Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

 


17-боб КЎРСАТУВЛАРНИ ҲОДИСА ЖОЙИДА 
ТЕКШИРИШ ТАКТИКАСИ 
 
1-§ Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш тушунчаси ва ва-
зифаси 
 
Мазкур тергов ҳаракати мустақил бўлиб, тергов ва суд амалиѐ-
тида узоқ вақтлардан буѐн қўлланилиб келаѐтган бўлсада, назарий 
жиҳатдан ўтган асрнинг 60-йилларидан буѐн мукаммал асослантири-
лди, Ўзбекистоннинг қонунчилигида дастлаб 1976 йилда тан олинди 
ва ҳозирги кунда амалда бўлган жиноят процессуал кодексида мус-
таҳкамланди, шу билан бирга мустақил тергов ҳаракати мақомига эга 
бўлди. 
Мустақил тергов ҳаракати сифатида кўрсатувларни ҳодиса 
жойида текшириш мавзуси бўйича назарияда турли фикрлар бўлиб, 
баъзи муаллифлар мазкур тергов ҳаракатини ҳодиса жойини кўздан 
кечириш доирасида ўтказишни таклиф қилганлар.
Жиноят процессуал қонунида белгиланган тергов эксперименти 
ҳаракатининг баъзи хусусиятлари кўрсатувни ҳодиса жойида текши-
ришга ўхшаш бўлганлиги сабабли бу тергов ҳаракати эксперимент-
нинг бир кўриниши сифатида қаралган, шунингдек, баъзи муаллиф-
лар кўрсатувни текширишни ҳодиса содир бўлган жойни кўздан ке-
чириш тергов ҳаракати доирасида тушунтирган. Бундай фикр 
кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш ҳаракатини ўтказиш йўли би-
лан жиноий воқеанинг жойи ва ҳолати ҳақида айбланувчининг хабар-
дор эканлигини аниқланиши, худди шунингдек, унинг холислар иш-
тирокида кўрсатув бериши факти ушбу шахс тергов юритилаѐтган 
жиноятни содир қилган деган нотўғри хулоса чиқаришга олиб кели-
ши мумкин.
Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш кўздан кечириш, тергов 
эксперименти, 
таниб 
олиш 
учун 
кўрсатиш 
каби 
тергов 
ҳаракатларининг баъзи аломатларини ўз ичига олган мураккаб тергов 
ҳаракати ҳисобланади. Мазкур тергов ҳаракатининг ўзига хос бўлган 
сифат ва моҳияти билан бошқа процессуал ҳаракатлардан фарқ 
қилади. 
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда содир бўлган жиноий факт-
нинг оқибати, жиноятчининг мақсади, унинг қолдирган излари, ашѐ-
вий далилларни, изларни қидириб топишдан иборатдир. Тергов экс-
периментини ўтказишдан мақсад ишнинг айрим ҳолатлари юзасидан 


мавжуд бўлган фактларни, шунингдек, ҳодиса жойидан олинган маъ-
лумотларни, сўроқда олинган кўрсатувлардаги баъзи ҳолатларни си-
нов тажриба ѐрдамида текширишдан иборат. Экспериментда тажриба 
қилиб айрим қисмларини тиклаб, ҳақиқий содир бўлган ҳодисага ма-
ксимал яқинлаштирган ҳолда текширилади. 
Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишда маълумотлар тах-
минан 4 манбадан олинади. 
1) Сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувидан; 
2) Ҳодиса жойидаги фактик ҳолатлардан; 
3) Ҳодиса жойида кўздан кечириш жараѐнида сўроқ қилиш би-
лан олинадиган маълумотлардан; 
4) Кўздан кечириш натижасида олинадиган ахборотлардан. 
Мана шу манбалардан олинган маълумотларни текширишда 
қуйидаги бир қанча ишлар амалга оширилади. Дастлаб сўроқ қилин-
ган айбланувчи, гумон қилинувчи, гувоҳ, жабрланувчилар, ҳақиқий 
жиноят содир бўлган жойдан тўла хабардор бўлмасликлари 
натижасида қисман нотўғри маълумотлар берадилар. Кўрсатувларни 
ҳодиса жойида текширишда эса реал ҳодиса содир бўлган жойдаги 
шароитни-ҳолатни кўриб аввал берган кўрсатувларини тўлдиради, 
аниқроқ қилиб ойдинлаштирадилар. Тергов амалиѐти шуни кўрсата-
дики, ҳодиса жойига олиб борилган шахслар нотўғри ѐки тўла бўлма-
ган кўрсатувлар билан жойдаги ҳолат-шароитни солиштирадилар. Бу 
эса уларнинг руҳиятига таъсир этади ва улар кўрсатувдаги нуқсон ха-
толарни тўғрилайдилар. 
Сўроқ жараѐнида тўғри кўрсатув маълумот берганлар баъзан 
берган маълумотларининг айрим деталларини беихтиѐр унутиб қол-
дириб кетишлари ҳам мумкин бўлади. Ҳодиса жойига борганда эса 
унутилган, тушиб қолган факт-ҳолатлар тикланади ва кўрсатув тўл-
дирилади, унга аниқлик киритилади. 
Сўроқ жараѐнида гумон қилинувчи, айбланувчи кўп ҳолларда 
ѐлғон кўрсатув берадилар. Ҳодиса жойига олиб борилганда маълу-
мотлардаги ва иш юзасидан йиғилган далиллар билан унинг кўрсату-
ви орасидаги зиддиятларни кўриб тўғри тушунтириш беришга маж-
бур бўлади. Агар ҳодиса жойида кўрсатувни текшириш жараѐнида 
янги ҳолатлар очилса, бундай вазиятда аввал шу жойни кўздан кечи-
риш ўтказиб, сўнгра сўроқда олинган маълумотлар билан солишти-
риб текшириш мақсадга мувофиқ бўлади. Юқорида келтирилган 
фактларни якунлаб қуйидагича хулосаларга келиш мумкин. 


Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш бу мустақил тергов 
ҳаракати бўлиб, унинг мазмуни жиноят иши юзасидан сўроқ қилин-
ган айбланувчи, гумон қилинувчи, гувоҳ ва жабрланувчиларнинг 
кўрсатувларини жиноят содир бўлган жойда айрим ҳолатларни қайта 
тиклаш билан номаълум бўлган нарсалар, ҳужжатлар, ашѐвий далил-
лар, излар қаерда бўлганлигини, ҳодиса жойи билан қиѐслаш орқали 
кўрсатувлардаги айрим ҳолатларни тўғри ѐки нотўғри эканлигини 
аниқлашдан иборат. Шу билан бирга мазкур тергов ҳаракатини ўтка-
зишда сўроққа олинган маълумотларнинг айрим ҳолатлари тўлдири-
лади. Уларга аниқлик киритилади, баъзан эса янги ҳолатлар ҳам очи-
либ қолади. 
Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишнинг вазифаси содир 
бўлган жиноятнинг тўғри ва тезда тегишли муддатларда очиш, иш 
юзасидан далилларни тўплаш, уларни баҳолаш ва жиноят иши терго-
вини холисона объектив тугалланишини таъминлашдан иборатдир. 
Мазкур тергов ҳаракатини ўтказишдан мақсад олинган кўрсатувдаги 
айрим маълумотларни тўғри ва нотўғри эканлигини текширишдан ва 
янги маълумотларни олишдан иборат. Ҳодиса жойида кўрсатувларни 
текширишда текширилаѐтган маълумотлар албатта жиноят ишига ѐки 
унинг алоҳида ҳолатларига алоқадор бўлиши лозим ва текшириш 
натижалари тегишли процессуал тартибда мустаҳкамланиб, бошқа 
тергов ҳаракатлари натижалари билан солиштириб баҳоланган 
тақдирдагина иш юзасидан далил бўлиб хизмат қилади ва айблов ху-
лосасига асос бўлади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish