Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


- §  Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишнинг процессуал



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

3-
§
 Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишнинг процессуал 
тартиби ва тактикаси 
Кўрсатувни ҳодиса жойида текширишнинг процессуал қоидаси 
ЖПК 133-моддасида кўрсатилган бўлиб, унга биноан мазкур тергов 
ҳаракатини ўтказиш олдидан суриштирувчи ѐки терговчи холислар 
иштирокида текширилаѐтган кўрсатувларни эълон қилади. Кўрсатув 
берган шахсдан уларнинг тўғри ѐки нотўғрилигини, қўшимча ва ўз-
гартиришлар киритишга эҳтиѐж бор ѐки йўқлигини сўрайди, текши-
ришнинг мақсади ва тартибини тушунтиради. Башарти гувоҳ ѐки 
жабрланувчининг кўрсатувлари текширилаѐтган бўлса, улар кўрсатув 
беришдан бош тортганлик ва атайин ѐлғон кўрсатув берганлик учун 
жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилади. 
Бир неча шахснинг кўрсатуви бир вақтнинг ўзида ва бир ҳодиса 
жойида текширилиши мумкин эмас. Бу ҳолда сўроқ қилинган шах-
сларнинг кўрсатувлари навбат билан қайси бирларининг кўрсатуви 
жиноят иши юзасидан муҳимроқ аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга 
олиб, шу шахс кўрсатувидан бошламоқ тавсия этилади. 
Процессуал қонунда кўрсатилишича мазкур тергов ҳаракатини 
ўтказиш чоғида кўрсатув берган шахс ўзига маълум бўлган, текшири-
лаѐтган ҳодисанинг айрим шароити, ҳолатини тиклайди, иш учун 
аҳамиятли бўлган нарсалар, ҳужжатлар, излар топилган жойларни 
кўрсатади, айрим ҳаракатларни намойиш қилади, ҳодиса содир 
бўлган жойда шароитнинг ўзгарганлигига эътиборни қаратади, ўзи-
нинг аввалги кўрсатувларини аниқлаштиради ва уларга ойдинлик ки-
ритади. 
Ушбу тергов ҳаракатини ўтказишда терговчи ҳозир бўлган 
иштирокчиларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради 
ва бу тўғрисида тергов ҳаракатининг баѐнномасида қайд этади. Тер-
гов ҳаракатининг иштирокчиларига текширув мақсади, вазифалари 
тушунтирилади, уларнинг иштирок этишдаги вазифаси белгиланади. 
Ҳодиса жойига келишда терговчи кўрсатуви текширилаѐтган 
шахсга йўлнинг тўғрилиги, ҳодиса жойига йўналишни кўрсатишни 
таклиф этади ва бошқа қатнашувчиларга бу ҳаракатни диққат билан 
кузатишни ва айрим ишга аҳамиятли бўлган ҳолатларга эътибор бе-
ришни тавсия этади. 


Ҳодиса жойида кўрсатуви текширилаѐтган шахс ҳеч қандай чет-
дан таъсир, шаъма ѐки ѐрдамчи тушунча сўзлар киритилмасдан ўзи 
эркин равишда тушунча бериши лозим. Умумий сўроқ ўтказишда 
қўлланадиган тартиб-қоида бу ҳолатда ҳам тўлиқ татбиқ этилиши 
мумкин. Баъзи ҳолларда мазкур тергов ҳаракати ўтказилган ва ҳодиса 
рўй берган вақт орасида маълум муддат ўтган бўлади. Шу сабабли 
тушунча бериш жараѐнида илгари сўроқ қилинган шахс айрим факт 
ва ҳолатларни ѐдидан чиқариб қўйиши мумкин. Бундай шароитда 
терговчи сўроқ қилинган вақтдаги хабар-маълумотларни унинг 
кўрсатувидан ўқиб эълон қилади ва шу билан воқеанинг айрим ҳо-
латларини эслашга ѐрдам беради. 
Ҳодиса жойида олинган маълумотлар билан кўрсатувни текши-
риш жараѐнидаги берилган маълумотлар бир бирига зид бўлса, 
кўрсатуви текширилаѐтган шахс сўроқ вақтида нима сабабдан 
нотўғри ѐлғон кўрсатув берганлиги текширилади. 
Шунингдек, ҳодиса жойида берилган хабарлар ҳам нотўғри 
бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда тергов жиноят содир бўлган жойни 
кўздан кечириш натижалари билан қиѐслаб текширилаѐтган 
кўрсатувнинг қайси қисмлари тўғри, қайсилари эса нотўғри ѐки ѐддан 
чиқарилган эканлигини аниқлайди. Зарур бўлса ҳодиса жойида қайта 
қўшимча сўроқ ўтказиши ҳам мумкин бўлади.
Юқорида келтирилган мулоҳазалар амалиѐтда асосан айбланув-
чи ва гумон қилинувчиларнинг кўрсатувлари текширилганда келиб 
чиқадиган вазиятлардир. Бундай вазиятлар жиноятни бир неча шахс-
лар томонидан содир этилган ҳолларда иштирокчиларнинг ҳар бири-
ни жиноий ҳаракатини амалга оширишдаги ролини аниқлаш учун за-
рур бўлади. 
Жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини текширишда ҳам 
шундай вазиятлар келиб чиқадики, гувоҳ сўроқ қилинган пайтида ай-
тган маълумотлари ѐдидан кўтарилади ва ҳодиса жойида текшириш 
вақтида тўлиқ аниқлик кирита олмайди. Мазкур ҳолатларда терговчи 
уларни ҳодиса жойни кўздан кечирганда ва шахсни сўроқ қилганда 
олинган маълумотлар билан таништириб ҳақиқий воқеа ҳолатларини 
эслашга ѐрдам беради. 
Кўрсатув берган шахс ҳодиса содир бўлган жойда текширилаѐт-
ган ҳодисанинг шароит ва ҳолатини тиклайди, иш учун аҳамиятли 
бўлган нарсаларни, ҳужжатларни, изларни қидириб топади ва 
кўрсатади, айрим ҳаракатларни намойиш қилади, текширилаѐтган 


ҳодисада у ѐки бу нарсанинг қандай аҳамияти бўлганлигини тушун-
тиради. 
Кўрсатувларни текшириш пайтида ҳодиса содир бўлган жой ат-
роф-муҳит шароитининг ўзгарганлигига эътиборни қаратиш ҳам 
муҳим аҳамият касб этади. Чунки тушунча ва аниқлик киритиш учун 
кўрсатуви текширилаѐтган шахс ўзининг аввалги кўрсатувларини 
аниқлаштиради, айрим ҳолатларни, бир-бирига боғланишларни ойди-
нлаштириб беради. Мазкур ҳолатларда кўрсатуви текширилаѐтган 
шахснинг ҳаракатига, тушунтиришига аралашиш, гап қўшиш ѐки 
ўргатиш ва ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмайди. 
Терговчи кўрсатуви текширилаѐтган шахсга ҳодиса жойига бо-
риш учун йўл маршрутини кўрсатишни таклиф қилади, шунда барча 
тергов ҳаракати иштирокчилари биргаликда кўрсатилган йўл бўйича 
ҳодиса жойи томон йўл олади. Ушбу вақтда терговни кўрсатуви тек-
ширилаѐтган шахснинг эркин, ҳеч қандай ташқи таъсирсиз, мустақил 
ва ўз ихтиѐри билан йўлни кўрсатиб, жойга бориши ва у ерда қандай 
ҳаракат ѐки ҳолатни бўлганлигини айтишини кузатиб туради. 
Кўрсатуви текширилаѐтган шахс ҳодиса жойини умумий чегара-
сини белгилаб кўрсатади, терговчининг текширув, назорат қилувчи 
ѐки қўшимча саволларига тушунча беради. Жавоб беришда сўроқ 
қилинган шахс жиноят содир қилинган жойнинг айрим ҳолатларини, 
текширилиши лозим бўлган фактларни даставвал сўроқ қилинганда 
қандай тартиб ва олдинма-кетинликда сўзлаган бўлса, шундай тарзда 
кўрсатиб, ҳодиса жойидаги ўзгаришларни, буюм ва ашѐвий далил ва 
изларнинг топилган, яширилган жойларини кўрсатади, тушунтириб 
беради. 
Ҳодиса жойида терговчи кўрсатуви текширилаѐтган шахсга жи-
ноий ҳаракатнинг айрим вазиятларини такрор кўрсатиш, уни керак 
бўлса қиѐслаб кўрсатишни таклиф қилиши, айрим ҳолатларни жино-
ий ҳодиса билан боғлиқлигини тушунтириб беришини талаб қилади. 
Текширилаѐтган кўрсатувдаги ҳолатлар ҳодиса жойидаги вазиятга 
тўғри келмаса, баъзида зиддиятли вазиятлар мавжуд бўлиб қолса, те-
рговчи булар ҳақида савол-жавоб қилиб зиддиятли ҳолатларни барта-
раф қилмоғи лозим. 
Кўрсатувлари текширилаѐтган шахсга у эркин сўзлаб, тегишли 
ҳаракатларни намойиш қилганидан сўнг, кўрсатувдаги айрим 
ҳолатларни ойдинлаштирувчи, шунингдек, унинг эслаш қобилиятини 
фаоллаштирувчи саволлар берилиши мумкин. Тергов ҳаракатида иш-


тирок этувчилар кўрсатуви текширилаѐтган шахсга терговчининг ру-
хсати билан савол беришлари мумкин. 
Кўрсатувни 
ҳодиса 
жойида 
текшириш 
натижасида 
аниқланадиган маълумотлар қуйидагича ифодаланиши мумкин: 
- сўроқ вақтида хабар берилган жой ҳақиқатда ҳодиса рўй бер-
ган жойми ѐки бошқами; 
- ҳодиса содир бўлган жой сўроқ қилинганнинг кўрсатувидагига 
тўғри келадими; 
- кўрсатувда баѐн қилинган ашѐвий далил топилган жой, жиноят 
содир бўлган ѐки излари топилган жойлар қанчалик аниқлангани; 
- кўрсатувда қайд қилинган шахснинг ҳодиса жойидаги 
ҳаракати, қаерда ва қандай ҳаракатларни содир қилганлиги; 

сўроқ 
қилинганнинг 
кўрсатувида 
айтилмаган 
янги 
ҳолатларнинг маълум бўлиши. 
Маълумки, шахс кўз ўнгида бўлиб ўтган ҳодисаларни айнан 
ҳодиса рўй берган жойда батафсилроқ сўзлаб беради. 
Шу вақтда олинган кўрсатув илгари сўроқ давомида олинган 
маълумотларни тўлдиради ва аниқликлар киритади. Чунки у ҳодиса 
жойига келганда ҳақиқий шароит жойида бинолар, гулзорлар ва 
ҳоказоларнинг жойлашишига қараб баъзи деталларни ѐдига тушира-
ди. Ўзининг олдинги кўрсатувларини тўлдирувчи, исботловчи далил-
ларни келтиради. 
Терговчининг мазкур жиноий ҳодисага тўлиқ баҳо беришида шу 
ҳодиса вазиятини қаерда, қандай содир бўлганлигини билиш учун те-
ргов олиб борилаѐтган ҳодисани содир қилган айбланувчи билан бир-
галикда чиқиб ўша жойни кўради, унинг кўрсатуви қанчалик ишона-
рли эканлигига ишонч ҳосил қилади. 
Бу ҳаракатни ўтказишнинг асосий мақсади тўпланган далиллар 
юзасидан уларнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлигига баҳо бериш, 
аниқроғи айбланувчининг берган кўрсатувига баҳо беришдир. 
Гувоҳ, жабрланувчи ѐки айбланувчиларни тергов даврида бер-
ган кўрсатувларини иш бўйича тўпланган бошқа гувоҳ, айбланувчи-
ларнинг кўрсатувлари ѐки жиноят ҳодисаси жойини кўздан кечириш 
давридаги тўпланган материаллар билан таққослаш усулида ҳам 
қанчалик реал эканлигини билиш мумкин. Лекин кўрсатуви текши-
рилаѐтган шахс ўзининг кўрсатувини ўзи тасдиқлаб бериши, аниқлик 
киритиши жиноят иши бўйича тўғри хулоса чиқаришга енгиллик бе-
ради. 


Тергов жараѐнида тўпланган далиллар ва кўрсатувларда мавжуд 
бўлган ҳолатлар таққосланиб кўрилиши, айниқса гувоҳ, жабрланув-
чилар ўз кўрсатувларини ўзлари ўша ҳодиса жойида аслидалигича 
бўлмаса-да, айнан шу жойда шундай жиноий ҳаракатлар содир 
бўлганлигини кўрдим деб, ҳодиса жойида ўша ҳолатни кўрсатиб бе-
риши иш учун аҳамиятли далил бўлиб хизмат қилади. 
Кўрсатуви текширилаѐтган шахсга дахлдор бўлган барча маса-
лаларни изоҳлаш учун тўлиқ имконият, эркинлик берилмоғи лозим. 
Унинг воқеа билан боғлиқ бўлган ҳикоясини тўсатдан кесиб қўйиш 
туфайли, кўрсатуви текширилаѐтган шахс ҳаяжонланиб, гапирмай хо-
тирадан чиқариб қўйиши ва натижада кўзланган мақсадга эришмай 
қолиш мумкин. 
Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам терговчининг бошқарувчилик ро-
ли ва таъсири сезилиб туриши лозим. Унинг топшириқлари асослан-
ган, мантиқан равон ва тўғри таърифланган бўлиши керак. Чунки 
қўпол ва асоссиз топшириқлар доимо салбий оқибатларга олиб кела-
ди. 
Воқеа жойида кўрсатувни текшириш ҳаракати қандай вазиятда 
ўтказилмасин, жиноят қанчалик хавфли ва мураккаб бўлмасин, барча 
ҳолларда ҳам кўрсатуви текширилаѐтган шахснинг психологик 
ҳолатини, унинг ўзини тутиши ва ҳаракатларини кузатиб бориши ло-
зимдир. Бу услуб сўроқ қилинаѐтган шахс ҳақиқатда жиноий 
ҳодисанинг иштирокчиси, гувоҳи бўлмай, балки бу тўғрисида 
бошқалардан эшитиб, мазкур жойдаги ҳолатнинг барча деталларини 
билмаслиги ва тўғри тушунчага эга эмаслиги аниқлашишига ѐрдам 
беради. 
Агар кўрсатуви текширилаѐтган шахс воқеа жойидаги вазият та-
ъсири остида ўзининг илгариги кўрсатувини рад этиб, уни нотўғри 
деб эълон қилса, у ҳолда кўрсатувни текширишни дарҳол тўхтатиш 
ва такроран сўроқ ўтказишга тўғри келади. Бундай ҳолда ҳодиса 
жойида кўрсатувни текшириш ҳаракатининг баѐнномасида ―сўроқ 
қилинган шахс текширилаѐтган воқеанинг жойини ва ҳолатини 
кўрсата олмади ва илгари берган кўрсатувини ўзгартирди‖, деб баѐн-
номада қайд этилади. 
Тергов амалиѐтида шундай ҳолатлар учрайдики, сўроқ қилинган 
шахснинг кўрсатувини ҳодиса жойида текширишда мазкур шахс ил-
гари сўроқ пайтида айтмаган янги ҳолатлар тўғрисида, яъни жиноят-
нинг айрим моддий излари тўғрисида, жиноят қуроли, ўғирланган 
буюм ѐки яшириб қўйилган ашѐвий далиллар жойини кўрсатиши му-


мкин. Бундай ҳолда кўрсатувни текшириш натижасида янги ҳолатлар 
очилиши, янги маълумотлар олиниши мумкин. Бу ҳолатлар баѐнно-
мада аниқ ва равшан акс эттирилиши лозим. Шунингдек, мазкур 
ҳолатлар фотосурат ѐки видеотасвир ѐрдами билан мустаҳкамланса 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ҳодиса жойида кўрсатуви текширилаѐтган шахс ўзи сўзлаб ва 
ҳаракатларни намойиш қилиб бўлгач, унга саволлар берилиши мум-
кин. Тергов ҳаракатини ўтказишда қатнашаѐтган шахслар терговчи ва 
суднинг 
эътиборини, 
уларнинг 
фикрича 
иш 
ҳолатларини 
аниқлаштиришга ѐрдам берадиган барча нарсаларга қаратишга, баъзи 
ҳаракатларни такрорланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Баъзида шундай ҳолатлар ҳам келиб чиқадики, терговчи жиноий 
оқибати мавжуд бўлган ѐки изларни, далилларни беркитилган жойла-
рини кўрмаган ва билмаган бўлади. Бу ҳолат кўрсатувни жойида те-
кшириш жараѐнида маълум бўлади. Бундай ҳолларда терговчи 
кўрсатув текшириш чоғида шу жойни тўла текшириб, сўнгра уни 
процессуал расмийлаштириб, кейин алоҳида такрорий сўроқ 
ўтказиши лозим.
Ҳодиса жойида сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувини текши-
риш эса, ўз номи билан белгиланиб турганидек, кўрсатувдаги айрим 
ҳолатларни, фактларни, текширишдан иборат бўлиб, ундаги маълу-
мотлар тўлдирилиши, аниқланиши, тасдиқланиши мумкин. 
Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш жараѐнида кўрсатуви те-
кширилаѐтган 
шахснинг 
тушунтириши 
баѐни 
кўрсатувдаги 
ҳолатларга тўғри келмаса, терговчи бундай вазиятнинг сабабини 
аниқлаб саволлар беради. Ҳодиса жойида берилаѐтган маълумот, 
кўрсатилаѐтган жой, излар ва ашѐвий далиллар (қуроллар)ни топил-
ган жойи сўроқда олинган кўрсатувнинг мазмунидаги маълумотларга 
тўғри келмаслиги, зиддиятли вазиятларнинг бартараф этилиши, са-
вол-жавоб билан қайси манбадан олинган маълумот тўғри бўлиб, 
қайсилари нотўғри эканлигини аниқлаш лозим бўлади. Ҳодиса жойи-
даги маълумотлар тўғри бўлиб, ҳақиқий реал эканлиги аниқланса, 
сўроқда олинган маълумотлар нотўғри эканлиги, унинг сабаби, 
қасддан ѐлғон кўрсатув берганми ѐки ѐдидан кўтарилиб бошқа сабаб-
ларга кўра англашмовчиликлар келиб чиққанми, мана шу ҳоллар бар-
тараф қилинмоғи лозим.



Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish