Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро пактнинг
14-моддаси 3-қисми “d” банди
133
ҳаракат қилишга имкон берувчи ҳуқуқлар комплекси сифатида
хизмат қилади.
ЖПКнинг 24-моддасига мувофиқ, гумон қилинувчи ва
айбланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқи қуйидаги қоидалардан иборат:
гумон қилинувчи ва айбланувчи ўз ҳуқуқларини шахсан ҳамда ўз
ваколатларидан тўлиқ фойдаланадиган ҳимоячи ёрдамида амалга
оширишлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг
мансабдор шахслари ҳар бир айбланувчи ўзининг ҳимояланишга
бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга ошириши учун тегишли
шароитлар яратиш бўйича мажбуриятларини бажаришлари.
Гумон қилинувчига (айбланувчига) тақдим этиладиган ҳамда
ўзининг нимада айбланаётганлигини билишга, ўз тушунтиришларини
беришга, унга қўйилган айбловга нисбатан эътироз билдиришга, ўз
қонуний манфаатларини шахсан ҳимоя қилиш бўйича барча
ҳуқуқлардан фойдаланишга имкон берувчи процессуал восита ва
ҳуқуқлар мажмуиси жиноят процессида ҳимояланиш ҳуқуқи
институтининг асосини ташкил этади.
Ҳимояланиш ҳуқуқи ва уни амалга оширишнинг кафолатлари
бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Қонун чиқарувчи қўйилган
айбловдан қонунда назарда тутилган барча усул ва воситалар орқали
ҳимояланиш имкониятини айбланувчига таъминлаш бўйича
мажбуриятни жиноят процессини олиб борувчи давлат органлари ва
мансабдор шахсларнинг зиммасига юклатади. Ушбу барча
ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи гумон қилинувчи ва
айбланувчида мавжудлиги тўғрисида суриштирувчи, терговчи,
прокурор ва суд жиноят ишини юритишда иштирок этувчи
шахсларни маълум қилишга, юқорида кўрсатилган ҳуқуқлардан
фойдаланиш тартибини тушунтиришга ва ушбу ҳуқуқларни тўлиқ
амалга ошириш имкониятни таъминлашга мажбурдирлар (ЖПКнинг
24-моддаси 2-қисми). Мазкур таъминлаш чоралари давлат органлари
томонидан амалга оширилмаётган бўлса, ҳимояланиш ҳуқуқи
бемаъни декларацияга айланади. Ушбу органлар айбланувчини ёки
судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек, унинг
жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган
ҳолатларни аниқлашга ҳам мажбурдирлар (ЖПКнинг 22-моддаси).
Гумон қилинувчи, айбланувчи унинг айби қонунда белгиланган
тартибда исботланмагунча ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан
аниқланмагунча
айбдор
ҳисобланмаслигини
белгилайдиган
айбсизлик презумпцияси конституциявий принципига қатъий риоя
134
этилиши гумон қилинувчи, айбланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан
таъминлашнинг муҳим кафолати ҳисобланади.
Гумон қилинувчи ва айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш
ҳамда ўз айбсизлигини ёки иш бўйича бирор-бир ҳолатни исботлаш
мажбуриятини юклатиш тақиқланади. Қонунга асосан бундай
мажбурият жиноят ишини юритишга масъул давлат органларининг
мансабдор шахслари зиммасига юклатилган.
Шундай қилиб, айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари тизими
ҳамда суд, суриштирув, тергов ва прокуратура органларининг ушбу
ҳуқуқларни амалга ошириш бўйича ҳақиқий имкониятларни
таъминлаш мажбурияти бирлигида айбланувчини ҳимояланиш
ҳуқуқи билан таъминлаш принципи ўзининг энг чуқур ва таъсирли
мазмунини топади.
Бироқ, айбланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаш
принципининг мазмун-моҳияти ўз ҳажми бўйича муайян бир
процессуал ҳуқуққа тенг эмас. Айбланувчининг (гумон қилинувчи ва
судланувчининг) ҳимояланиш ҳуқуқи деганда, унга қўйилган
айбловдан шахсан ёки ҳимоячининг ёрдамида ҳимояланиш
имкониятини берувчи процессуал ҳуқуқларнинг бутун мажмуи, бутун
комлекси тушунилиши лозим.
Айбланувчи (гумон қилинувчи, судланувчи) ўз ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини шахсан самарадорли ҳимоя қилишга имкон берувчи
ҳуқуқлар комплексига эга. Ушбу мақсадда жиноий жавобгарликка
тортиладиган шахсларга бир қатор ҳуқуқлар тақдим этилган: ўзининг
нимада айбланаётганлигини билиш, кўрсатув ва тушунтириш бериш,
далиллар билан танишиб чиқиш ва бошқалар (ЖПКнинг 46-моддаси).
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья)нинг процессуал
ҳаракати ёки қарори устидан белгиланган тартибда шикоят бериш
ҳуқуқининг гумон қилинувчи ва айбланувчига қонун билан тақдим
этилиши
мазкур
шахсларни
ҳимояланиш
ҳуқуқи
билан
таъминлашнинг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва
мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан
шикоят гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоячиси ва
қонуний вакили томонидан ҳам берилиши мумкин.
Ҳимоячи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг
қонуний
вакиллари,
шунингдек,
гумон
қилинувчининг,
айбланувчининг, судланувчининг илтимоси ёки розилиги билан
бошқа шахслар томонидан таклиф этилади. Гумон қилинувчининг,
135
айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра, суриштирувчи,
терговчи, прокурор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини
таъминлайди.
Агар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг
илтимосига кўра ёхуд уларнинг розилиги билан бошқа шахслар
томонидан ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, Ўзбекистон
Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси
томонидан
белгиланадиган
адвокатлик
тузилмаси
раҳбари
суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ҳимоячи тайинлаш
тўғрисидаги қарори ёки суднинг ажримига биноан, қарор ёҳуд ажрим
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий
бошқармасига келиб тушган пайтдан эътиборан тўрт соатдан
кечиктирмай жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини
таъминлаши шарт (ЖПКнинг 51-моддаси 3-қисми).
Амалдаги жиноят-процессуал қонунчилиги бўйича ҳимоячининг
ишда иштирок этишига жиноят процессининг ҳар қандай босқичида,
шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган
ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб рухсат этилади (ЖПКнинг
49-моддаси 4-қисми). Ишда ҳимоячилар сифатида адвокатлар
иштирок этишлари мумкин. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларидан
бирининг адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатида иштирок
этишига гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг
илтимосномаси бўйича суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки
суд ажримига биноан, йўл қўйилиши мумкин.
Қонун чиқарувчи айбланувчига иш юритилаётган даврда
исталган вақтда ҳимоячидан воз кечиш ҳуқуқини тақдим этади.
Лекин бундай воз кечишга фақат айбланувчининг ташаббуси билан
йўл қўйилади ва у ишда бошқа тарафларнинг иштирок этишига
тўсқинлик қилиши мумкин эмас.
Ишда иштирок этиш ҳақида битим тузилган ёки тайинланган
вақтидан бошлаб адвокат ҳимоячи вазифасини бажаришни рад
этишга ҳақли эмас (ЖПКнинг 53-моддаси 5-қисми).
Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига, уларнинг
илтимосига қатъи назар, ҳаттоки уларнинг хоҳишига қарамай,
ҳимоячи тайинланиши шарт бўлган ҳолларнинг қонунда назарда
тутилганлиги
ҳимояланиш
ҳуқуқининг
қўшимча
кафолати
ҳисобланади. Ушбу ҳоллар вояга етмаганлар, соқовлар, карлар,
кўрлар ва жисмоний нуқсони ёки руҳий касаллиги сабабли ўзини ўзи
136
ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган бошқа
шахсларга, шунингдек, судлов иши олиб борилаётган тилни
билмайдиган шахсларга оид. Бундан ташқари, жазо чораси сифатида
умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин
бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки
айбланаётган шахсларнинг ишлари бўйича ҳам ҳимоячи иштирок
этиши шарт (ЖПКнинг 51-моддаси). Ҳимоячининг мажбурий
иштирок этиши унинг келишуви ёки суриштирувчи, терговчи,
прокурор ва суд томонидан тайинланиши орқали таъминланиши
мумкин.
ЖПКнинг
487-моддаси
мазмунига
асосан,
ҳимояланиш
ҳуқуқининг бузилиши суд ишни ҳар томонлама кўриб чиқишига
ҳалал берган ҳамда қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқаришга
таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган тақдирда, жиддий
ва суд ҳукмини бекор қилинишига олиб келадиган бузилиш сифатида
эътироф этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19
декабрдаги “Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан
таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 17-сонли қарорида мустаҳкамлаб қўйилганидек:
қийноққа солиш, зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ҳамда инсонга
нисбатан бошқача шафқатсиз ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини
камситувчи муносабатда бўлиш, шунингдек, қонунга хилоф бошқа
чоралар
қўллаш,
шу
жумладан,
Do'stlaringiz bilan baham: |