Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Жиноятни содир қилишда ишлатилган қурол сифати, жароҳат етка-



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Жиноятни содир қилишда ишлатилган қурол сифати, жароҳат етка-
зиш усули, ўта раҳмсизлик билан кўп жароҳат етказиш, ўлим юз бер-
гандан сўнг ҳам қуролни ишлатиш жиноятчи шахсидан хабар беради. 
Жабрланувчи шахси номаълум бўлиб, терговнинг бошланғич даврида 
аниқланмаган бўлса, уни жиноий рўйхат қоидасига биноан шахси но-
маълум мурда картаси тузилади, қўл ва ўн бармоқ излари бўйича дак-
тилокарта тузилади, асосий ва қўшимча формула чиқарилиб, 
рўйхатга олинади. 
Дактилокартада ташқи қиѐфа белгилари, айрим кўзга ташланадиган 
белги-аломатлар кўрсатилади. Терговнинг сўнгги босқичларида ана шу 
карталар асосида жабрланувчининг шахси таниб олишга кўрсатилиб, 


аниқланади. Информация маркази маълумотлари асосида бедарак 
йўқолганларнинг шахслари қиѐсланади. 
Мурда бўлаги топилиши асосида қўзғатиладиган жиноят ишлари 
бўйича бўлак топилган жойда кўздан кечирилади, унинг ўралган, 
ўралмаган ҳолатига, жароҳатларнинг хусусияти, тахминан қандай 
қуролдан етказилганлигига эътибор берилади. Бўлак ўралган матери-
ал сифати (қоғоз, мато, целлофан) гуруҳ мансублиги белгиланади. 
Мурда бўлаги бўйича жабрланувчининг жинси, ѐши, миллат гуруҳи, 
иложи борича индивидуал белги-аломатлари хатга олинади. 
Жиноятнинг содир этилган ва жароҳат етказилган вақти, ўлим содир 
бўлиш вақти ва сабаби, мурданинг қотилликдан сўнг қанча вақт ўтгандан 
сўнг бўлакланганлиги, қандай қурол ва усулда бўлакланганлиги, касб-
ҳунар хусусияти ҳам кўздан кечириш натижасида белгиланади. Кўздан 
кечириш ўтказилиб, барча маълумотлар баѐнномада акс эттирилгандан 
сўнг суд-тиббиѐт экспертизаси тайинланиб, юқорида келтирилган тахмин-
версиялар дастлабки маълумотлар ўз тасдиғини топмоғи лозим бўлади. 
Ҳодиса жойини, мурдани (бўлагини) кўздан кечириш билан бир 
қаторда тезкор-қидирув ҳаракатлари ҳам ўтказилади. Биринчи навбатда 
ҳодиса жойида ҳозир бўлган кўрган билганлардан оғзаки маълумотлар 
олинади, қачон, ким томонидан эътибор берилиб, жиноят излари 
аниқланганлиги, жиноятчи ҳақидаги маълумотлар, ўзгариб-босилиб кет-
маган, ―иссиқ‖ из-аломатларни аниқлаш юзасидан махсус итлар ишга со-
линади, маълум шахслар орқасидан кузатувлар ўтказилади, ахборот-
маълумот марказидан бедарак йўқолган шахслар ҳақидаги маълумотлар, 
ташқи қиѐфа белгилари ва шу каби бошқа маълумотлар йиғилиб, улар 
сўнгги тергов ҳаракатларини ташкил қилиш ва ўтказишга, янги тахмин-
версияларни тузишга ѐрдам беради. 
Кўздан кечириш ва тезкор қидирув чоралари ѐрдамида топилган 


бошқа мурда бўлаклари ўзаро қиѐсланиб, бир шахснинг танасига тегишли 
эканлиги аниқланади. 
Ҳодиса жойини, мурда ва унинг бўлагини топилган жойида кўздан 
кечирилгандан сўнг суд-тиббиѐт экспертизаси тайинланади. Экспертиза 
ҳал қиладиган масалалар қуйидагилардир: 
-
жабрланувчининг танасидаги жароҳатларнинг тавсифи; 
-
жароҳатлар қандай қуролдан етказилган; 
-
жароҳатларнинг қандай олдинма-кетинликда етказилиши; 
-
ўлим вақти ва сабаби, қайси жароҳат ўлимга сабаб бўлган; 
-
жароҳатларнинг сони кўп бўлган тақдирда, қайсилари ҳаѐтий дав-
рида, қайсилари ўлим юз бергандан сўнг етказилганлиги; 
-
жароҳатлар жабрланувчининг ўзи томонидан етказилиши мумки-
нми ва бошқалар. 
Мурда бўлаги ва бир неча бўлаклари юзасидан экспертиза текширу-
вида ҳал қилинадиган масалалар: 
-
мурда бўлаклари бир шахс танасига тегишлими; 
-
мурда бўлаги (бўлаклари) бўйича жабрланувчининг шахсига те-
гишли маълумотлар жинси, миллати, тахминан ѐши, касб-ҳунари ва 
бошқалар; 
-
жароҳатлар мавжуд бўлса, қандай қуролдан етказилган, тирик 
вақтида ѐки ўлим юз бергандан сўнг етказилганми; 
-
мурдани бўлаклаш қандай қурол-асбоб ва усул билан содир этил-
ган, касб-ҳунари ва бошқалар; 
-
қотиллик содир қилинган ва мурда бўлакланган вақти; 
-
жароҳатлар мавжуд бўлса қандай қуролдан етказилган, тирик 
вақтида ѐки ўлим юз бергандан сўнг етказилганми; 
-
мурдани бўлаклаш қандай қурол-асбоб ва усул билан содир этил-
ган, касб-ҳунар хусусиятлари; 


-
мурда бўлаги таркибида бегона моддалар (заҳарловчи, алкогол, 
наркотик) қолдиқлари мавжудми ва шу каби жиноятга оид бўлган бошқа 
масалалар. 
Бедарак йўқолган шахсларни «жиноят қурбони‖ деган версия асоси-
да қўзғатилган ишлар юзасидан (7-вазият) тегишли текширувлар, тезкор-
қидирув чоралари ўтказилиб, бўлгандан сўнг йўқолган шахс жиноят, бах-
тсиз ҳодиса ѐки бошқа бирор ҳодиса қурбони, деган версияни текшириш 
лозим бўлади, унинг мурдаси қидирилади, топилган ҳолларда шахси 
аниқланиб, бедарак йўқолган билан қиѐсланади. 
Бундай вазиятни мурда мавжуд бўлган ҳолатлар каби дастлабки 
кўздан кечирув ва суд-тиббиѐт экспертизаси ўтказилиб, тергов давом эт-
тирилади. 
Бедарак йўқолган шахснинг мурдаси топилмаган ҳолларда тергов-
нинг дастлабки босқичида қуйидаги масалаларни ҳал этиш лозим бўлади: 
-
йўқолган шахснинг ташқи қиѐфа белгилари, яшаш тарзи, 
қариндошлари, оила аъзолари билан мулоқоти, кимлар билан зиддиятли 
муомалада бўлганлиги ҳақидаги ва бошқа маълумотларни аниқлаш; 
-
бедарак йўқолган шахснинг ҳаѐти давридаги фотосуратини топиш 
ва ишга қўшиш; 
-
қўл-бармоқ излари алфавит дактилокартаси информация маркази-
да текширилиши; 
-
дастхати, ўз қўли билан ѐзилган ҳужжатларни ишга қўшилиши; 
-
бедарак йўқолганлик ҳақида ариза берган шахсни сўроқ қилиш 
билан у қачон, қаерда охирги марта кўрганлиги, суҳбат, хабар қандай мав-
зуда бўлганлигини аниқлаши лозим; 
-
йўқолган шахс қандай кийимда бўлган, руҳий, эмоционал ҳолати, 
қандайлиги, бирор қиммат нарса сотиб олиш ѐки сотиш ҳақида гап 
бўлганми каби маълумотларни тўла ва аниқ равшанлантириш. 


Бедарак йўқолган шахснинг «жиноят қурбони» деган версияни тек-
шириш учун, унинг мурдасини, жиноят қуроли ва изларини, қон изларини, 
ариза берган шахснинг яшаш жойида, йўқолган шахснинг охирги бўлган 
манзили-жойида ва бошқа жиноятда гумон қилинганларнинг турар жой-
ларида излаш лозим. Топилган излар, ашѐлар бўйича тегишли текширув-
лар ўтказилади.
Янги туғилган чақалоқни онаси томонидан ўлдирилиши ѐки ташлаб 
кетиши натижасида ўлим юз бериши ҳодисаларини тергов қилишда бири-
нчи навбатда боланинг мурдасини топилган жойида кўздан кечирилади, 
унинг ўралганлиги, материалининг ўзига хос хусусиятлари, яланғоч, ярим 
яланғоч ҳолати янги туғилганлик белгилари, ўлим юз берган вақтдан то-
пилгангача бўлган муддат, танасида қандай жароҳатлар мавжуд, ўлимнинг 
сабаби, жиноятнинг механизми аниқланади. Кўздан кечириш жараѐнида 
ва сўнгра экспертиза текшируви ўтказилиб, бола тирик туғилганми ѐки 
ўлик ҳолдами, тирик туғилган бўлса, туғилгандан сўнг неча вақт яшаган, 
туғилиш шароити ва жойлари (касалхонада, уйда ѐки бошқа жойда) 
аниқланади. 
Боланинг онасини топиш дастлабки тергов вазифаларидан бири. 
Аҳоли гавжум яшайдиган шаҳар шароитларида бу масалани ҳал этмоқ ан-
ча қийинчиликларни келтириб чиқаради. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish