Ушбу жиноят асосан гувоҳларсиз содир этилади, шунингдек ҳар бир шах-
снинг шахсий ва жинсий ҳиссиѐтларига дахлдордир. Бу ҳолатлар жабрла-
нувчи томонидан кўрсатма берилганда ўз ифодасини топади.
Бу каби жиноятларни тергов қилиш амалиѐти жабрланувчига
ўтказиладиган таъсир кучлилигидан далолат беради. Манфаатдор шахслар
жабрланувчини алдаб ўзига оғдириб олиши, уйланишни ваъда қилиши ѐки
турли хил таҳдидлар, қўрқитишларни амалга ошириши ва бошқа йўллар
билан руҳий таъсир ўтказиши мумкин. Кўп ҳолларда жабрланувчи ўз
кўрсатмаларини ўзгартиради, яъни ҳодиса содир бўлмаган ѐки
умуман
бошқа номаълум шахс томонидан содир бўлган ѐҳуд жинсий алоқа ихтиѐ-
рий бўлган, деб ўз аризаларини қайтариб оладилар.
Бу тоифадаги жиноятларда жабрланувчининг кўрсатмалари далил-
ларни баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.
Шунинг учун жабрланувчининг
кўрсатмаларини ҳар томонлама ва синчковлик билан холисона текшириш
лозим. Чунки айрим ҳолатларда жабрланувчи турли мотив-мақсадларда
айбланувчига туҳмат қилиши ҳам мумкин.
Номусга тегиш жиноятларининг содир этилиш усулини иккига
бўлиш мумкин. Биринчи усулда жабрланувчига тўсатдан ҳужум қилиш
орқали
содир этилади, тажовуз очиқ жойда ѐки биноларда бўлиши мум-
кин. Бу ҳолатда ҳақорат сўзлар ва жисмоний куч ишлатиб ѐки бирон-бир
восита орқали таҳдид қилиниши мумкин. Ёрдамга чақириш, қаршилик
кўрсатишни бартараф қилиш мақсадида жабрланувчини оғзи ѐпилади,
қўллари боғланади, наркоз ҳам ишлатилиши мумкин. Кўп ҳолларда жабр-
ланувчининг кийимлари йиртиб ташланади.
Иккинчи усулда жиноятчи жабрланувчи билан таниш бўлган ѐки
биринчи танишиш пайтида қўлланилади. Бундай ҳолатда ҳам ҳужум
тўсатдан бўлиши мумкин. Лекин, бундан ташқари бошқа усуллар ҳам
қўлланилади. Жабрланувчи дастлаб маст ҳолатга келтирилади,
унинг
диққатини турли суҳбатлар, турли предметлар, пейзажлар, парнографик
суратлар томоша қилиш билан чалғитадилар. Жабрланувчининг иссиқ хо-
нада ўзининг устки кийимини ечишдан фойдаланадилар.
Баъзан жинсий
мулоқотга оид гаплар ва ҳатти-ҳаракатлар қўлланилади. Бу охирги усул-
лар одатда вояга етмаганлар ва ақли заифларга нисбатан қўлланилади.
Юқоридаги усуллар шуни кўрсатадики, бундай жиноят ишларида
жабрланувчи ва айбланувчининг ҳулқини далиллар йиғиндиси
асосида
номусга тажовуз қилинганми ѐки йўқлигини баҳолаш муҳим аҳамиятга
эгадир.
Бундай тоифадаги ишларда излар ва ашѐвий далиллар, жабрланувчи,
айбланувчининг танасидан, кийимларидан ва ҳодиса содир бўлган жойдан
олинади (тан жароҳатлари, биологик излар, микрозаррачалар, ҳодиса со-
дир бўлган жойнинг ҳолатини ўзгариши).
Номусга тегиш жиноятидан қолган айрим излар тезда йўқолиш хара-
ктерига эга (қон, сперма, жинсий аъзоларидаги айрим излар).
Шунинг
учун терговчи бу изларни тезда топиши ва қайд қилиши, уларни синчик-
лаб текшириши лозим. Бу далиллар кейинчалик жабрланувчи ва айблану-
вчи, гувоҳларни кўрсатмаларини текшириш имкониятини беради.
Номусга тегиш жинояти бўйича қуйидаги версиялар юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: