Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

2.4. Ўзбекистон Республикаси суд 
тизимининг умумий таърифи 
 
Юқорида айтиб ўтилганидек, суд ҳокимиятини амалга ошириш 
вазифаси ташкил этилган махсус органларнинг, яъни судларнинг 


81 
зиммасига юклатилган. Ўз навбатида, судлар ягона тизимини ташкил 
қиладилар. Ўзбекистон Республикасида суд тизимини Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси ва “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 
белгилайди. Ўзбекистонда суд ҳокимияти фақат судларга, яъни 
уларнинг вакиллари бўлган судьяларга ва одил судловни амалга 
ошириш жараёнига қонунда белгиланган тартибда жалб қилинадиган 
халк вакилларига, яъни халқ маслаҳатчиларига тақдим этилади. Суд 
ҳокимият ваколатлари бошқа органлар ёки шахслар томонидан 
ўзлаштирилиши қонун томонидан ман этилади. Мукаммал суд 
тизими нафақат айрим судлар ваколатларининг белгиланишига имкон 
беради, балки суд орқали ҳимояланиш эркинлиги принципининг 
амалга оширилишини ва одил судлов самарадорлигини таъминлайди. 
Ўзбекистон Республикаси суд тизимини такомиллаштириш ва суд 
ҳокимияти 
мустақиллигини 
таъминлаш 
амалга 
оширилиши 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши пайтидан 
бошланган суд-ҳуқуқ ислоҳотининг биринчи навбатдаги вазифаси 
сифатида белгиланди. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси суд тизимининг 
ҳуқуқий асосини белгилайди. Конституциянинг 107-моддасига 
мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида суд тизими беш йил муддатга 
сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси 
Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва 
жиноят ишлари бўйича олий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси 
хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган фуқаролик ва жиноят 
ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ва 
жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, 
шунингдек, ҳарбий ва хўжалик судларидан иборат. Шундай қилиб, 
Ўзбекистонда ташкил этилган ва ўз фаолиятини амалга оширадиган 
суд тизими қуйидаги учта кичик тизимни ўз ичига қамраб олади: 
1) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди. 
2) Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон 
Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, 
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар 
судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, 
шаҳар судлари, шунингдек, ҳарбий судлардан иборат умумий 
юрисдикция судлари. Ҳарбий судлар тизими, ўз навбатида, 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон 


82 
Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлардан 
иборат. 
3) Хўжалик судлари. Мазкур судлар Ўзбекистон Республикаси 
Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларидан иборат. 
Конституциявий суд ташкил этилиши ва фаолияти тартиби 
Ўзбекистон 
Республикаси 
“Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунида белгиланган. Умумий 
юрисдикция судлари ва хўжалик судлари ташкил этилиши ва 
фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги 
Қонунида белгиланган. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
фавқулодда 
судлар 
тузиш 
Конституция ва “Судлар тўғрисида”ги Қонуни билан тақиқланади. 
Қонунга асосан одил судловнинг самарадорлигини ва тезкорлигини, 
шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва 
манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг кафолатларини 
кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида ишларнинг 
тоифаларига қараб судларнинг ихтисослашуви амалга оширилиши 
мумкин. 
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси суд тизимини 
такомиллаштириш, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш 
мақсадида умумий юрисдикция судларининг ихтисослашуви амалга 
оширилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 14 
августдаги 
“Ўзбекистон 
Республикасининг 
суд 
тизимини 
такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони қоидалари 2000 йил 14 
августда янги таҳрирда қабул қилинган ҳамда фуқаролик ишлари ва 
жиноят ишлари бўйича алоҳида судларнинг ташкил этилишини 
назарда тутган Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги 
Қонуни қабул қилиниши орқали амалга оширилди. 
Умуман олганда, янги таҳрирда қабул қилинган “Судлар 
тўғрисида”ги Қонун билан суд тизими тубдан ислоҳ қилинди.
Хусусан: 
- суд тизими такомиллаштирилди, судларнинг ихтисослашуви 
амалга оширилди: ишлар малакали кўриб чиқилишини таъминлаш 
мақсадида фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар ташкил 
этилди; 
- ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини амалга 
ошириш учун судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш 


83 
масалалари, хусусан, судья кадрлари масаласи билан Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ҳузурида ташқил қилинган махсус орган – 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни 
танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси 
– шуғулланади; 
- судьялик лавозимларига номзодларни тақдим этиш, судья 
ваколатларини тўхтатиш ва муддатидан илгари тугатиш, судьяларни 
интизомий жавобгарликка тортиш бўйича иш юритишни қўзғатиш, 
судлар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни вақти-вақти билан 
тинглаш бўйича ваколатлар ижро этувчи органи бўлган Адлия 
вазирлигининг ваколати доирасидан чиқарилди. Бу эса судлар Адлия 
вазирлигининг таъсиридан тўлиқ озод этилишини кўрсатади; 
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида махсус 
ваколатли орган – Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини 
моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти – 
ташкил этилди; 
- судьялар захирасини шакллантириш бўйича судьялар малака 
ҳайъатларининг ваколатлари кенгайтирилди, мазкур ҳайъатларнинг 
зиммасига судья кадрлари бирламчи захирасини шакллантириш 
мажбурияти юклатилди; 
- судья кадрларини танлаш ва тайинлашнинг ҳуқуқий механизми 
яратилди, судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича кўп 
босқичли тизим жорий этилди. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish