Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети “ФУҚаролик ҳУҚУҚИ ” кафедраси


Қонун бўйича мерос олинганида меросни муҳофаза қилиш, бошқариш ва тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик



Download 348 Kb.
bet13/24
Sana29.03.2022
Hajmi348 Kb.
#516555
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
Атаев Адамбай БМИ (1)

2.2. Қонун бўйича мерос олинганида меросни муҳофаза қилиш, бошқариш ва тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик
Меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш бир мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар тизимидан иборат бўлиб, улар махсус ваколатли шахслар томонидан меросхўрлар ва бошқа манфаатдор шахслар, масалан мерос қолдирувчининг кредиторлари манфаатларини кўзлаб амалга оширилади.
Мерос таркибини аниқлаш ва уни муҳофаза қилиш мақсадида нотариус банклар, бошқа кредит ташкилотлари ва ўзга юридик шахслардан мерос қолдирувчига тегишли бўлган мол-мулк тўғрисидаги маълумотларни сўраб олади. Ушбу ахборот нотариал сир ҳисобланади ва нотариус уни фақат васиятнома ижрочиси ва меросхўрларга маълум қилади. Мерос таркибини аниқлаш мақсадида нотариус шунингдек жисмоний шахсларга ҳам сўровлар юборишга ҳақли, бироқ улар бундай сўров бўйича ахборот беришга мажбур эмаслар.
Меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш чораларини нотариус мероснинг хусусияти ва қимматини, шунингдек меросхўрларга меросга эгалик қилишга киришиш учун зарур бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда белгиланган муддат мобайнида амалга оширади. Ушбу муддат мерос очилган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.
Васиятнома ижрочиси меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш чораларини васиятни ижро этиш учун зарур муддат мобайнида амалга оширади.
Ворислик мол-мулкини муҳофаза қилиш ва бошқариш тартиби, шу жумладан меросни хатлаш тартиби нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади ва ўз ичига қуйидагиларни олади:
- меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш чораларини кўриш тўғрисида келиб тушган аризаларни рўйхатдан ўтказиш;
- меросни муҳофаза қилиш чораларини тайинлаш тўғрисида нотариуснинг ёзувлари;
- меросхўрларни кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қилиш;
- меросни муҳофаза қилиш чораларини кўриш тўғрисидаги топшириқномаларни мерос қисми жойлашган жойдаги нотариусларга юбориш;
- мерос қолдирувчига мол-мулкнинг тегишлилиги хусусида юридик шахсларга юбориладиган сўровларнинг шакллари ва рўйхатдан ўтказилиши;
- ворислик мол-мулкини хатга олишни амалга ошириш;
- тегишли хатлов далолатномаларининг мазмуни, уларни сақлаш ва бошқа қоидалар.
Меросни муҳофаза қилиш учун нотариус ворислик мол-мулкини икки гувоҳ ҳозирлигида хатга олади. Бунда васиятнома ижрочиси, меросхўрлар, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органининг вакиллари (ҳомила ҳолида бўлган, бироқ ҳали туғилмаган меросхўрнинг, вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз фуқароларнинг манфаатлари мавжуд бўлган ҳолларда) ҳозир бўлишлари мумкин.
Ворислик мол-мулкини хатга олиш - рўйхатга киритилган ҳар бир бирликнинг номи, хусусий тавсифи ва қийматини кўрсатган ҳолда муайян жойда ва муайян вақтда ҳисобга олинадиган барча нарсаларнинг (муайян мол-мулк, ҳужжатларнинг) рўйхатини тузишдан иборатдир.
Мерос таркибига кирадиган нақд пуллар нотариус депозитига киритилади (яъни унга сақлашга берилади), валюта бойликлари, қимматбаҳо металлар ва тошлар, улардан ясалган буюмлар ва бошқаришни талаб этмайдиган қимматли қоғозлар банкда сақлаш шартномасига кўра сақлаш учун банкка топширилади. Бойликларни сақлаш шартномаси тузилаётганда банк нотариусга номи ёзилган сақлаш ҳужжатини беради.
Агар мерос таркибига қурол кирса, нотариус бу ҳақда ички ишлар органларини хабардор қилади.
Агар ворислик мол-мулки бошқаришни талаб қилмаса, уни нотариус сақлаш шартномасига кўра меросхўрлардан бирига, меросхўрларга бериш имконияти бўлмаганда эса - нотариуснинг хоҳишига кўра бошқа шахсга беради.
Агар қонун бўйича меросхўрлар мавжуд бўлмаса ёки номаълум бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи нотариусга мерос бошқарувчиси тайинлаш илтимоси билан мурожаат қилиши керак. Агар мерос таркибида нафақат муҳофаза қилишни, балки бошқаришни ҳам талаб қиладиган мол-мулк бўлганда (корхона, хўжалик ширкати ёки жамиятнинг устав капиталидаги улуш, қимматли қоғозлар, мутлақ ҳуқуқлар ва ҳоказо) ҳам бошқарувчини тайинлаш зарур бўлиши мумкин, бунда нотариус муассис сифатида ушбу мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тузади.
Агар васиятномада васият ижрочиси тайинланган бўлса, ишончли бошқариш муассисининг ҳуқуқлари унга тегишли бўлади.
Мерос қолдирувчининг вафот этишидан олдинги хасталиги юзага келтирган зарур харажатлар, уни муносиб дафн этиш харажатлари, шу жумладан мерос қолдирувчини дафн этиш жойига тўлов, меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш харажатлари, шунингдек васиятни бажариш билан боғлиқ харажатлар мерос ҳисобига унинг қиймати доирасида қопланади. Мазкур харажатларни қоплаш тўғрисидаги талаблар меросни қабул қилган меросхўрларга, мерос қабул қилгунга қадар эса - васиятнома ижрочиси ёки ворислик мол-мулкига тақдим этилиши мумкин. Бундай харажатлар мерос қолдирувчининг кредиторларига қарзлар тўланишига қадар қопланади.
Мерос қолдирувчини муносиб дафн этиш харажатлари учун унга тегишли бўлган ҳар қандай пул маблағлари, шу жумладан банклардаги омонатлар ёки ҳисобрақамлардаги пуллар, ишлатилиши мумкин. Мерос қолдирувчининг пул маблағлари турган банклар нотариуснинг қарорига биноан уларни қарорда кўрсатилган шахсга зарур харажатларни тўлаш учун тақдим этиши шарт. Мерос қолдирувчи қандай дафн этилишга муносиблиги масаласи мерос қолдирувчининг ўзи ҳаётлигида изҳор этган хоҳишни, шунингдек унинг мулкий аҳволи, турмуш тарзи ва шахс хусусиятлари, шу жумладан диний ва бошқа эътиқодларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилиши керак. Меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш бир мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар тизимидан иборат бўлиб, улар махсус ваколатли шахслар томонидан меросхўрлар ва бошқа манфаатдор шахслар, масалан мерос қолдирувчининг кредиторлари манфаатларини кўзлаб амалга оширилади.
Мерос таркибини аниқлаш ва уни муҳофаза қилиш мақсадида нотариус банклар, бошқа кредит ташкилотлари ва ўзга юридик шахслардан мерос қолдирувчига тегишли бўлган мол-мулк тўғрисидаги маълумотларни сўраб олади. Ушбу ахборот нотариал сир ҳисобланади ва нотариус уни фақат васиятнома ижрочиси ва меросхўрларга маълум қилади. Мерос таркибини аниқлаш мақсадида нотариус шунингдек жисмоний шахсларга ҳам сўровлар юборишга ҳақли, бироқ улар бундай сўров бўйича ахборот беришга мажбур эмаслар.
Меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш чораларини нотариус мероснинг хусусияти ва қимматини, шунингдек меросхўрларга меросга эгалик қилишга киришиш учун зарур бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда белгиланган муддат мобайнида амалга оширади. Ушбу муддат мерос очилган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.
Васиятнома ижрочиси меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш чораларини васиятни ижро этиш учун зарур муддат мобайнида амалга оширади.
Ворислик мол-мулкини муҳофаза қилиш ва бошқариш тартиби, шу жумладан меросни хатлаш тартиби нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади ва ўз ичига қуйидагиларни олади:
- меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш чораларини кўриш тўғрисида келиб тушган аризаларни рўйхатдан ўтказиш;
- меросни муҳофаза қилиш чораларини тайинлаш тўғрисида нотариуснинг ёзувлари;
- меросхўрларни кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қилиш;
- меросни муҳофаза қилиш чораларини кўриш тўғрисидаги топшириқномаларни мерос қисми жойлашган жойдаги нотариусларга юбориш;
- мерос қолдирувчига мол-мулкнинг тегишлилиги хусусида юридик шахсларга юбориладиган сўровларнинг шакллари ва рўйхатдан ўтказилиши;
- ворислик мол-мулкини хатга олишни амалга ошириш;
- тегишли хатлов далолатномаларининг мазмуни, уларни сақлаш ва бошқа қоидалар.
Меросни муҳофаза қилиш учун нотариус ворислик мол-мулкини икки гувоҳ ҳозирлигида хатга олади. Бунда васиятнома ижрочиси, меросхўрлар, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органининг вакиллари (ҳомила ҳолида бўлган, бироқ ҳали туғилмаган меросхўрнинг, вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз фуқароларнинг манфаатлари мавжуд бўлган ҳолларда) ҳозир бўлишлари мумкин.
Ворислик мол-мулкини хатга олиш - рўйхатга киритилган ҳар бир бирликнинг номи, хусусий тавсифи ва қийматини кўрсатган ҳолда муайян жойда ва муайян вақтда ҳисобга олинадиган барча нарсаларнинг (муайян мол-мулк, ҳужжатларнинг) рўйхатини тузишдан иборатдир.
Мерос таркибига кирадиган нақд пуллар нотариус депозитига киритилади (яъни унга сақлашга берилади), валюта бойликлари, қимматбаҳо металлар ва тошлар, улардан ясалган буюмлар ва бошқаришни талаб этмайдиган қимматли қоғозлар банкда сақлаш шартномасига кўра сақлаш учун банкка топширилади. Бойликларни сақлаш шартномаси тузилаётганда банк нотариусга номи ёзилган сақлаш ҳужжатини беради.
Агар мерос таркибига қурол кирса, нотариус бу ҳақда ички ишлар органларини хабардор қилади.
Агар ворислик мол-мулки бошқаришни талаб қилмаса, уни нотариус сақлаш шартномасига кўра меросхўрлардан бирига, меросхўрларга бериш имконияти бўлмаганда эса - нотариуснинг хоҳишига кўра бошқа шахсга беради.
Агар қонун бўйича меросхўрлар мавжуд бўлмаса ёки номаълум бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи нотариусга мерос бошқарувчиси тайинлаш илтимоси билан мурожаат қилиши керак. Агар мерос таркибида нафақат муҳофаза қилишни, балки бошқаришни ҳам талаб қиладиган мол-мулк бўлганда (корхона, хўжалик ширкати ёки жамиятнинг устав капиталидаги улуш, қимматли қоғозлар, мутлақ ҳуқуқлар ва ҳоказо) ҳам бошқарувчини тайинлаш зарур бўлиши мумкин, бунда нотариус муассис сифатида ушбу мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тузади.
Агар васиятномада васият ижрочиси тайинланган бўлса, ишончли бошқариш муассисининг ҳуқуқлари унга тегишли бўлади.
Мерос қолдирувчининг вафот этишидан олдинги хасталиги юзага келтирган зарур харажатлар, уни муносиб дафн этиш харажатлари, шу жумладан мерос қолдирувчини дафн этиш жойига тўлов, меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш харажатлари, шунингдек васиятни бажариш билан боғлиқ харажатлар мерос ҳисобига унинг қиймати доирасида қопланади. Мазкур харажатларни қоплаш тўғрисидаги талаблар меросни қабул қилган меросхўрларга, мерос қабул қилгунга қадар эса - васиятнома ижрочиси ёки ворислик мол-мулкига тақдим этилиши мумкин. Бундай харажатлар мерос қолдирувчининг кредиторларига қарзлар тўланишига қадар қопланади.
Мерос қолдирувчини муносиб дафн этиш харажатлари учун унга тегишли бўлган ҳар қандай пул маблағлари, шу жумладан банклардаги омонатлар ёки ҳисобрақамлардаги пуллар, ишлатилиши мумкин. Мерос қолдирувчининг пул маблағлари турган банклар нотариуснинг қарорига биноан уларни қарорда кўрсатилган шахсга зарур харажатларни тўлаш учун тақдим этиши шарт. Мерос қолдирувчи қандай дафн этилишга муносиблиги масаласи мерос қолдирувчининг ўзи ҳаётлигида изҳор этган хоҳишни, шунингдек унинг мулкий аҳволи, турмуш тарзи ва шахс хусусиятлари, шу жумладан диний ва бошқа эътиқодларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилиши керак.
Низоли вазиятларга тушиб қолмаслик учун васият ижрочисини тайинлаш ва унга меросни бевосита меросхўрга топшириш пайтига қадар меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш учун барча зарурий чораларни кўриш ваколатини бериш тавсия қилинади.
Васият ижрочиси аниқ қонуний ваколатларининг рўйхати васиятноманинг ўзида белгиланади ва нотариус берадиган гувоҳнома билан тасдиқланади. Шу билан бирга, васиятномада бошқа ҳолатлар белгиланмаганлиги боис, васият ижрочиси васиятни бажариш учун зарур чораларни кўриши керак, шу жумладан:
- васиятномада ифодаланган мерос қолдирувчининг хоҳиш-иродаси ва қонунга мувофиқ меросхўрларга тегишли бўлган ворислик мол-мулкининг ўтишини таъминлаши;
- мустақил равишда ёки нотариус орқали меросхўрларнинг манфаатларини кўзлаб меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш чораларини кўриши;
- агар ушбу суммалар бошқа шахсларга берилиши керак бўлмаса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган суммалар ва бошқа мол-мулкни унинг меросхўрларига топшириш учун олиши;
- васият талабини бажариши ёки меросхўрлардан васиятни рад этиш ёхуд васият талаби бажарилишини талаб қилиши лозим.
Мазкур рўйхат намунавий бўлиб, васиятноманинг ўзида ижрочи қабул қилиши керак бўлган аниқ чоралар кўрсатилиши мумкин.
Бундан ташқари, васиятнома ижрочиси бошқа давлат органлари ва муассасаларида, шу жумладан судда, васиятни бажариш билан боғлиқ ишларни юритишга ҳақлидир.
Агар мерос қолдирувчи васиятнома тузмаган бўлса, нотариус мерос очилиши жойида мерос бошқарувчисини белгилаши мумкин. Мерос бошқарувчисини нотариус бир ёки бир нечта қонун бўйича меросхўрнинг илтимосига биноан ҳам тайинлайди. Мерос бошқарувчисини тайинлашга ёки уни танлашга рози бўлмаган қонун бўйича меросхўр судда мерос бошқарувчисининг тайинланганлигидан норозилигини билдиришга ҳақли.
Нотариус шунингдек васиятнома ижрочиси, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи, васийлик ва ҳомийлик органи ёки ворислик мол-мулкини сақлаш манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган бошқа шахсларнинг аризасига кўра меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш чораларини кўради. Агар васиятнома ижрочиси тайинланган бўлса, нотариус ушбу шахс билан келишган ҳолда меросни муҳофаза қилиш ва бошқариш чораларини кўради.
Агар қонун бўйича ворис (бирор-бир навбатдаги) мерос қолдирувчидан аввал ёки у билан бир вақтда вафот этса, ворислик муносабатларига тақдим этиш ҳуқуқи бўйича ворислар киришади (ФКнинг 1140-моддаси). Масалан, агар ўғил (қиз) ота ёки онадан аввал вафот этса, унинг болалари тақдим этиш ҳуқуқи бўйича бобо ёки бувининг вафотидан кейин қолган меросга нисбатан ворис ҳисобланадилар.
Бола, невара, чевара, эвара меросхўрлигида тақдим қилиш ҳуқуқи қариндошлик даражаси чекланмаган ҳолда амал қилади, ён қариндошлик бўйича меросхўрликда тақдим қилиш ҳуқуқига мерос қолдирувчининг туғишган ака-укалари (опа-сингиллари) номидан унинг жиянлари ёхуд мерос қолдирувчининг туғишган амакиси (тоғаси) ёки аммаси (холаси) номидан унинг амакиваччалари (тоғаваччалари) ва аммаваччалари (холаваччалари) эга бўладилар.
Бироқ вафот этган қонун бўйича вориснинг эри (хотини) тақдим этиш ҳуқуқи бўйича ворис бўла олмаслигини эътиборга олиш керак.
Қонун бўйича ёки васият бўйича ворис мерос очилганидан кейин вафот этса ва уни олти ойлик муддат ичида қабул қилишга улгурмаса, унинг улушини қабул қилиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича ёки васият бўйича, агар у мавжуд бўлса, ворисларига ўтади. Ворисликнинг бундай тартибини қонун ворисликнинг ўтиши деб атайди (ФКнинг 1140-1-моддаси). Ворислар ворисликнинг ўтиши тартибида меросни вориснинг ўлимидан кейин қолган меросни қабул қилиш учун муддат қисми мобайнида қабул қилиб олишлари керак.Масалан, К. Олис Шимолда узоқ муддат хизмат сафарида бўлди. 5 декабрда у уйга қайтиб келди ва 1 мартда бобоси вафот этиб, унинг мол-мулкига қонун бўйича отаси ворис бўлганлигини билди. Бироқ, меросга эгаликка киришмаган К.нинг отаси ҳам 12 июлда вафот этди ва бутун мол-мулкини ўғлига васият қилиб қолдирди. Отадан қолган меросга ворис бўлиш муддати К. учун 12 октябрда тугаган, бироқ узоқ муддатли хизмат сафарини суд уч ойлик муддат ўтказиб юборилишида узрли сабаб деб топганлиги боис К.нинг ворисликка киришиш муддати узайтирилди.
Агар ворис амалда меросни қабул қилган, бироқ ўз ҳуқуқларини нотариусда расмийлаштирмасдан вафот этган бўлса, ворисликнинг ўтиши юз бермайди, унинг ворислари эса умумий асосда ворис бўладилар, яъни мол-мулк собиқ мерос қолдирувчига эмас, балки унинг ўзига тегишли деб ҳисобланади.
Тақдим этиш тартибидаги ворислар ва ворисликнинг ўтиши тартибидаги ворислар вафот этган ворисга тегишли бўлган улушгагина ворис бўла оладилар. Мазкур ворислар вафот этган вориснинг мажбурий улушига ворис бўлмайдилар.
Агар фуқарода ворис меросдан воз кечган тақдирда ёки номуносиб ворис меросдан четлатилган тақдирда ворислик ҳуқуқи юзага келса, бундай фуқаролар уларда ворислик ҳуқуқи юзага келган кундан бошлаб 6 ой мобайнида меросни қабул қилишлари мумкин1.



Download 348 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish