Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

умумий
ва 
индивидуал 
профилактика кенг тарқалган.
Умумий профилактика фаолияти давлат ва жамоат ташки-
лотларининг жиноятчилик сабабларини, жиноятларга имконият 
яратувчи шарт-шароитларни, шунингдек жиноий натижага 
эришишни енгиллаштирувчи ҳолатларни аниқлаш, ўрганиш ва 
бартараф этиш фаолиятини ўз ичига олади.
Умумий профилактика чора-тадбирлар тизими қуйидагилар-
ни ўз ичига олади: 
- ҳодиса сифатидаги жиноятчилик сабабларини аниқлаш ва 
ўрганиш чора-тадбирлари; 
- жиноятчилик муайян турларининг (масалан, вояга етмаган-
лар ўртасидаги жиноятчилик, рецидив жиноятчилик, ичкилик-
бозлик билан боғлиқ жиноятчилик ва ҳоказоларнинг) олдини 
олиш чора-тадбирлари; 
- жиноятларнинг муайян гуруҳлари ѐки турларининг содир 
этилиши сабабларини ва уларга имконият яратувчи шарт-ша-
роитни аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирлари; 
1
Бабаев М.М. Значение профилактики в борьбе с преступностью // Сов. юстиция, 1973,
№19. – 24-26-бетлар.


115 
- жиноятлар содир этилишига имконият яратувчи ѐки жи-
ноий натижага эришишни енгиллаштирувчи объектив ҳолат-
ларга барҳам бериш чора-тадбирлари.
Шундай қилиб, умумий профилактика чора-тадбирларига 
ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-маданий, мафкуравий, ташки-
лий, ҳуқуқий, техникавий ва бошқа чора-тадбирлар киради.
Жиноятлар индивидуал профилактикаси
нинг мақсади – 
жиноятларнинг муайян сабабларини бартараф этиш, одамларда 
жиноятлар содир этилишига олиб келиши мумкин бўлган ғай-
риижтимоий боқимандалик кайфиятлари ва қарашларига бар-
ҳам беришдан иборат.
Индивидуал профилактика фаолияти ўзаро боғланган бир 
неча босқичдан ташкил топади: 
- хулқ-атвори, кайфияти ва қарашлари улар жиноят содир 
этиши мумкинлигидан далолат берувчи шахсларни аниқлаш; 
- ушбу шахсларни ва уларга салбий таъсир кўрсатувчи ман-
баларни ўрганиш; 
- бундай шахслар жиноят содир эта олмаслиги учун мумкин 
қадар ижобий муҳитни вужудга келтириш; 
- салбий таъсир манбаларини бартараф этиш; 
- жиноят содир этишга мойил шахсларга тарбиявий таъсир 
кўрсатиш (зарур ҳолда – мажбурий тарзда); 
- мазкур шахсларнинг хулқ-атвори ва турмуш тарзини назо-
рат қилиш; 
- олиб борилаѐтган иш натижаларини вақти-вақти билан 
текшириб туриш.
Жиноятлар профилактикаси – нафақат қонунчилик тизими, 
балки ҳамма жойда барча одамлар томонидан ҳуқуқий қоида-
ларга амал қилиш, қонунийликка қатъий риоя этиш демакдир. 
Шунинг учун ҳам профилактика фаолиятини яхши йўлга қўйиш 
жиноятчиликка қарши курашнинг энг муҳим, энг самарали ва 
истиқболли йўналишидир.
Шундай қилиб, жиноятлар профилактикаси ҳақида юқорида 
айтилганларни умумлаштириб, айтиш мумкинки, жиноятлар-
нинг олдини олиш қуйидаги асосий таркибий қисмлар, томон-
лар (элементлар)дан ташкил топади: 
1. Жиноятларнинг олдини олиш субъекти. 
2. Субъектнинг жиноятларнинг олдини олиш фаолияти. 
3. Жиноятларнинг олдини олиш объекти. 


116 
4. Жиноятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари.
Жиноятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тизими анча 
мураккаб тизимдир. У қуйидаги асосий йўналишларни қамраб 
олиши мумкин: 
1. Умумий чора-тадбирлар. 
2. Махсус чора-тадбирлар. 
3. Индвидуал профилактика чора-тадбирлари. 
Жиноятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари орасида жи-
ноят-ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари алоҳида ўрин 
эгаллайди. 
Жиноят-ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чора-тадбирларининг 
қуйидаги турлари фарқланади: 
а) жиноятларнинг умумий олдини олиш чора-тадбирлари; 
б) муайян жиноят содир этганлик учун индивидуал, шахсий 
жавобгарлик ва жазо чоралари.
Бинобарин, ҳар қандай жиноятнинг олдини олиш чора-
тадбирлари тизимини кўриб чиқишда тадқиқ қилиш ва тавсиф-
лашнинг қуйидаги схемасидан келиб чиқиш лозим: 
1) умумий профилактика чора-тадбирлари; 
2) махсус профилактика чора-тадбирлари; 
3) индивидуал профилактика чора-тадбирлари, шу жумладан 
жиноий жавобгарлик ва жазо чоралари.


117 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish