Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

гумон 
қилинувчининг, 
айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини бузиш
натижасида олинган 
далиллар айблов асосига қўйилиши мумкин эмас. 
Қонунга мувофиқ (ЖПКнинг 20, 51, 487-моддалари) қуйидаги 
ҳоллар гумон қилинувчини, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан 
таъминлашга оид жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий 
бузилиши деб баҳоланади. Агар: 
• унинг ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш 
ҳуқуқи бузилган бўлса; 
• қонунга кўра, ҳимоячининг иштироки шарт бўлган иш 
ҳимоячининг иштирокисиз тергов қилинган ёки судда кўрилган 
бўлса; 
• манфаатлари ўзаро қарама-қарши бўлган бир неча шахснинг 
ҳуқуқлари битта ҳимоячи томонидан ҳимоя қилинган бўлса; 


137 
• дастлабки тергов тамомлангандан сўнг айбланувчи ишдаги 
барча материаллар билан таништирилмаган бўлса ва бу 
қоидабузарлик суд томонидан бартараф этилмаган бўлса; 
• айбланувчига айблов хулосаси топширилмаган бўлса; 
• ҳимоячиси бўлмаган судланувчига ҳимоя нутқи сўзлаш учун 
имконият, шунингдек, охирги сўз берилмаган бўлса; 
• иш судланувчининг иштирокисиз кўрилган бўлса, ЖПКнинг 
410-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан 
мустасно; 
• ишни юритишни истисно этадиган ҳолатлар мавжуд бўла туриб, 
дастлабки тергов ва суд муҳокамаси ўтказилган бўлса. 
Иш бўйича кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг аниқланиши суд 
қарорининг бекор қилинишига асос бўлади. 
3.11. Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги
принципи 
 
Тортишув принципи процессуал принципи бўлиб, тармоқ қонун 
ҳужжатларида мустаҳкамланган. Хусусан, Хўжалик процессуал 
кодексининг “Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги” деб 
номланадиган 9-моддасида тортишув ғояси қуйидагича ифодаланган: 
“Хўжалик судида суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва 
тенг 
ҳуқуқлилиги 
асосида 
амалга 
оширилади”. 
ФПКнинг 
“Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги” деб номланадиган 8-
моддасида мазкур принципнинг қуйидаги таърифи берилган: 
“Фуқаролик суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг 
ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилади”. Ушбу нормалар 
мазмунидан кўриниб турибдики, тарафлар далиллар тақдим этиш ва 
уларни текширишда иштирок этиш бўйича тенг ҳуқуқларга эга. 
Жиноят-процессуал қонунчилигида тортишув принципи алоҳида 
аҳамиятга 
эга 
бўлади. 
Жиноят-процессуал 
қонунчилиги 
тарафларнинг суд олдидаги процессуал тенглиги ҳамда жиноят суд 
ишларини 
юритишни 
изчил 
демократлаштириш 
ғоясини 
асосийлардан бири деб эътироф этиб, тарафларнинг ўзаро 
тортишувини жиноятга оид суд ишларини юритишнинг асосий 
принциплар тизимига киритади. Таъкидлаш жоизки, 1959 йилдаги 
ЖПКда мазкур принцип назарда тутилмаган. Амалдаги қонунчиликда 
эса ушбу принцип ЖПКнинг 25-моддасида ўз аксини топган: 
“Биринчи инстанция судининг суд мажлисида, шунингдек, ишлар 


138 
юқори судларда кўрилаётганда иш юритиш тарафларнинг ўзаро 
тортишуви асосида амалга оширилади”. 
Тортишув принципининг амалга оширилиши айблаш ва ҳимоя 
қилиш 
вазифалари 
бир-биридан 
ва 
суд 
фаолиятидан 
ажратилганлигини ҳамда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 
тенг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланаётган тарафлар томонидан 
бажаралишини назарда тутади. Айблаш, ҳимоя қилиш ва ишни ҳал 
қилиш процессуал вазифаларини битта орган ёки битта мансабдор 
шахс зиммасига юклатиш мантиқ ва психология қонунларига зид 
бўлади. Ушбу бузилишнинг тақиқланиши, биринчи навбатда, судга 
тааллуқли, чунки тортишув принципининг кўрсатилган асосий 
қоидасини бузиш одил судлов амалга оширилиши бутун тизимига 
таҳдид солади. 
Тарафларнинг ўзаро тортишуви асосида суд ишларини юритиш 
ҳар бир демократик жамиятининг миллий ҳуқуқий тизими учун 
муҳим ютуқдир. Юртбошимиз И.А.Каримов фикрига кўра, суд 
процессида айблаш ва ҳимоя қилиш тарафларининг ҳақиқий 
тенглигига эришиш суд тизимини ислоҳ қилишнинг асосий 
мақсадларидан бири. 
Тортишув принципининг амалга оширилиши иш тўлиқ, холис ва 
беғараз кўриб чиқилишининг кафолати ҳисобланади, бу, ўз 
навбатида, ҳақиқатни аниқлашга ва иш бўйича адолатли қарор қабул 
қилишга имкон беради. 
Жиноят процессида тарафлар деганда, процессуал манфаатлари 
қарама-қарши бўлган ва бу манфаатларни ҳимоя қилиш учун қонун 
билан тақдим этилган ҳуқуқларга эга бўлган жиноятга оид суд 
ишларини юритишнинг иштирокчилари тушунилади. Асосий 
процессуал вазифаларни бажарувчи шахслар қонунда белгиланган. 
Айблаш вазифаси битта тараф томонидан (прокурор, жабрланувчи, 
хусусий айбловчи, фуқаровий даъвогар ушбу тараф доирасида ўз 
фаолиятини амалга оширади), ҳимоя қилиш вазифаси эса айбланувчи, 
судланувчи, унинг ҳимоячиси, вакили, фуқаровий жавобгар каби 
процесс иштирокчилари вакиллари бўлган бошқа тараф томонидан 
бажарилишида процессуал вазифаларнинг ажратилганлиги ўз 
ифодасини топади. 
Ишни ҳал қилиш вазифаси фақат суд томонидан бажарилади. Бу 
вазифа айблаш ва ҳимоя қилиш вазифаларидан ажратилган 
(ЖПКнинг 25-моддаси 5- ва 6-қисмлари). 


139 
Ўз навбатида, суд олдида айблов ва ҳимоя тарафларининг 
тенглиги жиноят ишларини кўриш жараёнида тарафларга ўз ҳуқуқ ва 
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун тенг имкониятларни 
таъминловчи жиноят суд ишларини юритишнинг тартибини 
англатади. Тарафларнинг процессуал тенг ҳуқуқлилиги нафақат 
ишнинг фактик ҳолатларини таҳлил қилишга, балки ишни судда 
кўриш жараёнида вужудга келадиган барча юридик масалаларни 
муҳокама қилишга ҳам татбиқ этилади. 
Тортишув принципини изчил амалга ошириш мақсадида 
судланувчини фош этиш жараёнида суднинг иштирок этиши 
тақиқланади, чунки суд жиноий таъқиб органлар қаторига кирмайди 
ва айблов ёки ҳимоя тарафида туришга ҳақли эмас. Суд тарафлар 
процессуал мажбуриятларини бажаришлари ва ўз ҳуқуқларини 
амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратиб беришга мажбур. 
Суд процессда раҳбарий ўрин эгаллаб, холислик ва беғаразликни 
сақлаган ҳолда суд мажлиси устидан раҳбарлик қилади, 
ўрганилаётган иш ҳолатларига бевосита алоқадор бўлмаган барча 
маълумотларни бартараф этади, суд мажлисида тартибни бузиш 
бўйича уринишларга йўл қўймайди. 
Замонавий процессуалистлар тортишув принципининг қуйидаги 
учта элементларини ажратадилар: 1) айблаш (ва фуқаровий даъвони 
қувватлаш), ҳимоя қилиш (ва фуқаровий даъвога жавоб бериш) ҳамда 
одил судлов вазифалари бир-биридан алоҳида бажарилиши; 2) 
тарафлар ўз вазифаларини бажаришлари учун уларга тенг процессуал 
ҳуқуқлар тақдим этилиши; 3) суднинг процессда раҳбарий роли ва иш 
бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқининг фақат судга тақдим этилиши
1

Айблаш ва ҳимоя қилиш мустақил вазифалар сифатида 
белгиланиши, улар бир-биридан ва суд фаолиятидан ажратилиши 
тортишув принципи амал қилишининг асосини ташкил этади. 
Айблаш, ҳимоя қилиш ва одил судловни амалга ошириш вазифалари 
бир-биридан қандай тарзда ажратилганлиги бўйича суд процессининг 
турларини таснифлаш мумкин. Қонун айблаш, ҳимоя қилиш ва одил 
судловни амалга ошириш вазифаларини (ЖПКнинг 408, 409, 412, 53, 
12-моддалари) қатъий ажратган, уларнинг қўшилишини ҳукмнинг 
албатта бекор қилиниши учун асос сифатида белгилаган ва шу орқали 
бундай қўшилишни истисно қилган (ЖПКнинг 76, 79, 80-моддалари). 
1
Шестакова С.Д. Состязательность уголовного процесса. – СПб.: Издательство “Юридический центр Пресс”, 
2001. – 43-б. 


140 
Инобатга олиш лозимки, одил судловни амалга оширишда 
тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги қоида фақат процессуал 
жиҳатдан кўрилиши лозим. Тарафлар умуман тенг ҳуқуқли эмас, улар 
ўз позицияларини суд олдида ҳимоя қилишда тенг процессуал 
ҳуқуқларга эга. Тарафлар айблаш ва ҳимоя қилиш, фуқаровий 
даъвони қувватлаш ва даъвога қарши эътироз билдириш бўйича ўз 
позицияларини ҳимоя қилишлари учун йўл қўйиладиган процессуал 
воситаларидан фойдаланиш бўйича тенг имкониятларга эга. Суд 
муҳокамасида тортишувни таъминлаш учун суд тарафлар ўз 
процессуал ҳуқуқларини амалга оширишлари учун шароит яратади ва 
тарафлар хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги устидан назорат 
қилади ҳамда шу орқали иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга 
кўмаклашади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish