Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Тергов экспериментининг натижаларини расмийлаштириш



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

4-§ Тергов экспериментининг натижаларини расмийлаштириш 
Тергов эксперименти ўтказилганлиги ҳақида процессуал 
қонуннинг тегишли моддаларида назарда тутилган тартибда процес-
суал ҳужжат бўлган баѐнномада акс эттирилмоғи лозим. Ҳар қандай 
тергов ҳаракатининг баѐнномаси каби эксперимент баѐнномаси ҳам 
кириш, баѐнот ва якунловчи қисмлардан иборатдир. 
Баѐнноманинг кириш қисмида эксперимент ўтказилиши учун 
асослар, ким томонидан ўказилганлиги, текширув зарурати, жойи, 
вақти ва қатнашувчиларнинг исми-шарифлари кўрсатилади. Шунинг-
дек, гувоҳ ва жабрланувчилар кўрсатувлари текширилганда экспери-


мент ўтказишдан олдин улар қасддан ѐлғон маълумот бериш ва бош 
тортиш 
оқибатлари, 
яъни 
жиноий 
жавобгарлик 
ҳақида 
огоҳлантирганлиги тўғрисида маълумот ва уни тасдиқловчи имзолари 
киритилади. 
Баѐнноманинг иккинчи қисми бўлган баѐнот ѐки тавсифловчи 
бўлими энг масъулиятли бўлиб, ўтказилган тергов ҳаракатининг таш-
килий босқичидан то унинг натижаси шаклланган вақтигача 
ўтказилган текширув ишлари тўла ўз ифодасини топмоғи лозим. 
Текширилувчи ҳолат-вазиятнинг тавсифи, унга ўхшаш бўлган 
шарт-шароитнинг яратилиши, тажрибаларнинг моҳияти, қандай тур 
ва шаклларда намоѐн қилиб кўрсатилганлиги ҳақида мукаммал ѐри-
тилиши лозим. 
Текширув ўтказилиши жараѐнида қўлланилган криминалистик 
техника воситаларидан - овоз ѐзиш, видео тасвирга олиш, кино ва фо-
тосуратга тушириш ишлари баѐнноманинг мазкур қисмида акс этти-
рилади. Шу билан бирга эксперимент тажрибаларини уюштириш 
учун тайѐрланган қолиплар (намуналар), мулаж
 
ва моделлар ҳам ни-
ма учун ва қандай қўлланилганлиги баѐн этилади. 
Эксперимент натижасида текширилган ҳолат, вазиятлар, верси-
ялар ўз тасдиғини топган ѐки топмаганлиги, улар неча йўналишли 
тажриба ѐрдамида текширилганлиги ва бошқа чора-тадбирлар қандай 
олдинма-кетинликда ўтказилган бўлса, баѐнномада шундай ҳолда 
ѐритилиши лозим.
Баѐнноманинг якунловчи қисми қуйидагиларни акс эттирган 
бўлиши шарт: 
1) экспериментни ўтказишда иштирок этган шахслар келтирган 
ариза, шикоят, илтимоснома ва эътирозлари; 
2) эксперимент текширувига тайѐрланган буюмларнинг индиви-
дуал ҳусусиятлари (шакли, ранги, ўлчови ва бошқа моддий белгила-
ри); 
3) эксперимент ўтказилган жойнинг чизмаси, ҳаракат ва ҳо-
латлар схемалари; 
4) баѐннома барча иштирокчилар томонидан танишиб 
чиқилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ва бу маълумотлар улар то-
монидан тасдиқланганлиги. 
Эксперимент жараѐнида қўлланилган криминалистик техника 
воситаларининг маҳсулотлари (кино, овоз ѐзиш, видео тасмалари, фо-
то-суратлар, чизмалар) баѐнномага илова қилинганлиги ҳам кўрсати-
лиши лозим. Тергов ҳаракатининг натижаларини қайд этиб му-


стаҳкамлаган ҳужжат - баѐннома процессуал жиҳатдан далил манбаи 
бўлиб хизмат қилади ва айблов хулосасига, сўнг суднинг қарорига 
(ҳукмига) асос бўлади, шунинг учун баѐннома юқорида келтирилган 
талабларга риоя қилинмай бажарилган ҳолда, бу ҳужжат ҳақиқий 
кучга эга бўлмай қолади, эксперимент жараѐни ва натижалари дали-
лий хусусиятини йўқотади. 
Тергов эксперименти натижаларини баҳолаш жиноят ишидаги 
материаллар бошқа далиллар билан солиштириб, уларни ўзаро 
боғлиқлиги, бир-бирини тўлдириши асосида қабул қилинади. Далил-
ларни баҳолашнинг тартиб-қоидалари хусусияти қонун асосида 
бўлиб, умумий принципларни қўллаш билан амалга оширилади.
Тергов экспериментининг натижалари тасдиқловчи ѐки инкор 
этувчи (салбий) бўлишидан қатъи назар, ҳар иккала тури ҳам далил 
бўлиб хизмат қилади. Биринчи тури текширилаѐтган ҳодиса далилни 
тўғри бўлиши эҳтимол эканлигини, кўрсатувдаги далиллар ҳодиса 
ҳақиқат бўлиб ўтган деб ҳисоблашга ва терговнинг кейинги навбат-
даги чора-тадбирларини тўғри белгилашга ва ўтказишга имкон бера-
ди. 
Иккинчи турдаги натижа, яъни эксперимент текширувидаги ҳо-
лат вазиятларни тасдиқламаса, инкор этса, бу ҳолда кўрсатувдаги ҳо-
лат далиллари нотўғри ѐритилганлиги, версия нотўғри эканлиги 
аниқланади. 
Эксперимент натижалари, уларнинг қандай шаклда, турда 
бўлишидан қатъи назар, қонун талаби асосида баҳоланиши ва иш ма-
териалига қўшилиши зарур.
Суд муҳокамаси жараѐнида ўтказилган экспериментнинг 
натижалари, суд мажлиси баѐнномасида акс эттирилади ва тегишли 
талаблар асосида баҳоланади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish