Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

1931 йилдаги ЎзССРнинг суд тузилиши тўғрисидаги низом. 
ЎзССР ЦИКнинг 1930 йил 17 августдаги қарори билан 
республиканинг округларга бўлиниши тизими бекор қилиниб, 
бошқарувнинг иккита звеноли тизими (туман ва марказ) ўрнатилган 
эди. Шу муносабат билан, округ судлари, округ судининг туман 
(уезд) вакиллари тугатилган эли. 
Барча суд участкалари туман марказида тўпланган эди, 
судьяларнинг бири эса бошқа халқ судьяларининг ишига раҳбарлик 
қилиш учун катта сифатида тайинланган эди. 
Шундай қилиб, ЎзССРда иккита звеноли суд тизими барпо 
этилган. Халқ судлари учун кассация ва назорат инстанциялари 
вазифаларини ЎзССР Олий суди бажарарди. Ушбу ўзгартиришлар 
муносабати билан 1931 йил 20 июлда ЎзССРнинг суд тузилиши 
тўғрисидаги низом янги таҳрирда қабул қилиниб, 1926 йилдаги низом 
чиқарилганидан сўнг қабул қилинган суд тузилиши тўғрисидаги 
барча қонунларни бирлаштирди. 
1934 йил 10 июлда СССР ЦИК Қарори билан революцияга қарши 
жиноятлар тўғрисидаги айрим тоифали ишларни қўриб чиқишга 
ҳақли бўлган ОГПУ бекор қилинган эди ва ЎзССР Олий суди 
ҳузурида махсус ишлар бўйича коллегия ташкил этилган. Ватанга 
хоинлик қилиш, жосуслик, террор, қўпорувчилик каби энг оғир 
жиноятлар тўғрисидаги ишлар Ҳарбий Трибуналлар томонидан 
кўриларди. 
ЎзССР ЦИК ва СНКнинг 1934 йил 10 ноябрдаги қарорига 
мувофиқ, ЎзССР ҳузурида сув транспорти бўйича суд коллегияси, 
шунингдек, Термиз ва Янги Урганчда сув-транспорт судлари ташкил 
этилган. 
1938 йилдаги Суд тузилиши тўғрисидаги Қонун. 
“СССР, 
иттифоқдош республикалар ва автоном республикаларининг суд 


61 
тузилиши тўғрисида”ги СССР Қонуни бўйича Ўзбекистонда 
қуйидаги суд тизими амал қилишни бошлаган: 
1. ЎзССР Олий суди; 
2. Қорақалпоқ АССР Олий суди; 
3. Вилоят судлари; 
4. Халқ судлари. 
Олий суд ЎзССР ва Қорақалпоқ АССР барча суд органларининг 
суд фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи республика олий 
суд органи ҳисобланган эди. У республика Олий Кенгаши томонидан 
беш йил муддатга сайланадиган раис, унинг иккита ўринбосари, суд 
аъзолари ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлган эди. Олий суд 
қуйидаги таркибда ўз фаолиятини юритган эди: раёсат, жиноят 
ишлари бўйича суд коллегияси, фуқаролик ишлари бўйича суд 
коллегияси, интизомий ишлар бўйича суд коллегияси.
Кейинги бўғин – вилоят судлари – раис, унинг ўринбосарлари, 
суд аъзолари, халқ маслаҳатчилари, Раёсат ва учта коллегиялардан 
(жиноят, фуқаролик ва интизомий ишлар бўйича) иборат бўлган 
эдилар. 
Халқ судлари суд тизимининг асосий бўғини бўлиб, ҳар бир 
маъмурий туманда ташкил этилган ҳамда жиноят ва фуқаролик 
ишларининг аксариятини кўрган эдилар. 
Кўриб чиқилаётган босқичнинг сўнгги даврида, яъни Ўзбекистон 
кўп ўн йилликлар давомида СССР таркибига кирган пайтида 
давлатимиз ҳудудида КПСС тазйиқи устида бўлган ҳуқуқий тизим 
амал қилган эди. Тарих кўрсатмоқда, октябрь тўнтарилишдан сўнг 
ўрнатилган совет суд тизими жазоловчи тусга эга бўлиб, КПСС ва 
ижро этувчи ҳокимиятнинг қўлларида жиноят репрессияларини 
амалга ошириш воситаси бўлган, албатта, бу ҳолат судьяларнинг 
одил судловни амалга оширишда мустақиллигига ҳам тўсқинлик 
қилган. Табиийки, судьяларнинг мустақиллиги ва демократик одил 
судловнинг йўқлиги ўша пайтда ҳукм сурган оммавий қонун 
бузилишларига олиб келди. Судлар ва уларнинг фаолиятига партия 
раҳбарлик қилган, у ёпиқ суд мажлисларида айбдорларни жазолаб, 
“ўз адолатини” ўрнатган эди. Айниқса, вилоят НКВД бошқармаси, 
вилоят партия кўмитаси биринчи котиби ва вилоят прокуроридан 
иборат бўлган ҳамда суд ва терговсиз минглаб одамларни отиб 
ўлдиришига хукм қилиши мумкин бўлган “учликлар” ва 
“иккиликлар” ачинарли машҳурликка эга бўлди. Тарих саҳифалари 
ўша пайтда ҳукм сурган қонун бузилишларининг ва ҳуқуқ 


62 
нормаларига риоя қилмасликнинг сонсиз мисолларини сақлаб 
турибди. 
Ўзбекистон совет социалистик республикаси бўлган пайтида суд 
мансаблари номенклатура тартибида эгалланганлиги, судьялар эса 
партия ва Советларнинг тўлиқ қарамлигида бўлганлиги ўша даврда 
ҳақиқий суд ҳокимияти йўқлигидан далолат беради. “Телефон 
ҳуқуқи” (телефон орқали ҳукм ёки қарорлар бўйича келишиш) 
устунлик қилган эди: суд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 
тизимининг таркибий қисми бўлиб, жиноятчиликнинг ҳолати учун 
улар билан масъулиятни бўлган ва дастлабки терговнинг сифатига 
юқори талаблар қўйилмас эди, айбланувчи ва жабрланувчи 
манфаатлари, ўз навбатида, лозим даражада ҳимоя қилинмаган эди. 
Табиийки, ушбу шароитда қонунийлик, ҳукмларнинг асослилиги ва 
адолатлилиги, айниқса, инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд 
орқали ҳимоя қилинишининг самарадорлиги тўғрисида гап юритишга 
ҳеч қандай асос йўқ эди. 
Натижада, олдинги СССР тоталитар тизимидан Ўзбекистонга 
нафақат биртомонлама ривожланган, ночор ва заиф иқтисодиёт, 
бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими, қарорларни қабул 
қилишда қарамлик, балки такомиллашмаган суд-ҳуқуқ тизими ҳам 
мерос бўлиб қолган эди. Демократия ва фуқаролик жамияти 
мағизининг энг муҳим қисмларидан бири бўлиб, бу соҳа дарҳол ва 
тубли ўзгартиришларни ва ислоҳотларни талаб қилган эди. Ахир 
ҳаммага маълум, “қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, 
жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини 
кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини 
ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида 
тарбиялаш – бу ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган 
чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти 
қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти 
ҳисобланади”
1


Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish