Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Тергов экспериментини ўтказиш тартиби ва тактикаси



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

 
3-§ Тергов экспериментини ўтказиш тартиби ва тактикаси 
Ҳар қандай тергов ҳаракатлари каби эксперимент ўтказишнинг 
ҳам умумий қоидаси жиноят-процессуал қонунида тартибга солинган. 
Эксперимент ўтказиладиган жойда ҳозир бўлган иштирокчилар 
билан, уларнинг ҳар бирларининг ҳуқуқ ва бурчлари, ўтказилаѐтган 
текширув мақсади, ўтказиш жараѐнида уларнинг бажарадиган 
ишлари ҳақида суҳбат ўтказилади. 
Эксперимент ўтказиш жойи, вақти, уни ўтказиш шароитлари, 
жумладан, об-ҳаво, ѐруғлик ва бошқалар кўриб чиқилади. Вазиятни 
тиклашда айрим шахсларнинг турар жойи, маълум ҳаракатларни 
муайян 
вақтда 
бажаришлари 
таъкидланади, 
зарур 
бўлган 
предметларни тегишли жойларга қўйилади, йўқ бўлган, зарарланган 
объектларнинг моделлари ҳозирланади. 
Эксперимент ўтказиш жойини қўриқлаш уни ўтказишга халақит 
берувчиларни четлатиш каби чоралар, тезкор ходимларга 
топширилади. Эксперимент тажрибаларини ўтказишда айрим ҳаракат 
вазиятларини тиклаш чоралари, кўрсатуви текширилаѐтган шахсга 
топширилади, агар бундай қилишни турли сабабларга кўра иложи 
бўлмаса, бу топшириқларни таклиф қилинган бошқа шахслар амалга 
ошириши мумкин. 


Синалаѐтган далиллар, версия, сўроқ қилинган шахсларнинг 
берган 
маълумотига 
қарама-қарши, 
салбий 
натижа 
берса, 
эксперимент жараѐнини кузатиб турган, унда қатнашаѐтган шахслар 
(гувоҳ, 
жабрланувчи, 
гумон 
қилинувчи, 
айбланувчи)нинг 
психологиясига 
таъсир 
этиб, 
уларнинг 
сўроққа 
берган 
кўрсатувларини тўғри-нотўғри эканлиги маълум бўлади. Бундай 
ҳолларда экспериментни ўтказиб бўлгандан сўнг такрорий сўроқ 
ўтказиш маъқулроқ бўлади. 
Айбланувчи, гумон қилинувчиларнинг эксперимент ўтказишда 
қатнашуви ихтиѐрий бўлиб, уларнинг иштироки зарур бўлгандагина, 
ишнинг оқибатидан манфаатдорлигини ва улар ўз аҳволларини анча 
енгиллаштириши мумкинлиги масаласи тушунтирилади. 
Зарур ѕолаларда тажрибаларни єайта-
єайта ўтказиш 
ТЕРГОВ ЭКСПЕРИМЕНТИ ЎТКАЗИШНИНГ ТАКТИК УСУЛЛАРИ 
Ўзгарган ва єайта тиклаб бўлмайдиган 
шароитларни ѕисобга олиш 
Тажрибаларни ѕодиса, факт, воєеа 
рўй берган жойдаги шароитларга 
жуда ўхшаш бўлган шароитларда 
ўтказиш 
Муайян тартиб маромда тажрибалар 
ўтказиш 
Шароит ва вазиятларни ўзгартириб 
кўриш (тезликни, маром, масофа ва 
ѕоказоларни ўзгартириш) 
Зарур ѕолларда тажрибаларни босєич-
ма-босєич ўтказиш 
ТЕРГОВ ЭКСПЕРИМЕНТИ ЎТКАЗИШНИНГ ТАКТИК УСУЛЛАРИ 
Єайта тикланган ва тажриба ўтказилган 
шароитлар асл шароитларга мос эдими? 
Тажрибаларнинг салбий натижалари 
аслида бундай ѕаракатлар, ѕодисалар, 
воєеалар бўлиши
мумкинмас, деб хулоса чиєариш им-
конини беради 
Єайта ва єайта ўтказилган тажрибалар-
нинг натижалари бир хилми? 
Тажрибаларнинг ижобий натижалари 
текширилган фактлар ѕаєида, фаєат 
тахминий хулоса чиєариш (бўлиши 
ѕам мумкин, бўлмаслиги ѕам) имкони-
ни беради. 
Тажриба ѕаракатларини ўтказишда тасо-
дифлар истисно этилдими? 
Натижалар єарама-єарши: тажрибала-
рнинг бир исми бошєасига мос кел-
майди. Текширилган факт содир 


Эксперимент тажрибаларини ташкил этиш ва ўтказишда 
қўлланадиган тактик услублар қонунчиликка риоя қилган ҳолда ама-
лга оширилиши лозим. 
Жиноий ҳодиса ҳолатларини тажриба қилиб текширишда, сунъ-
ий тикланган вазият асл ҳодиса ҳолатида бўлган шарт-шароитга мос 
келмоғи зарур. Текшириш жараѐнида топшириқ олган шахс тажриба-
нинг айрим ҳаракатлар билан боғлиқ қисмларини (баландликдан сак-
раш, бирор тўсиқдан ўтиш каби) бажара олмаса, унинг ўрнига бўйи, 
гавдаси, ѐши жиҳатидан ўхшаш бўлган бошқа шахсга бу ишни бажа-
риш топширилади. 
Текширилаѐтган ҳодиса, ҳолат, вазиятлар бир неча кўринишда 
такрорланиб синалиши лозим, шундагина текширув натижалари 
ҳақиқий ва холисона бўлади. Масалан, кўриш имкони 200 м масофада 
ифодаланган бўлса, текширувни 150, 200 ва 250 мда ўтказиш лозим 
бўлади, қайси ҳолатлар қайта такрорланганда ўзгаришсиз натижа бе-
рса, ана шу йўналиш ҳақиқатга тўғри келади, деб танланади. 
Эксперимент ўтказилаѐтган шароит, тикланаѐтган ҳаракат ѐки 
ҳодисалар юз берган шароитга иложи борича ўхшаш бўлиши лозим. 
Тажрибалар имкони борича бир неча маротаба такрорланиб 
ўтказилади, тажрибаларнинг шароитлари бир мунча ўзгартилиши 
мумкин (ЖПКнинг 155-моддаси). Мана шу қоидага асосланган ҳолда, 
экспериментни ўтказиш жараѐнида, терговчи айрим ҳолатларни тик-
лаб намоѐн қилаѐтган шахсларнинг жойларини ўзгартириши, ҳаракат 
кўринишларини бир неча вариантда амалга оширишни таклиф 
қилиши ва ана шу кўринишлар орасидан кўпроқ такрорланган нати-
жани танлаб олиши керак. 
Текширилаѐтган ҳолатлар, версиялар, кўрсатувдаги айрим да-
лилларни ҳар томонлама текшириб аниқлаш учун, гумон қилинувчи, 
айбланувчи, гувоҳ, жабрланувчиларнинг ҳар бирларига алоҳида-
алоҳида ўзи қатнашган ѐки шоҳид бўлган ҳодиса ҳолатини тиклаш 
тавсия этилади ва терговчи тажриба ҳаракатларини ўтказади.
Тажрибалар кўп ва мураккаб бўлса, терговчи уни бир неча 
босқичга бўлиб, тегишли олдинма-кетинликда ўтказади. Эксперимент 
текширувларини ўтказиш жараѐнида, унинг айрим қисмлари-
босқичларини мустаҳкамлаш мақсадида фото, кино, видео тасвирга 
олиш лозим бўлади. Шу билан бирга, эксперимент ўтказилаѐтган 
жойнинг чизмаси, ишлатилган нусха, қолиплар ҳам юқорида 
кўрсатилган воситаларга қўшилади. 


Эксперимент тажрибаларини ўтказиш жараѐнида кўрсатувлари 
текширилаѐтган шахсларга ва айрим ҳаракатларни амалга ошираѐтган 
қатнашувчиларга саволлар берилиши мумкин. Саволлар терговчи, 
мутахассис, холислар томонидан берилиб, эксперимент ўтказишнинг 
шарт-шароитларига, унинг натижаларига, ишлатилаѐтган жиҳозларга 
тегишли бўлиши мумкин. 
Эксперимент ҳаракатида иштирок этувчи шахслар, терговчи-
нинг рухсати билан кўрсатувлари текширилаѐтган гумон қилинувчи-
айбланувчиларга савол беришга, терговчининг эътиборини иш 
ҳолатини аниқлашга кўмаклашадиган барча ҳолатларга қаратишга, 
текширув шароитига баъзи аниқликлар киритишга ҳақлидирлар. Шу 
билан бирга эксперимент қатнашувчилари тажриба ва айрим 
ҳаракатларни яна такрорлашни илтимос қилишлари мумкин. Қат-
нашувчиларнинг бундай фикр-мулоҳазалари эксперимент баѐннома-
сида акс эттирилмоғи лозим. 
Эксперимент жараѐнида амалга оширилган текширувлар 
натижаси воқеликка нисбатан тўғри келмасдан зид бўлса, яъни тек-
ширилаѐтган ҳаракатнинг натижаси кўрсатувдаги ҳолатларни тас-
диқламаса, натижа салбий, инкор этувчи бўлиб, кўрсатувдаги маълу-
мот нотўғри бўлиб чиқади. 
Аксинча, эксперимент жараѐнида текширилаѐтган ҳодиса, вази-
ятлар ўтказилган тажрибалар натижасига мос келса, у ҳолда текши-
рилаѐтган ҳолат ҳодисалари ҳақиқатда воқеликда юз берган бўлиши 
мумкинлиги тасдиқланади. 
Тергов эксперименти жиноят-процессуал қонуни нормалари 
асосида ўтказилиши билан бир қаторда, қўлланиладиган тактик 
услублар ҳам қонун нормасига зид бўлмаслиги лозим. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish