Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини шакллантириш ва 
суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш. 
Ўзбекистон 
Республикасида суд ҳокимияти инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини ҳимоя қилиш давлат вазифасини бажаради. Инсон 
ҳуқуқ ва эркинликлари нафақат қонунларнинг маъноси, мазмуни ва 
қўлланилишини, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларининг 
фаолиятини, балки суд ҳокимияти ўзининг маъноси ва мазмунини 
белгилайдилар. Ўзбекистон Республикасининг суд тизими олдида 
жуда муҳим вазифа қўйилган – давлат органларини ва ҳар бир 
шахсни инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга мажбур қилиш, абстракт 
ҳуқуқий нормаларни ҳақиқий ҳуқуқ ва мажбуриятларга айлантириш, 
давлат томонидан унинг инсон олдидаги мажбуриятларининг 
бажарилишини таъминлаш. 
Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ ислоҳоти бир неча 
йўналишларда 
амалга 
оширилган. 
Суд-ҳуқуқ 
тизимини 
муваффақиятли ва самарали ислоҳ қилиш учун 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
суд 
тизимини 
ташкил 
этиш 
ва 
такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш 
бўйича биринчи навбатдаги вазифа қўйилди. 
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлатда ижтимоий 
барқарорлик ва қонунийликни таъминлаш мақсадларини кўзда 
тутувчи 
суд 
ҳокимиятини 
шакллантириш 
Ўзбекистон 
Республикасидаги суд ислоҳоти биринчи босқичининг асосий 
мазмунидир. 
Биринчи босқич доирасида, биринчи навбатда, инсон ва 
фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, конституциявий тузумни, 
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўз ваколатларини амалга 
оширадиган суд ҳокимиятини давлат ҳокимиятининг фақат қонунга 


80 
бўйсунувчи, мустақил ва кучли тармоғи сифатида тасдиқланиши 
бўйича самарали чоралар кўрилди. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, умумий 
юрисдикция судлари ва хўжалик судларидан иборат ва ҳозирги кунда 
ўз фаолиятини самарали амалга оширувчи яхлит суд тизими ташкил 
этилди. Судларнинг давлат ҳокимияти бошқа тармоқлари билан ўзаро 
муносабатларини ҳамда судлар зиммасига юклатилган вазифаларни 
бажариш тартибини белгилайдиган, шунингдек, суд ҳокимияти ва 
судларнинг мустақиллигини кафолаталайдиган тегишли қонунлар 
қабул қилиниши орқали судларнинг одил судловни амалга ошириш 
бўйича фаолияти қонуний таъминланган. 
2000 йил 14 декабрда “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги 
таҳрирда қабул қилиниши суд ҳокимияти мустақиллиги, эркинлиги 
ва самарадорлигининг принципиал бошқача ва фундаментал 
кафолатларини қонуний мустаҳкамлади. Мазкур Қонунга мувофиқ, 
судья кадрларини танлаш ва тайинлаш самарали ва демократик 
ҳуқуқий механизми яратилди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
судларнинг ихтисослашуви қонуний мустаҳкамланди, судьяларнинг 
ихтисослашуви 
амалга 
оширилди. 
Ҳокимиятлар 
бўлиниши 
конституциявий принципини амалга ошириш учун судлар 
фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш масалалари, хусусан, 
судья кадрлари масаласи билан Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузурида ташкил қилинган махсус орган – Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва 
лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси – 
шуғулланмоқда. 
Судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, судлар фаолиятини 
ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашни 
такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2001 йил 22 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида махсус ваколатли орган 
ташкил этилди – Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини 
моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ва 
унинг жойлардаги бўлимлари. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish