиги 
бўлмаган 
шахсларга, 
корхоналар, 
муассасалар, 
ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатиши белгиланган. Шу орқали 
ҳуқуқий ҳимоя конституциявий ҳуқуқ эканлиги айтилган
2
. Бу 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 
18-моддаси 
маъносидан ҳам келиб чиқади, яъни Ўзбекистон Республикасида 
барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, 
1
Якубов С.А. Адвокатура – институт гражданского общества // “Современное состояние адвокатуры в странах 
Центральной Азии: проблемы и перспективы”. Материалы Международной региональной конференции (4-7 
февраля 2003 г. Ташкент, Узбекистан). – Ташкент, 2003 – 88-б. 
2
Маълумот учун: марказий осиё регионининг кўплаб давлатлари малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини 
бевосита ўз конституцияларида мустаҳкамлайдилар. Чунончи, Қозоғистон Республикаси Конституциясига кўра 
ҳар бир шахс малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган ҳолларда юридик ёрдам бепул 
кўрсатилади (13-модда); Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида айтиб ўтилганидек, 
Қирғизистон Республикасининг ҳар бир фуқаросига малакали юридик ёрдам ҳамда Конституция билан 
кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланади; ўз навбатида, Тожикистон Конституциясининг 
92-моддасида белгилаб қўйилганидек, юридик ёрдам тергов ва суднинг барча босқичларида кафолатланади; 
ўхшаш тарзда мазкур масала Туркманистон Конституциясининг 108-моддасида ҳал қилинган: малакали юридик 
ёрдам олиш ҳуқуқи судлов ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида эътироф этилади. Ушбу 
конституциявий нормалар таҳлилидан кўриниб турибдики, ҳимояланиш ҳуқуқи давлат томонидан 
конституциявий сифатида эътироф этилишига қарамасдан, аксарият ҳолларда мазкур ҳуқуқ конституциялар 
матнларида жиноят суд ишларини юритиш соҳаси билан чегараланади (масалан, Тожикистон, Туркманистон). 
Шу билан бирга, амалиёт кўрсатишича, адвокатлик фаолиятининг инсон ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида 
амал қилиши ҳақида гап юритиш лозим (шу жумладан, конституциявий, фуқаролик, хўжалик юритув ва 
бошқалар). Лекин ушбу масала (малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи) мазкур тадқиқотнинг предмети 
бўлмаганлиги туфайли, бу ҳақда биз мунозара қилмаймиз. 


195 
ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, 
шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. 
Шунингдек, Конституциянинг 22-моддаси ҳам – Ўзбекистон 
Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз 
фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни 
кафолатлайди
1

“Адвокатура 
тўғрисида”ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонунининг 2-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида 
адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мазкур Қонун ҳамда 
Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. 
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунида 
адвокатлик фаолияти ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси 
кафолатлари етарли даражада акс эттирилмаганлиги сабабли юридик 
ҳимояга муҳтож бўлганларга ҳимояни таъминлашнинг қонун 
даражасида кафолатлаш зарурати туғилди ва 1998 йил 25 декабрда 
“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг 
ижтимоий ҳимояси туғрисида”ги Қонун қабул қилинди
2
.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish