Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш
тактикаси 
Кўрсатувлари текшириладиган шах-
сдан ўтказиладиган тергов 
ҳаракатида иштирок этишга розили-
гини олиш 
Кўрсатувлари текшириладиган 
шахсга ҳодиса жойига бориш 
йўлини
танлаш, текширилувчи ҳолат-
вазиятларини бажариш ихтиѐрини 
бериш 
Кўрсатувлари текшириладиган шах-
слар бир нечта бўлса, уларнинг ҳар 
қайсилари билан алоҳида текширув 
ўтказиш 
Кўрсатувларни текшириш жараѐ-
нида сўроқ қилинган шахс ҳодиса 
жойидаги ҳаракатларини тушун-
ти-риб, қўшимча маълумотлар бе-
риб тўлдириш имконини яратиш 
Кўрсатувлари текширилаѐтган шах-
снинг маълумотлари билан ҳодиса 
жойидаги муайян ҳолатларни 
таққослаш, мос эканини аниқлаш 
Ҳодиса жойида янги излар-
ашѐларни топиш мақсадида 
қидирув ишларини ўтказиш. Кри-
миналистик техник воситаларини 
қўллаш 
4-§ Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш натижаларини ра-
смийлаштириш 
Мазкур тергов ҳаракатининг натижаларини расмийлаштириш 
ЖПКнинг 134-моддаси асосида амалга оширилади. Терговчи жиноят 
иши юзасидан қанчалик юқори савияда тергов ҳаракати ўтказмасин, 
унинг натижалари тегишли тартибда қаламга олинмаса, яъни процес-
суал жиҳатдан мустаҳкамланмаса, барча қилинган ишлар беҳуда 
бўлиб қолади. Шунинг учун ҳар қандай тергов ҳаракатининг натижа-
ларини мустаҳкамлаш, расмийлаштириш каби мазкур ҳаракат нати-
жалари ҳам тегишли баѐнномада тўла ва батафсил ифодаланиши за-
рур. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш баѐнномаси уч 
қисмдан иборат бўлиб, кириш қисмида тергов ҳаракатининг 
ўтказилиш жойи, вақти, ким ўтказаѐтганлиги (лавозими, мансаби, 
фамилияси) бошланган ва тугатилган вақти, тергов ҳаракатининг 
қатнашчилари, жиноят иши юзасидан сўроқ қилинган кўрсатувлари 
текширилаѐтган шахс ҳақида маълумотлар кўрсатилади. Кўрсатуви 


текширилаѐтган шахсга сўроқ вақтида берган маълумотларини 
ҳодиса жойида такрорлаб, тасдиқлаб беришга тайѐрми деган савол 
берилганлиги ва унинг тасдиқловчи жавоби олинганлиги ҳақида 
кўрсатилади. 
Баѐнноманинг баѐнот-тавсиф қисми энг масъулиятли бўлиб, те-
ргов ҳаракати бошидан охиригача қандай олдинма-кетинликда 
ўтказилган бўлса, шундай тартибда қайд этилмоғи зарур. Ҳодиса 
жойига қандай йўналишда борилганлиги, йўлни кўрсатиб тушунча 
бериши, айрим жойларнинг ўзига хос белги, мўлжалларини кўрсатиб 
олиб бораѐтган шахсларнинг кўрсатувидаги ҳолатларига мос келиши 
ҳақида маълумотлар мазкур қисмда ѐзилади. 
Кўрсатувнинг ҳодиса жойида текшириш жараѐнида кўрсатуви 
текширилаѐтган шахснинг номидан унинг берган тушунчалари, 
кўрсатилган жойлари ҳақида терговчининг аниқлаштиришга 
қаратилган саволлари ва уларга берилган жавоблари батафсил ѐзи-
лиши керак. Тергов ҳаракатининг иштирокчилари, жумладан, холис-
лар ҳам савол беришлари мумкин. Қатнашчилар аниқланган маълу-
мотлар, топилган ашѐларни кузатиб қайд қилинганлиги ҳақида баѐн-
номада акс эттирилади. 
Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш баѐнномасида мазкур те-
ргов ҳаракатини ўтказишнинг бутун жараѐни ва унинг натижалари 
тўлиқ ѐзилади. Бу кўрсатувни текшириш ҳаракати иштирокчилари-
нинг воқеа жойида борган йўл маршрути, ҳодиса жойидаги шароит, 
предметлар ва бошқа ҳолатлар кўрсатилади. Сўроқ қилинган ва 
кўрсатуви текширилаѐтган шахснинг ҳаракатлари ва тушунтиришла-
ри, унга берилган саволлар ва бу саволларга олинган жавоб-
тушунтиришларнинг маъносини ўзгартирмасдан, қандай ифодаланган 
бўлса, шундай шаклда қайд қилмоқ лозим. Баѐнноманинг баѐнот 
қисмида маълумотлар, кўрсатуви текширилаѐтган шахснинг айтган 
хабарлари, тушунтиришлари сўзма-сўз унинг номидан ѐзилади. Маз-
кур шахснинг тушунтиришлари саволга берган жавоблари биринчи 
шахс, ҳаракатлари эса учинчи шахс номидан баѐн қилинади. Тергов 
ҳаракатини ўтказиш жараѐнида баѐнномада қандай илмий-техника 
воситалари қўлланилганлиги тўғрисида, яъни фототасвирга ѐки виде-
отасвирга 
туширилганлиги, 
қидирув 
асбобларининг 
қўлланилганлиги, фотосуратларнинг тартиб рақами, шунингдек, ви-
деога олишнинг бошланган ва тугалланган вақти ҳамда бу ишларни 
амалга ошириши аппаратлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.


Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш баѐнномасининг якунло-
вчи қисмида иштирокчилардан тушган таклифлар қўлланилган ил-
мий-техник воситалар ҳамда тузилган режа, чизмалар ҳақидаги маъ-
лумотлар киритилади. 
Баѐнноманинг якунловчи қисмида видеокассета, фотосурат, 
жойнинг чизмаси, турли маршрут йўналишларининг графиклари ило-
ва қилинганлиги кўрсатиб тасдиқланади. Тергов ҳаракати натижасида 
топилган, олинган излар, далилий ашѐлар, моддалардан олинган на-
муналар рўйхати келтирилади. Тергов ҳаракатининг иштирокчилари 
томонидан қандай таклиф мулоҳазалар келтирилганлиги кўрсатилиб, 
баѐнноманинг мазмунида барча ҳаракат тўла ва аниқ қайд этилганли-
ги тасдиқланиб имзоланади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish