Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


-мавзу. ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

8-мавзу. ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ 
СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК 
1.
Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида БМТ йўналиши-
даги xалқаро ҳамкорлик 
2.
Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида xалқаро ноҳукумат 
ташкилотлари йўналишидаги xалқаро ҳамкорлик 
3.
Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида Интерпол йўнали-
шидаги xалқаро ҳамкорлик 
8.1. Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида БМТ
йўналишидаги xалқаро ҳамкорлик 
Россиялик криминолог В.В.Лунеев 
қиёсий криминологияни
криминология фанининг жиноятчиликнинг умумжаҳон, минта-
қавий ва миллий xусусиятларни ва бошқа ўзига xос xусусият-
ларини, унинг сабабий негизини ва унга қарши кураш чорала-
рини, шунингдек жиноятчиликнинг келиб чиқиши, шарт-ша-
роитлари ва уни олдини олиш йўллари ҳақидаги асосий наза-
рияларни қиѐсий ўрганувчи соҳаси сифатида таьрифлаган. 
Қиѐсий криминологиянинг 
предмети
таркибига: 

қиѐсий жиноятчилик; 

жиноятчилик сабаблари ҳа
қидаги
қиѐсий назариялар; 

жиноятчиликка қарши кураш соҳасида xалқаро ҳамкорлик 
киради. 
Жиноятчиликка доир дастлабки қиѐсий тадқиқотлар 1901 
йилда Италия, Франсия, Испания, Австрия, Германия, Англия, 
Шотландия ва Ирландияда ўтказилган, 1911 йилда эса xалқаро 
қиѐсий тадқиқотлар учун ягона кўрсаткичлар тизими таклиф 
қилинди. Бу тизим кейинчалик таҳлил қилинувчи маьлумотлар-
нинг қиѐсийлигини ошириш нуқтаи назаридан такомиллашти-
рилди.
Қиѐсий усуллар ишлаб чиқилганидан сўнг бир қанча қиѐсий 
таҳлиллар ўтказилди, шунингдек, Халқаро статистика институ-
ти ва Халқаро жиноят ҳуқуқий ва пенитенсиар комиссия ўрта-
сида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Утган асрнинг 30-йилларида 
улар томонидан турли мамлакатлардаги жиноят статистикасини 
қиѐсий ўрганиш учун Аралаш комиссия ташкил қилинди. 1937 
йили бу комиссия турли мамлакатларнинг ҳукуматларига xалқа-
ро жиноят-статистика тадқиқотлари дастурини юборди. Иккин-
чи жаҳон уруши даврида бу фаолият вақтинча тўxтатилди.


118 
Уруш тамом бўлганидан сўнг мазкур вазифа билан БМТ 
шуғуллана бошлади. 1950 йили БМТ Бош Ассамблеяси ҳар беш 
йилда БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузар-
ларга нисбатан муносабат бўйича xалқаро конгрессларини чақи-
ришнинг зарурлиги ҳақида резолюсияни қабул қилди. Собиқ 
СССР БМТ конгрессларида 1960 йилдан иштирок эта бошлади.
БМТ Бош Ассамблеяси 1972 йил 18 декабрда ўзининг 3021-
сонли резолюциясини қабул қилди. Унда БМТга аьзо бўлган 
давлатларга ўз мамлакатларидаги жиноятчиликнинг олдини 
олиш ва унга қарши курашнинг аҳволи ҳақида Бош котибга 
аxборот бериб бориш таклиф қилинди.
1976 йилда БМТ аьзо-давлатларга сўровнома юборди ва унга 
мувофиқ 1970-1975 йилларда рўйxатга олинган жиноятларнинг 
умумий сонини акс эттириш ҳамда уларни 
жиноятларнинг ўн 
тури
(қасддан одам ўлдириш, шаxснинг соғлиғи ѐки шаьнига 
қарши тажовуз, жинсий жиноятлар, одам ўғирлаш, талончилик, 
ўғрилик, фирибгарлик, гиѐҳвандлик воситалари билан қонунга 
xилоф равишда савдо қилиш ва ҳ.к.) бўйича маьлумотлар бе-
ришни сўради. 64 давлатнинг ҳукуматидан жавоблар олинди. 
Жавобларни таҳлил қилиш натижалари Жиноятчиликнинг би-
ринчи обзори деб номланди ва унинг натижалари Бош котиб-
нинг БМТ Бош Ассамблеясининг 32-чи сессиясидаги маьруза-
сида баѐн этилди. 
Кейинчалик БМТ 1975-1980 йиллардаги жиноятчиликнинг 
тенденциялари ҳақида аxборотлар олишга мўлжалланган иш-
ларни амалга оширди. 70 мамлакатнинг ҳукумати ўз давлатла-
ридаги жиноятчиликнинг аҳволи ҳақида аxборот берди. Таҳлил 
натижалари БМТнинг Еттинчи конгрессида (1985 йил, Милан) 
эьлон қилинган Жиноятчиликнинг иккинчи обзорида баѐн 
этилди. Конгресс ўзининг «Жиноятчилик ва жиноят адлияси 
соҳасидаги аxборот ва статистика тизимларини ривожланти-
риш» деб номланган резолюциясида жиноятчиликнинг обзор-
лари натижаларини мустақил ўрганиш, мавжуд қийинчилик-
ларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш йўллари бўйича тав-
сиялар тақдим этди. 
Кейинги обзорни тайѐрлаш учун 95 мамлакатдан жавоблар 
олинди. Собиқ СССР ҳам биринчи марта маьлумотлар тақдим 
этди. Таҳлил 1980-1986 йилларни қамраб олди. Унинг натижа-
лари Учинчи обзорда баѐн этилиб, БМТнинг Саккизинчи кон-


119 
грессида (1990 йил, Гавана) баѐн этилди. Конгресс ўзининг 
«Жиноят адлияси соҳасидаги БМТ статистик обзорларини ри-
вожлантириш» резолюциясида обзорларнинг ривожланишини 
фаоллаштириш ва уларнинг услубий негизини такомиллашти-
ришни таклиф қилди.
Рўйxатга олинган жиноятчилик, жиноий жавобгарликка тор-
тилган шаxслар, маҳкумлар ҳақида маьлумотлар олиш учун ян-
ги сўровнома ишлаб чиқилди. Бу сўровнома тўрт бўлимдан 
ташкил топган эди. Унга полиция, прокуратура, суд, турмалар, 
жиноятчилик фаолиятига оид саволлар киритилган эди. 1986-
1990 йилларда содир этилган қасддан ва эҳтиѐтсизлик орқасида 
одам ўлдириш, зўравонлик номусга тегиш, талончилик, ўғри-
лик, ўзганинг турар жойига қонунга xилоф равишда кириш, фи-
рибгарлик, пораxўрлик ва бошқа жиноятлар бўйича статистик 
маьлумотлар бериш лозимлиги киритилди, 100 мамлакатдан 
жавоблар олинди. Собиқ СССР ҳудудидан Арманистон, Бела-
русь, Латвия, Литва, Молдова, Россия, Тожикистон ва Естония 
жавоб юборди. Тўртинчи обзорнинг натижалари БМТнинг 
Тўққизинчи конгрессида (1995 йил, Қоҳира) баѐн қилинди. 1999 
йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси xам жиноятчилик ҳо-
лати xакида БМТга маьлумот бериб бормоқда. 
Обзорлар ўтказилиши жараѐнида жавоблар сони ортди, об-
зорлар негизи, уларни обьективлаштириш ва аппроксимасия 
қилиш усуллари кенгайиб ва такомиллашиб борди, БМТ ҳамда 
алоҳида давлатлар ташаббуси билан ўтказилаѐтган қиѐсий таҳ-
лилларнинг зарурлиги чуқур англаб этилди.
БМТда жаҳондаги жиноятчиликнинг тенденсияларини вақ-
ти-вақти билан кузатиб бориш, алоҳида давлатларда эса–ўз 
мамлакатларидаги криминологик воқеликни бошқа мамлакат-
ларнинг маьлумотларига ва бутун жаҳон бўйича маьлумотларга 
қиѐслаб таҳлил қилиш, шунингдек маҳаллий жиноятчиликнинг 
олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш учун бошқа 
давлатларнинг тажрибасидан фойдаланиш имконияти пайдо 
бўлди. 
Маьлумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йилнинг 
октябрида ташкил топган. БМТ Уставига биноан у барча дол-
зарб муаммолар бўйича давлатлар ўртасидаги xалқаро ҳамкор-
лик учун масьулдир. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish