Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Жиноят ишини қўзғатиш ва терговнинг



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

2-§. Жиноят ишини қўзғатиш ва терговнинг
типик вазиятлари 
 
Қотиллик жиноятлари одатда оғзаки (телефон орқали) ѐки ѐзма ра-
вишда аризалар асосида қўзғатилади. Хабарлар даволаш муассасаларидан, 
ўликхоналардан, кўча-куйда зўрлик (жароҳатлар) аломатлари мавжуд 
бўлган мурдалар топилиши ѐки айрим ҳолларда жиноят содир қилган ша-
хснинг ўзи хабар қилади ѐки ҳуқуқ муҳофаза органига айбини тан олиб 


келади. 
Зўрлик аломатлари мавжуд бўлган мурданинг ѐки унинг бўлаги топил-
ган ҳолларда жиноят иши ҳеч қандай текширув ўтказилмасдан тез-
корлик билан иш қўзғатилади ва дастлабки тергов ва тезкор 
ҳаракатлар ўтказилади.
Шахснинг бедарак йўқолган фактлари бўйича тушган аризалар, жи-
ноят иши қўзғатилмасдан аввал унинг эҳтимол кетган (яширинган) жой-
лари текширилади, тириклиги ва бошқа жойда бўлиш эҳтимол ҳақида вер-
сия юритилади. Бедарак йўқолганлик ҳақидаги аризада жиноят аломатла-
ри ҳақида хабарлар бўлса, қаерда ва қачон содир бўлганлиги ва 
қотилликнинг сабаб-мотивлари кўрсатилган бўлса, бедарак йўқолган шахс 
«қотиллик қурбони‖ деган версия асосида жиноят иши қўзғатилиб, даст-
лабки тергов ва тезкор қидирув чоралари кўрилади. 
Мазкур текширув натижаларида бедарак йўқолган шахс: бахтсиз 
ҳодиса қурбони эмаслиги, бирор жиноят ҳаракати учун ушланган эмасли-
ги, даволаниш жойларида, ўликхоналарда бўлмаслиги, ўз ихтиѐри билан 
яшаш жойини ўзгартирмаслиги, шахсий ҳужжатлари ва буюмлари уйда 
қолганлиги, ғаразлик ѐки ўч олиш мақсадида унга қасд қиладиган маълум 
шахсларнинг йўқлиги аниқланса, у ―қотиллик қурбони бўлган‖ ва қотил 
унинг танасини яширган, беркитган ѐки йўқотишга ҳаракат қилган, деган 
версия мавжуд бўлади ва жиноят иши қўзғатилиб, мана шу версия – вер-
сия текширилади. 
Жиноят ишини қўзғатиш босқичида унга асос бўлган белги аломат-
лари, жиноят оқибати, содир қилинган усули бўйича қатор тергов вазият-
лари ҳосил бўлади. 
1.
Қотилликнинг очиқ содир этилиши, қотил билан жабрланувчи 
ўзаро безорилик қилиб жароҳатланганлиги натижасида ўлим юз берганли-
ги. Уй-рўзғорда оила аъзолари жанжаллашиши, рашк ва бошқа сабаблар 


натижасида, шунингдек зарурий мудофаа асосида содир этиладиган жи-
ноятлар. Бундай вазиятларда гумон қилинувчи ва жабрланувчининг шахс-
лари маълум бўлади, ҳодиса жойида ва у ерда бўлган, эшитган-кўрган гу-
воҳлардан олинадиган оғзаки тезкор маълумотлар етарли бўлиб, жиноят 
ҳодисаси ва унинг айрим ҳолатларига тегишли версия-версиялар тузила-
ди. 
Бундай ҳолларда терговнинг дастлабки босқичида ҳодиса жойини ва 
мурда топилган жойни кўздан кечириш ва кечиктириб бўлмайдиган тез-
кор қидирув чораларини ўтказиш, гумон қилинувчини ушлаш, суд-
тиббиѐт экспертизасини ўтказиш каби чоралар кўрилади. 
2.
Қотиллик яширинча (хуфѐна) содир этилади, лекин жабрланув-
чининг танаси беркитилмайди, ниқоблаш ва қотилликка бошқа жиноят ту-
сини бермайдилар. Бундай вазиятлар босқинчилик, талончилик, аѐл-
қизларнинг номусига зўрлик ишлатиб тажовуз қилиш ва бошқа моддий 
ғаразлик мақсадида содир этиладиган қотилликларда мавжуд бўлади. Шу-
нингдек юқорида келтирилган вазиятлар, икки жиноий гуруҳ орасида ке-
либ чиқадиган низолар ва буюртма-(қотилни ѐллаш билан содир этилади-
ган) жиноятларда ҳам мавжуд бўлади. 
Кўрсатилган вазиятларни бартараф қилишлик учун биринчи навбат-
да ҳодиса жойи кўздан кечирилади, кўрган-эшитган гувоҳлардан маълумот 
олиш, жиноятда гумон қилинувчиларни аниқлаш ва қўлга олиш чоралари 
кўрилади.
Жабрланувчининг мурдаси кўздан кечирилиб, сўнгра тиббиѐт экспе-
ртизасини ўтказиш билан ўлим сабаби, вақти, жиноят қуроллари ва бошқа 
масалалар ҳал этилади.
Терговнинг бошланғич даврида жиноятнинг айрим ҳолатлари, субъ-
ект (субъектлари), ишлатилган қуроллар ва булар ҳақида тўғри версия-
версиялар тузиб тергов ишини режалаштириш, кечиктириб бўлмайдиган 


тезкор-қидирув чораларини амалга ошириш, тергов натижасини муваф-
фақиятли бўлишига асос бўлади. 
3.
Қотиллик яширинча (хуфѐна) содир этилади, жабрланувчининг 
мурдаси мавжуд, шахси маълум бўлиб, жиноят содир этилиш механизми 
номаълум бўлади. Кўзга ташланган зўрлик аломатлари бўлмайди, ўлим 
сабаби дастлаб аниқланишича бахтсиз ходиса, ўз жонига қасд қилиш, 
ўлим тасодифий касаллик натижасида ѐки қотилликка бошқа жиноят ту-
сини бериш мақсадида ниқобланган деган вазиятлар мавжуд бўлади. Кел-
тирилган вазиятларнинг ҳар бири юзасидан версия-версиялар тузишда 
уларга етарли асослар белги -аломатлар бўлиши ва улар ўзаро бир-
бирлари билан боғлиқ бўлмоғи лозим. 
4.
Қотиллик яширин, гувоҳларсиз содир этилганда, мархумнинг та-
наси, ташқи кўриниши бир мунча ўзгарган (вақт ўтиши, қурол, ўта 
раҳмсизлик билан қилиниши ва ҳоказо) бўлиб, таниб олиш ҳам анча 
қийинчилик туғдиради. Мурда танасидаги жароҳатларнинг хусусиятлари 
қотиллик жинояти содир бўлганлигидан дарак беради. Мазкур вазиятни 
ҳал этишликда биринчи навбатда суд-тиббиѐт соҳасидаги мутахассис ѐр-
дамида мурданинг юз тузилиши, жароҳатларга бироз тиббий-жарроҳлик 
чоралари қўлланилиб, иложи борича тириклик ҳолати сунъий тикланади, 
кийимлари тартибга келтирилади, юзидаги ортиқча ифлосликлар, қон ва 
бошқа моддалардан тозаланиб сўнг таниб олишга кўрсатилади. 
Марҳумнинг шахси аниқлангач, версия юритиш билан гумон қилинувчи 
изига ҳам тушиш мумкин бўлади. Гумон қилинувчилар илгари судланган-
лар, спиртли ва наркотик моддаларни истеъмол қилувчилар орасидан 
қидирилади. 
5.
Қотиллик содир этилгандан сўнг, кўп вақт ўтиб, мурда аломатла-
ри (чириши) натижасида мархумнинг фақат суяк қолдиқлари (скелети) то-
пилади. Баъзида марҳум кийимининг айрим бўлаклари сақланиб қолади, 


суяк тўқималарида жиноят қуролининг излари, кесилиш, янчилиш алома-
тлари сақланади.
Терговнинг дастлабки босқичида мурданинг шахси номаълум 
бўлади, лекин марҳумнинг суяк қолдиқлари топилган жой, атроф-муҳит, 
суяк тўқималаридаги жароҳат излари ва бошқа аломатлар қотиллик жино-
яти содир бўлганидан дарак беради. Бундай вазиятда мурданинг суяк 
қолдиқлари топилган жой кўздан кечирилади, атроф-шароитлари ҳам те-
кширилади, суд-тиббиѐт соҳасидаги мутахассис иштирокида тахминан 
жиноят содир бўлган вақти, ўлим юз бергандан бўѐн қанча вақт ўтганлиги, 
ўлимга сабаб бўлган жароҳатлар ва қандай қурол билан етказилганлиги 
аниқланади.
ИИВ ахборот маркази бўлимларидан бедарак йўқолган шахслар 
ҳақидаги маълумотларни мазкур шахси номаълум скелет – мурдадаги 
ташқи тузилиш (антропологик) аломатлари билан қиѐслаш лозим бўлади. 
Дастлабки тергов ва тезкор ҳаракатларидан олинган натижалар асосида 
жабрланувчи, жиноятда гумон қилинувчи ҳақида тегишли версия-
версиялар тузилиб, тергов олиб борилади. 
6.
Қотиллик жинояти содир этилганидан сўнг, жабрланувчининг 
танасини яшириш, жиноят изларини йўқотиш мақсадида бўлакланади ва 
ҳар ҳил жойларга ташланади (беркитилади). Мурданинг айрим бўлаги то-
пилиши натижасида қўзғатилган жиноят иши бўйича мазкур вазиятни 
қуйидагича ҳал этиш тавсия қилинади: 
-
топилган мурда бўлаги қандай ҳолатда, бирор материал, қоғоз 
ѐки целлофан пакетга солинганми; 
-
ўраш (упаковка қилиш), ип, канаф, бинт ва бошқалар билан 
боғланганлик усуллари; 
-
қотиллик ва бўлаклаш қачон содир қилинган, жиноят қуроли, 
бўлаклаш усули; 


-
тананинг бошқа қисмлари топилганда улар бир шахсга тегишли 
эканлиги ва бошқа ҳолатлар ҳам аниқланади. 
7.
Вазият-бедарак йўқолган шахсларнинг «жиноят қурбони» деган 
тахмин асосида қўзғатилган ишларда мавжуд бўлади. Бедарак йўқолган 
шахснинг мурдаси топилмаган бўлиб, у ҳақиқатда қотиллик жинояти 
қурбоними ѐки ўз ихтиѐри билан кимлардандир яшириндими (жиноий-
жавобгарликдан, бирор душманидан, ҳаѐти хавф остида бўлганидан ва 
ҳ.к), бошқа ҳудудларда ѐки касалхоналарда исми-шарифини ўзгартириб
яшаб, даволаниб юрибдими. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish