Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Конституциянинг 26-моддаси 
1-қисми 
Жиноят 
содир 
этганликда 
айбланган ҳар бир инсон ҳимоя 
учун 
барча 
имкониятлар 
таъминланган ҳолда, очиқ суд 
мажлиси йўли билан унинг айби 
қонуний 
тартибда 
аниқланмагунча 
айбсиз 
деб 
ҳисобланишга ҳақлидир. 
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон 
декларациясининг 11-моддаси 
1-қисми 


129 
судланувчининг 
фойдасига 
ҳал 
қилиниши 
лозим. 
Қонун 
қўлланилаётганда 
келиб 
чиқадиган 
шубҳалар 
ҳам 
гумон 
қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал 
қилиниши керак”. 
Барча фуқаролар қонунга итоаткор бўлишлари тахмин қилиниши 
ва давлат томонидан жиноят содир этишда айбдор деб топилишлари 
фақат қонунда назарда тутилган шартлар мавжудлигида ва қатъий 
таомил қўлланилиши натижасида мумкинлиги мазкур принципнинг 
мазмун-моҳиятини 
ташкил 
этади. 
Айбсизлик 
презумпцияси 
принципига амал қилиш шахснинг асоссиз ҳукм қилинишига йўл 
қўймайдиган кафолат сифатида хизмат қилади. 
Айбсизлик презумпцияси судья, терговчи ёки прокурорнинг 
шахсий фикрини билдирмайди, аксинча, холис ҳуқуқий ҳолатни 
англатади. Тергов органлари шахсга айб қўйиб, уни жиноят содир 
этишда айбли деб ҳисоблайдилар, лекин ҳали унинг айбдорлигини 
исботлаш лозим. Қонун шахсни айбли деб топиш имкониятини 
айбланувчи ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг максимал 
кафолатларини 
мужассамлаштирувчи 
босқичнинг, яъни 
суд 
муҳокамасининг мажбурий ўтказилиши билан боғлайди. Айнан шу 
сабабли шахсни жиноят содир этишда айбли деб топиш ва 
Ўзбекистон Республикаси ЖПКда белгиланган тартибда чиқарилган 
ҳукм билан жиноий жазога тортиш ваколати давлат томонидан суд 
ҳокимиятининг мустақил органи бўлган судга ва фақат судга ишониб 
топширилган. Шахсни жиноят содир этишда айбли деб топишга одил 
судловни ошкора, оғзаки ва тортишув шароитларида амалга ошириш 
натижасидагина йўл қўйилади. Суд ҳукми қонуний кучга 
киргангунча шахснинг айби ҳақидаги мулоҳазалар узил-кесил 
юридик аҳамиятга эга эмас. 
Айбсизлик презумпцияси рад қилиниши мумкин: айбсизлик 
ҳақидаги тахмин шахснинг жиноят содир этишда айби етарли, 
ишончли ва холис далиллар асосида қонунда белгиланган тартибда 
аниқланмагунга қадар амал қилади. 
Айбсизлик 
презумпциясидан 
келиб 
чиқадиган, 
ушбу 
институтнинг 
ҳуқуқий 
мақомини 
шакллантирадиган 
ҳамда 
суриштирув, дастлабки тергов ва суд органларининг ҳуқуқни қўллаш 
бўйича фаолиятида ҳисобга олиниши ва риоя қилиниши лозим бўлган 
бир қатор қоидалар амалдаги жиноят-процессуал қонунида 
мустаҳкамланган: 


130 
1. Гумон қилинувчи, айбланувчи (судланувчи) ўз айбсизлигини 
исботлашга мажбур эмас; айбловни исботлаш ҳамда гумон 
қилинувчи ва айбланувчининг ҳимоясига келтирилган далилларни 
рад этиш вазифаси айбловчининг зиммасига юклатилади; жиноий 
таъқибни амалга оширишда прокурор, терговчи, суриштирув органи 
ва суриштирувчи жиноят аломатлари топилган ҳар бир ҳолда жиноят 
ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда 
айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда 
назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт. 
2. Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф 
этиш имкониятлари тугаган бўлса, айбланувчи ва судланувчининг 
фойдасига ҳал қилиниши лозим (ЖПКнинг 23-моддаси 3-қисми); 
мазкур қоида жиноят иши бўйича олиб бориладиган дастлабки 
терговга ҳам татбиқ этилган бўлиб, жиноят ишини тугатиш, содир 
этилган жиноят тавсиф қилинишининг ўзгариши туфайли айблов 
ҳажми ёки унинг хусусияти ўзгариши каби процессуал оқибатларга 
олиб келади. ЖПКда назарда тутилган далилларни тўплашнинг барча 
восита ва усуллари тугаган бўлса ҳамда иш бўйича тўпланган 
далиллар орқали ҳал этилиши мумкин бўлмаган шубҳалар мавжуд 
бўлса, ушбу шубҳалар бартараф этиш бўлмайдиган шубҳалар деб 
эътироф этилиши лозим. 
3. Жиноят ишини юритишни амалга оширувчи давлат органлари 
ва суд мажлисида суд органлари иш ҳолатларини ҳар томонлама, 
тўлиқ ва холис ўрганишлари шарт; суд исботлаш мажбуриятини 
судланувчи зиммасига юклатишга ҳақли эмас; суд томонидан 
далилларни бевосита текшириш судланувчи, жабрланувчи, гувоҳлар, 
экспертнинг кўрсатувларини эшитиш, баённома ва бошқа 
ҳужжатларни ўқиб эшитиш, далилларни ўрганиш бўйича бошқа суд-
тергов ҳаракатларини амалга ошириш бўйича суднинг мажбуриятини 
кўзда тутади (ЖПКнинг 26-моддаси). 
4. Айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, ишда мавжуд 
бўлган далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина, айблаш 
учун асос қилиб олиниши мумкин. 
5. Айблов ҳукмининг тахминларга асосан чиқарилиши қонун 
билан тақиқланади; судланувчи айбли эканлиги суд муҳокамаси 
давомида ўрганилган ишончли далилларнинг етарли мажмуиси билан 
исбот қилинган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилади. 


131 
Кўрсатилган 
қоидалар 
бир вақтнинг 
ўзида 
айбсизлик 
презумпцияси принципи амал қилишини таъминлашда тегишли 
кафолатлар сифатида хизмат қилади. 
Қонуний кучга кирган суд ҳукми юқорида кўрсатилган 
қоидаларга риоя қилган тақдирдагина ҳақиқатни, шу жумладан, 
исботлашнинг асосий масаласи, яъни айбланувчининг айби бўйича 
хулосани акс эттирувчи ҳужжат деб эътироф этилади. 
Айбсизлик презумпцияси нафақат асоссиз айблов ва ҳукм 
қилишга йўл қўймайдиган кафолатдир. Айбловнинг шубҳасиз 
исботланиши шартлиги ҳамда бартараф этиш бўлмайдиган 
шубҳаларни айбланувчи фойдасига ҳал қилиниши зарурлиги 
тўғрисидаги мазкур презумпциянинг талаблари давлат органларини 
иш ҳолатларини холис, беғараз ва адолатли тарзда аниқлашга 
йўналтиради ва шу орқали суд томонидан ишнинг адолатли ҳал 
қилинишини таъминлайди. Айбсизлик презумпциясидан салгина ҳам 
четга чиқиш одил судловда қонунийликнинг бузилишига ва 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари чекланилишига олиб 
келади. 


132 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish