Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети “ФУҚаролик ҳУҚУҚИ ” кафедраси


Олтинчидан, фақатгина қонун бўйича ворисликда меросдан мажбурий улуш олишга йўл қўйилади



Download 348 Kb.
bet9/24
Sana29.03.2022
Hajmi348 Kb.
#516555
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
Атаев Адамбай БМИ (1)

Олтинчидан, фақатгина қонун бўйича ворисликда меросдан мажбурий улуш олишга йўл қўйилади. Унга биноан мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсизболалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдекмеҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонунбўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлганулушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар.
Қонун бўйича ворислик васият бўйича ворисликдан муайян жиҳатлари билан фарқланади. Бундай фарқли жиҳатлар фақатгина қонун ва васият бўйича ворисликка хос бўлган хусусиятлардан келиб чиқади. Ўз навбатида қонун бўйича ворисликнинг васият бўйича ворисликдан фарқ қилувчи жиҳатлари сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ:
Биринчидан, васиятнома фуқаролик ҳуқуқидаги бошқа битимлардан тузилиш ва кучга кириш вақти бўйича ажралиб туради. Бундай ажралиб туриш васиятноманинг ўлим юз бериши ҳолатига тузилиши ҳамда мерос қолдирувчи тирик бўлмаган, мерос очилган вақтдан бошлаб амалга киришида намоён бўлади. Васиятнома васият қилувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган хоҳиш-иродасини ўзида ифодалайди. Мерос қолдирувчининг ҳақиқий хоҳиш-иродаси ифодаланишини таъминлаш учун қонун васиятноманинг муайян белгиланган шаклини белгилайди.
Иккинчидан, васиятноманинг кучга кириши муайян юридик фактларнинг кучга киришини тақозо этади. Васиятнома муайян ҳуқуқий оқибатларга эришишга қаратилган бўлиб, улар мулкий ва айрим номулкий ҳуқуқларнинг вафот этган фуқародан бошқа шахсларга ўтишидан иборат. Бироқ васиятнома ўз-ўзидан бундай оқибатларни келтириб чиқара олмайди. Бунинг учун қўшимча юридик фактлар бўлиши зарур: мероснинг очилиши ва меросхўр томонидан мероснинг қабул қилиниши.
Учинчидан, васиятнома тузувчи шахснинг ҳуқуқ лаёқатининг фуқаролик ҳуқуқидаги бошқа битимлардан ажралиб туриши. Мол-мулкни васият қилиш ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқ лаёқатининг элементи бўлиб, барча фуқаролар учун инобатга олинади ҳамда туғилиш вақтида пайдо бўлади ва ўлим билан бекор бўлади. Шу билан бирга, васиятноманинг битим сифатидаги қатъий шахсий характери таъсирида у фақат тўлиқ муомала лаёқати бўлганда амалга оширилиши мумкин.
Шундай қилиб, руҳий касаллик оқибатидаги муомалага лаёқатсиз шахс ҳам, 18 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс ҳам, шунингдек спиртли ичимликлар ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида муомала лаёқати чекланган шахс ҳам васият қилувчи бўлиши мумкин эмас.

Download 348 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish