67
монологлар, шеър парчалари, нутқ матнларини ифодали ўқийди. Декломация
жараёнида Демосфеннинг қўл ҳаракати, қиёфаси, кўз қарашлари матнга
мувофиқлашар эди. Бундай амалий ҳаракатлар Демосфеннинг нотиқлик
фаолиятида ижобий самаралар бериши табиий эди.
Демосфеннинг яна бир жисмоний нуқсони – нутқ қироат қилганда, елкаси
қалтирарди. Бу ҳолат нотиққа қанчалик ноқулайлик туғдирса, тингловчи
томошабинларнинг ҳам ғашини келтириши табиий эди. Бу ҳолат нутқнинг
савиясига ҳам салбий таъсир кўрсатган. Демосфен нуқсонни бартараф қилиш
учун лабораторияси-ертўладан унумли фойдаланади. Ертўла
шифтига учи
ўткир ханжар осиб қўйиб ўринсиз кўтарилувчи елкасини ханжар воситасида
тузатишга ҳаракат қилган. Узоқ давом этган бу машқ тури нуқсонни бартараф
этади.
Маълумки, катта йиғинларда нутқ сўзлаш, кишилар эътиборини жалб
қилиш учун нотиқдан туғма истеъдод билан бир қаторда катта маҳорат ва
билим ҳамда тажриба талаб қилинади. Нотиқ нутқи тингловчилар қалбини забт
этмас экан, залда шовқин кўтарилиши ва кишиларнинг эътиборсиз бўлиши
табиий эди. Бу ҳолат Демосфеннинг диққат марказида турган. У Фалера
кўрфазига бориб, соҳилда шеърлар ўқиб, нутқ парчаларини такрорлар экан, шу
даражада диққатини бир нуқтага жамлардики, натижада декломация ҳолати
денгиз шовқинини босиб тургандек, гўё устун келгандек туюларди нотиққа.
Демосфен нотиқлик ва актёрлик санъатлари ўртасидаги ўзаро
узвий
боғлиқлик борлигини жуда эрта англаган. Шу боис у машҳур актёрлар билан
доимий суҳбатда бўлган, дўстлик алоқаларини боғлаган. Ҳатто нотиқлик
санъати техникасини машҳур актёр Неоптолемга 10 минг дирҳам тўлаб ўрганиб
олган. Ва бу моҳир санъаткор билан доимий ҳамкорлик қилган. Баъзан
маслаҳатлар сўраб турган.
Тажрибали ва донишманд нотиқ Демосфендан нотиқлик санъатида
бирламчи даражада турувчи нарсани сўраганларида «мимика билан сўзлай
олиш» деб жавоб берган. Иккинчиси-чи? деган саволга ҳам «мимика билан
сўзлай олиш», ниҳоят, учинчи саволга ҳам «мимика билан сўзлай олишдир» деб
жавоб қайтарган. Бу жавобдан шундай хулосага келиш мумкинки, мимика ҳам
нотиқлик маҳоратининг асосий белгиларидан бири ҳисобланар экан.
Демосфеннинг «Филиппга қарши» деб номланган туркум нутқлари ҳам ўз
даврида машҳур бўлган. Бу нутқлар тайёрланишининг ўзига
хос обектив
сабаблари бор эди.
Маълумки,
эрамиздан
аввалги
360-359
йилларда
Александр
Македонскийнинг отаси Филипп II Македонияни идора қила бошлайди.
Кучли
саркарда сифатида армия тузиб, қўшни давлатларни бирин-кетин босиб ола
бошлайди. Жумладан, Афина давлати ҳам бу хавфдан холи қолмайди.
Демосфеннинг халққа қаратилган туркум нутқлари шу мақсадда
тайёрланган эди. У Филиппнинг асл мақсади, босқинчилик режаларини, ҳарбий
тактикаси сирларини моҳирлик билан очиб ташлайди. Демосфен Афина
давлатининг раҳбари, доҳийси бўлиб қолди. Ҳарбий нотиқ, тажрибали давлат
арбоби сифатида Филиппга қарши жангда ғалабани қўлга киритади. Кучли
армияни бошқариб, Филиппни Юнонистон ҳудудидан қувиб чиқаради. Она
68
юрти Афина мамлакатининг миллий хавфсизлигини сақлайди. Кўринадики,
кучли нотиқдан кучли давлат арбоби даражасига кўтарилишда Демосфеннинг
фаолияти сабоқ бўларли даражада нотиқлик тарихида заррин ҳарфлар билан
битилиши табиий эди.
Назаримизда, Демосфен нотиқлик фаолиятининг эътиборли жиҳатлари
қуйидагиларда кўринади:
-
Демосфен ўз нутқларида архаик сўзлар ва жаргонлардан
фойдаланмасликка ҳаракат қилган;
Тушунарсиз сўз, иборалардан фойдаланмаслик баробарида, ҳикматли сўз,
халқ мақолларидан ўз нутқида ўринли ва унумли фойдаланган;
Нутқ таъсирчанлигини ошириш мақсадида
синонимлардан танлаб,
усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилган;
Ортиқча такрорлар, қисқа бўғинлардан чекиниб, имкони борича, чўзиқ
бўғинли сўзларни қўллашни хуш кўрган;
Нутқ матнларини тайёрлашда гапнинг боши ва охирига мантиқий урғу
тушиши, муҳим маъно касб этувчи сўзларни танларди;
Нутқда мусиқийлик ва таъсирчанликка эришиш мақсадида айрим
ўринларда матнни шеър парчалари билан тугатишга эътибор қаратган;
Нутқ матнида мантиқий изчилликка амал қилинган, яъни, олдинги
айтилган фикрларни кийингилари тўлдириб, мантиқий мукаммалликка
эришилган;
Демосфеннинг нотиқлик услубига хос хусусиятлардан бири нотиққа
маъқул бўлган таъсирли маъно ташувчи сўзлар онгли равишда қайтарилиб
турилган;
Нутқ матнини тайёрлашда воқеа-ҳодисаларни қиёслаш
услубидан
фойдаланиб, ўз фикрини ёрқин, далилли исботлашга ҳаракат қилган;
Нутқ матнида риторик сўроқ гаплардан ўринли ва унумли фойдаланган;
Демосфен нутқи ҳар доим миллийлик касб этган, ватанпарварлик руҳи
билан йўғрилган;
Ташқи ифода воситалари, турли мимикалар, жестлардан фойдаланган;
Демосфен нутқларининг халқ қалби, юраги билан ҳамоҳанг бўлишини
бош мақсад деб билган.
Хулоса қилиб
айтганда, Демосфен Афина нотиқлик мактабининг йирик
намояндаси сифатида ўзининг маданий мероси билан чуқур из қолдирди. Унинг
нотиқлик санъатига доир тенгсиз маҳорат ва истеъдоди ҳозирги давр нотиқлик
фани назарияси учун ҳам бебаҳо манба сифатида қимматлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: