Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

3 БОБ. ОДИЛ СУДЛОВ ТУШУНЧАСИ
ВА ПРИНЦИПЛАРИ 
 
ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИ: 
Талабалар учун мазкур мавзу ўрганилиши одил судлов ва унинг 
демократик принциплари каби тушунчаларни аниқлаб олишга; одил 
судловнинг асосий белгиларини ва одил судлов принциплари тизимини 
кўриб чиқишга; одил судлов принципларини таснифлашга; одил 
судлов принциплари ривожланишини тушуниб олишга; одил судловни 
амалга оширишда принциплар ўрни ва ролини аниқлаб олишга имкон 
беради. 
 
3.1. Одил судлов ва унинг демократик принциплари 
 
Одил судлов тушунчаси. 
Суд ҳокимиятининг энг асосий 
вазифаси – одил судловни амалга оширишдир. “Судлар тўғрисида”ги 
Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида одил 
судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. 
 
Ёдда сақланг!!!
Одил судлов – бу суд ва фақат 
суднинг фаолияти. 
Бу одил судлов суд ҳокимиятининг мутлақ ваколати эканлигини 
англатади. 
Маълумот учун!!! 
Одил судлов ўз шакли ва мазмуни бўйича 
ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирадиган бир неча маънода 
кўрилиши мумкин: 
1) давлат фаолиятининг тури сифатида; 
2) суд ҳокимиятининг ваколати сифатида; 
3) ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг йўналишларидан 
(функцияларидан) бири сифатида. 
Одил судловнинг янада махсус тушунчалари ҳам мавжуд: ишни 
мазмунан ҳал қилиш; иш бўйича иш юритиш жараёни (суд ишларини 
юритиш). 
Одил судлов давлат фаолиятининг тури сифатида. 
Мазкур 
маънода одил судлов олдинги мавзу доирасида ҳокимиятлар 
бўлиниши тизимида суд ҳокимиятининг ўрни масаласи нуқтаи 
назаридан кўриб чиқилди. 


93 
Одил судлов
суд ҳокимиятининг ваколати сифатида. 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди қўшма Пленумининг 
“Суд ҳокимияти тўғрисида”ги қарорида суд ҳокимиятининг қуйидаги 
таърифи берилган: “Суд ҳокимияти – бу судларнинг Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси ва қонунлари устуворлиги принципига 
сўзсиз риоя қилиш асосида жиноий, фуқаролик, хўжалик ишларини 
ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича 
ваколатидир”
1

Мазкур таърифда одил судлов, биринчидан, суд ҳокимиятининг 
ваколати сифатида; иккинчидан, ишни мазмунан ҳал қилиш (низо ва 
келишмовчиликларни ҳал қилиш) сифатида; учинчидан, суд 
ишларини юритиш (жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий суд 
ишларини юритиш) сифатида белгиланмоқда. 
Юқорида қайд этилганидек, кўп ҳолларда суд ҳокимияти ва одил 
судлов тушунчаси бир-бирига тенглаштирилади. Бу суд органлари 
пайдо бўлиши ва суд ҳокимиятининг шаклланилиши давридан буён 
мавжуд бўлган суд ҳокимиятининг тор тушунилиши. Ҳозирги кунда 
суд ҳокимиятига нисбатан илмий ёндашув одил судловни мазкур 
ҳокимиятнинг вазифаларидан бири сифатида белгилайди, бу эса одил 
судловнинг низо ва келишмовчиликларни ҳал қилиш воситаси 
сифатида ўрганилишига сабаб бўлмоқда. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish