Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Иккинчи босқич – чор Россияси давридаги Ўзбкистонда суд



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Иккинчи босқич – чор Россияси давридаги Ўзбкистонда суд 
ҳокимияти. 
1865
 
йил 6 августдаги
 
Туркистон вилоятини бошқариш 
тўғрисидаги вақтинча низом маҳаллий суднинг тузилишига дахлдор 
бўлган чор ҳукуматининг биринчи ҳужжатидир. Мазкур низомга 
мувофиқ, қози судлари ҳарбий ҳокимиятга, яъни судлар ҳукмларини 
тасдиқлашни бошлаган ҳарбий губернаторларга бўйсундирилган. Тез 
орада қози-калон, қози-аскари мансаблари йўқ қилинган эди. 
Уларнинг ўрнига аҳоли томонидан уч йилга сайланадиган ягона 
қозилар суди жорий этилиб, ҳар бир қози участкасининг чегаралари 
белгиланган. 
Даъвонинг баҳоси 100 рублгача бўлган фуқаролик ишлари 
участка қози судига
тегишли бўлган, қолган жиноят ва фуқаролик 
ишлари 
эса 
вақти-вақти 
билан 
йиғиладиган 
қозилар 
қурултойларида
кўрилган. Қозилар қурултойининг ҳукмлари 
коллегиал тартибда чиқарилганлиги туфайли узил-кесил бўлиб, 
уларнинг устидан шикоят қилиш мумкин бўлмаган. 
Шу билан бирга, фуқаролик ишлари бўйича ҳар иккала тараф 
қарордан норози бўлган ҳолда чор судига мурожаат қилиш 
имконияти мавжуд бўлган. Оила-никоҳ ишлари бўйича қози 
судининг қарорлари устидан шикоятлар уезд бошлиғига бериларди, у 
эса ишни ўзи ҳал қиларди ёки уни ҳарбий губернатор ихтиёрига 
тақдим этарди. 
1886 йилдаги 
Туркестон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги низом 
билан “қози судлари” деган ном “халқ судлари” деган номга 
ўзгартирилган. Бироқ, ушбу судлар аввалгидай бий судлари ва қози 
судларига бўлинарди. Сўнг иккита суд инстанциялари ўрнатилган: 
“халқ” судьяси ва уезд бошлиғи томонидан чақириладиган “халқ” 
судьялари қурултойи. Бундан ташқари, уезд бошлиғи ҳукм ёки қарор 
ижросини тўхтатишга ва вилоят судига шикоят қилиш учун ишни 
прокурорга юборишга ҳақли бўлган. Яъни иш юқори турувчи 
инстанция суди томонидан кўриб чиқилиши учун апелляция 


54 
шикоятининг мавжудлиги талаб этилмаган. Уезд бошлиғининг 
қарори ишни юбориш учун фактик асос бўлган.
 
Бундан ташқари, “халқ” судларининг ҳукмлари ва қарорлари 
устидан уезд бошлиғига шикоят қилиш мумкин эди, у эса ҳукм ёки 
қарор ижросини тўхтатишга ҳақли бўлиб, шикоятни, ўз навбатида, 
“халқ” судьялари қурултойига кўриб чиқиш учун тақдим этарди. 
Қурултой муайян тумандаги судьяларнинг учдан икки қисмидан 
иборат бўлган. Шундай қилиб, “халқ” судьялари қурултойи фактик 
апелляция инстанцияси бўлган. Қурултой ҳуқуқлари доирасидан 
чиқмаган ҳолда қабул қилинган қурултой қарорлари узил-кесил 
бўлган. (Таъкидлаб ўтиш лозим, шикоят қилиш ҳуқуқи камдан-кам 
ҳолларда амалга ошириларди, чунки аҳоли мазкур имконият 
мавжудлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас эди). 
Бухоро амирлигида шикоят қилиш тизими ҳақида сўз борса, 
таъкидлаб ўтиш жоизки, амирликда суд қарорлари узил-кесил бўлган, 
улар устидан шикоят қилишга имкон бўлмаган, чунки ҳеч ким 
маҳаллий ҳокимият рухсатисиз амир ва қушбеги резиденциясига 
кириб келишга ҳақли эмас эди. 
1867 
йилда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида биринчи чор судлари 
ташкил этилган. Уезд судлари биринчи инстанция судлари бўлган ва 
келиштирувчи судьяларининг ҳуқуқларидан фойдаланган. Ҳукмлар 
узил-кесил ва узил-кесил бўлмаган тоифаларга бўлинарди. Уезд 
судьяларининг узил-кесил бўлмаган ҳукм ва қарорлар устидан вилоят 
бошқармаларга шикоят қилинарди. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish