Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Бешинчи босқич – адвокатура институтини янада ислоҳ этиш



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

 
Бешинчи босқич – адвокатура институтини янада ислоҳ этиш 
босқичи. 
Адвокатура институтини янада ислоҳ этиш фуқаролик 
жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва 
эркинликларини самарали ҳимоясини ҳар томонлама таъминлашга 
қаратилган ҳозирги босқичдаги суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларининг 
асосий вазифаси ҳисобланади. Бу адвокатура ҳар қандай давлатнинг 
қонун устуворлиги ҳамда ўз фуқаролари ва бирлашмаларининг 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат 
қилинишини тан оладиган асосий ҳуқуқий институти бўлиши билан 
шартланган. Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла 
тарзда рўёбга чиқарилиши уларни иш кўзини билган ҳолда малакали 
ҳимоя қилинганида мумкин бўлади. Бошқача қилиб айтганда, мазкур 
фаолият фуқаролик жамиятининг махсус институти – адвокатура 
томонидан амалга оширилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Фармони билан адвокатура биринчи марта фуқаролик 
жамиятининг асосий институтларидан бири сифатида тан олинди. 
Айнан адвокатура институтини ислоҳ қилиш ва малакали юридик 
ёрдамни таъминлаш мақсадида 2008 йил 31 декабрда Ўзбекистон 
1
Қаранг: Комментарий к Конституции Республики Узбекистан. – Т.: Адолат, Академия МВД Республики 
Узбекистан, 1997. – 77, 78, 86, 87-б.; Комментарий к Конституции Республики Узбекистан. – Т.: Ўзбекистон, 
2001. – 97-105, 121-124-б. 
2
Адвокатская деятельность в Республике Узбекистан: Учебник для студентов бакалавриата: В 2-х томах. Т. 1. / 
Отв. ред. М.Х.Рустамбаев, Л.Б.Хван. – Т. Консаудитинформ – Нашр, 2007 – 66-б. 


196 
Республикаси Парлементи томонидан қабул қилинган қонунлардан 
бири “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати 
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни бўлди
1

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2008 йил 1 майдаги 
“Ўзбекистон Республикаси адвокатура институтини янада ислоҳ 
қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3993-сонли Фармони 
асосида ишлаб чиқилган мазкур қонун Жиноят-процессуал кодексига, 
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Жиноят-ижроия 
кодексига, “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунига, 
“Адвокатлик 
фаолиятининг 
кафолатлари 
ва 
адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда 
тутган ҳамда қуйидаги асосий қоидаларни ўз ичига олган: 
1)
адвокатликка номзод шахсларнинг малакасига нисбатан 
қўйилаётган талабларни кучайтириш, уларнинг юридик соҳа бўйича 
иш тажрибасига эга бўлиши ва адвокатлик тузилмаларида амалиёт 
ўташини белгилаш, шунингдек, адвокатларнинг мунтазам равишда 
касбга оид малакасини оширишнинг мажбурийлигини жорий қилиш. 
Адвокатура сафларини махсус билимларга эга бўлган малакали 
мутахассислар билан тўлдириш мақсадида адвокатликка номзодларга 
қўйиладиган янги талаблар назарда тутилган: юридик соҳа бўйича 
камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш, шу жумладан, адвокатлик 
тузилмаларида камида олти ойлик муддат стажировка ўташ. 
Бундан келиб чиққан ҳолда адвокат стажёрининг мақомини 
белгиловчи нормалар, унга қўйиладиган талаблар ва стажировкани 
ўташ билан боғлиқ бўлган бошқа асосий қоидалар аниқ кўрсатилган.
Шунингдек, адвокатнинг ўз билимларини доимий равишда 
такомиллаштириб 
бориш, 
Адвокатлар 
палатаси 
томонидан 
белгиланган тартибда уч йилда камида бир марта касбий малакасини 
ошириш мажбурияти белгиланади.
Шу билан бирга адвокатнинг мустақиллигини таъминлаш 
мақсадида қонун илмий ва педогогик фаолиятдан бошқа ҳар қандай 
фаолият тури билан шуғулланишни тақиқлайди.
2)

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish