Х У Л О С А
“Қонун бўйича ворислик: қонунчилик ва амалиёт” мавзусидаги битирув малакавий ишини тадқиқ қилиш давомида қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
Биринчидан, Айни пайтда мерос трансмиссияси мавжуд бўлган Германия, Франция каби давлатлар фуқаролик қонунчиликларида мерос трансмиссиясида иштирок этувчи бир неча шахсларнинг бир кунда вафот этиши билан боғлиқ ҳолларда вафот этган шахсларнинг навбатини аниқлашда тегишли куннинг охирги вафот этиши аниқ белгиланган.Ундан ташқари, бугунги глобализаци ва миграция шароитида шундай бўлиши ҳам мумкинки, меросхўр ёки мерос қолдирувчи турли соат (вақт) минтақаларида вафот этади ва ушбу минтақада бошқа календар кун кириб келган бўлади. Бундай ҳолда мазкур шахслар турли кунларда вафот этган деб ҳисобланади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, амалдаги Фуқаролик кодексига мерос трансмиссияси ҳақидаги модда киритилиши билан бир кунда вафот этган шахсларнинг навбатини инобатга олиш ва “сонияли ҳуқуқ”ни жорий қилиш таклифи илгари сурилди.
Иккинчидан, ФКнинг 1119-моддаси биринчи қисмини қуйидаги таҳрирда ифодалашни таклиф қиламиз:
“Мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасининг ҳаёти ва соғлиғига қасддан жиноят содир қилган шахслар, башарти бундай жиноят суд тартибида исботланган ҳолда васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасд қилинганидан кейин васиятнома берган шахслар бундан мустасно.”
Учинчидан, нолойиқ меросхўрлар билан боғлиқ ФК нормалари ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиш мақсадида ФКнинг 1119-моддаси биринчи қисмини қуйидаги таҳрирда ифодалашни таклиф қиламиз:
“Мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасининг ҳаёти ва соғлиғига қасддан жиноят содир қилган шахслар, башарти бундай жиноят суд тартибида исботланган ҳолда васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасд қилинганидан кейин васиятнома берган шахслар бундан мустасно.”
Тўртинчидан, деҳқон, фермер хўжалигига берилган ер участкасини тақсимлаш мумкин эмаслиги сабабли айнан қайси хўжалик аъзосига ерни олиб бериш масаласи қонунчиликда ҳал этилмаганлигини бартараф этиш мақсадида Фуқаролик кодексининг 1115-моддасини қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдириш таклифи илгари сурилди:
“Фермер хўжалиги ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи мерос бўйича қонун ҳужжатларида фермер хўжалиги бошлиғига нисбатан белгиланган талабларга жавоб берувчи меросхўрга ўтади.”
Бешинчидан, амалдаги Фуқаролик кодексида қонун бўйича ворисликка оид нормалари ўртасида ўзаро зиддиятларни бартараф этиш мақсадида фуқаролик кодексининг 1142-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш тавсия этилади:
“Мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар, бундан нолойиқ меросхўрлар мустасно.”
Do'stlaringiz bilan baham: |