Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Айни вақтда, криминология тизимида унинг учинчи



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

Айни вақтда, криминология тизимида унинг учинчи 
муҳим қисми – айрим турдаги жиноятлар (ўғирлик, одам 
ўлдириш, Ватанга хиѐнат, дезертирлик ва ҳ.к.) тавсифи 
ҳамда уларнинг олдини олиш ҳам ажратилиши лозим. Уму-
мий, хусусий ва айрим фалсафий категория қонуниятлари-
нинг намоѐн бўлиш мантиқи шундай.


19 
2-мавзу. ЖИНОЯТЧИЛИК ТУШУНЧАСИ, УНИНГ 
АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТУРЛАРИ 
 
1. Жиноятчилик тушунчаси ва унинг белгилари 
2. Жиноятчилик кўрсаткичлари 
3. Жиноятчилик таркиби 
4. Жиноятчилик динамикаси 
2.1. Жиноятчилик тушунчаси ва унинг белгилари 
 
«Жиноятчилик» тушунчаси криминологиянинг энг муҳим ва 
айни вақтда энг қамровли тушунчасидир. Унга камида икки 
нуқтаи назардан: формал миқдорий (статистик) ва сифат (со-
циологик) томонлардан ѐндашиш мумкин.
Миқдорий (статистик) нуқтаи назардан жиноятчилик бир 
эмас, кўплаб жиноятлар, уларнинг муайян йиғиндиси, яъни ғай-
риижтимоий ва хавфли қилмишларнинг қандайдир мажмуи 
мавжудлигини англатади.
Гап шундаки, ҳодисалар ҳаракатининг ҳар қандай ички қо-
нуни муайян ҳодисалар кенг миқѐсда рўй берган ҳолдагина му-
айян тарзда намоѐн бўлади. 
Айрим ғайриижтимоий қилмишлар жиноятчилик ҳодисасини 
вужудга келтириши мумкин эмас. 
Жиноятчиликнинг миқдор жиҳати муҳим аҳамиятга эга. Ле-
кин унга ортиқча аҳамият юклаш ҳам тўғри бўлмайди. Масалан, 
профессор В.М.Коган жиноятчиликнинг ижтимоий хоссалари-
ни ўрганиб чиқиб, унга: «Муайян жойда муайян вақтда содир 
этилган барча жиноятлар мажмуи ҳамда ушбу жиноятларни со-
дир этишда айбдор барча жиноятчилар мажмуи»
1
, деб таъриф 
беради. 
Шу билан бирга, «жиноятчилик» тушунчасини унинг сифати 
ва мазмуни нуқтаи назаридан ўрганиш муҳимроқдир. Бу кри-
минология предмети билан узвий боғлиқ. Жиноят ҳуқуқи, жи-
ноят процесси ва умуман криминалистика жиноят шаклларини 
ўрганиш билан чекланади ва шу боисдан муайян қилмишни 
давлат томонидан тартибга солиш ва уни жиноят-ҳуқуқий, жи-
ноят-процессуал ва криминалистика мезонларига кўра баҳолаш 
муаммоларини ишлаб чиқади. 
1
Коган В.М. Социальные свойства преступности. – М., 1977. – 37-б.


20 
Криминология эса, асосан жиноятчилик мазмунини (моҳия-
тини) ўрганади. Шу нуқтаи назардан «жиноятчилик» тушунча-
си унинг жамият тараққиѐти, энг аввало унинг ишлаб чиқариш 
ва тақсимлаш муносабатлари ҳолати билан боғлиқ объективли-
гини акс эттиради. 
Жиноятчилик тушунчаси жамият тараққиѐтининг муайян 
босқичида, нафақат айрим ижтимоий хавфли қилмишлар, балки 
уларнинг муайян мажмуи мавжудлиги ва у бошқа ижтимоий 
ҳодисалар билан боғлиқлиги тушуниб етилганидан сўнг пайдо 
бўлди.
Бинобарин, жиноятчилик тушунчасининг мазмуни у нафақат 
объектив, балки ижтимоий ҳодиса, яъни кишилик жамияти ва 
унинг қонунлари билан боғлиқ эканлигини англатади. Шунинг 
учун ҳам жиноятчилик тушунчасига таъриф берган кўпгина му-
аллифлар унга энг аввало ижтимоий ҳодиса сифатида қарайди. 
Жиноятчилик нафақат нисбатан оммавий, объектив ва ижти-
моий, балки тарихан ўзгарувчан ҳодиса ҳамдир. Турли тарихий 
шароитда ва турли жамиятларда кишиларнинг айни бир ғайри-
ижтимоий қилмишлари ҳар хил баҳоланган. Жиноятчилик ўз 
ижтимоий моҳиятига кўра ҳам, намоѐн бўлган жойига кўра ҳам 
ўзгарувчандир. Масалан, жиноятлар доираси нафақат турли иж-
тимоий-иқтисодий тузумларда, балки ҳатто айни бир тузумга 
мансуб давлатларда ҳам бир хил эмас. Боз устига, жиноятлар 
доираси айни бир тузумга мансуб бир давлат тарихида ҳам ўз-
гариб туради. 
Ишлаб чиқаришнинг ривожланмаганлиги, жуда катта ҳудуд-
да кам аҳоли яшаши ибтидоий одамни ўз хулқ-атворини уруғ ва 
қабила манфаатларига мослаштиришга мажбур этарди. Уруғ-
дошлик жамияти шароитида яшаган одамларнинг кўп сонли ав-
лодлари коллективизм, ўзаро ѐрдам, тенглик, эркинлик, ҳалол-
лик, қариялар, беморларга ғамхўрлик туйғуларига асосланган 
урф-одатларни шакллантирдилар. 
Аммо вақт ўтиши билан янги ишлаб чиқариш шаклларининг 
вужудга келиши, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши 
иқтисодий, психологик ва ижтимоий ҳодисаларнинг ўзаро таъ-
сири шунга олиб келдики, айрим ғайриижтимоий қилмишлар 
нисбатан оммавий ҳодисага айланиб қолди. 
Жиноятчилик – шубҳасиз, ғайриижтимоий салбий ҳодиса. 
Ҳолбуки, криминология тарихида уни ижтимоий ижобий ҳоди-


21 
са сифатида баҳолашга уринишлар ҳам бўлган. Масалан, XIX 
асрда яшаган таниқли социолог Эмил Дюркгейм жиноятчилик 
тараққиѐтни ҳаракатлантирувчи куч, у жамиятда муҳим фойда-
ли функцияни бажаради
1
, деган фикрни илгари сурган. 
Америкалик социолог Р.Мертон фикрига кўра, жиноятчилик 
– ижтимоий ҳаѐт суръатлари жадаллашуви ҳисобига жамият 
тўлаши лозим бўлган ҳақдир.
Бошқа бир америкалик криминолог Танненбаум 1944 йилда 
Барнз ва Титерзнинг «Криминологиянинг янги уфқлари» номли 
китобига ѐзган сўзбошисида: «Жиноятчилик – жамият каби аба-
дийдир. Жиноятчиликка барҳам бериш мумкин эмас. Жиноят-
чилик – касаллик, ўлим каби абадий ҳодисадир», деб таъкидла-
ган эди
2

Немис криминологи Арманд Морген 1961 йилдаѐқ «жиноят - 
қадим замонлардан бери мавжуд бўлган ва токи жамият мавжуд 
экан, ҳеч қачон йўқолмайдиган ҳодисадир», деб ѐзган эди.
Айрим криминологлар жиноятчилик нафақат нормал, балки 
фойдали ҳодисадир, чунки у жамият аъзоларида ҳамжиҳатлик 
туйғулари мустаҳкамланишига кўмаклашади, деган фикрни ил-
гари суради. Табиийки, бу фикрга қўшилиш қийин, чунки жи-
ноятчи энг аввало ўзини бошқа шахсларга қарама-қарши қўяди, 
уларнинг манфаатларини муайян жиноий қилмиш билан буза-
ди. 
Ниҳоят, жиноятчилик – жиноят-ҳуқуқий ҳодисадир, чунки 
унинг таркибидан ўрин олган жиноятлар доираси амалдаги жи-
ноят қонунчилигида белгилаб қўйилади. Биз жиноятчилик 
тўғрисида сўз юритганимизда, давлат томонидан тан олинган 
ижтимоий-хавфли ва ғайриҳуқуқий қилмишлар (ҳаракатлар ѐки 
ҳаракатсизлик) мажмуидан келиб чиқамиз. 
Жиноятчилик ўзининг ҳуқуқий белгиси билан бошқа ижти-
моий ҳодисалар (ахлоқий нормалар)дан, жиноят-ҳуқуқий бел-
гиси билан эса – бошқа, жиноят ҳисобланмайдиган жиноий (ин-
тизомий, маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий ва б.) ҳуқуқбузарлик-
лардан фарқ қилади. 
Шундай қилиб, жиноятчилик бир қанча ўзига хос белгиларга 
эгадир. Булар: нисбатан оммавийлик, тарихий ўзгарувчанлик, 
объективлик, ижтимоийлик, жиноят-ҳуқуқийлик, у ѐки бу дав-
1
Дюркгейм Э. Норма и патология // Социология преступности. – М., 1966. – 39-б.
2
Преступление как социально патологическое явление. – СПб., 1900. – 7-б. 


22 
латда муайян даврда содир этилган барча жиноятларнинг уму-
мий миқдори ва ҳ.к. Бошқача айтганда, 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish