Саккизинчидан, васиятномада мол-мулк турларининг кўрсатилишига йўл қўйилади. Васиятномада васият қилинаётган мол-мулкнинг муайян турларини кўрсатиш мумкин. Мол-мулкни аниқлаштирмасдан, «вафот этадиган кунга қадар менга тегишли бўлган барча мол-мулкимни, нима юз беришидан ва мол-мулк қаерда жойлашишидан қатъи назар, шу шахсга васият қиламан» деган намунавий жумлани ҳам ёзиш мумкин. Ушбу ҳолатда меросхўр нотариусга мерос мол-мулки мерос қолдирувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим. Баъзида тўлиқ бўлмаган васиятнома деб номланган васиятнома тузилади. Мерос қолдирувчига тегишли бўлган мол-мулкнинг фақат бир қисми васият қилинади, қолган мол-мулк эса қонун бўйича васият қилинади.
Ниҳоят, васият қилувчи васиятномада мерос мол-мулк ичидан алоҳида ашёлар бир шахсга, бошқа барча мол-мулк эса бошқа шахсларга васият қилинади деб кўрсатиши мумкин. Шундай қилиб, васиятнома билан барча мерос мол-мулк қамраб олинмайди.
Тўққизинчидан, васиятномада қоида тариқасида тақсимланаётган мол-мулкдаги улуш миқдори аниқ кўрсатилади. Васиятномада бир неча меросхўрлар кўрсатилган ҳолларда уларнинг улуши идеал ифодаларда (одатда арифметик касрларда) акс эттирилиши лозим. Бироқ васият қилувчи улушларни идеал ифодаларда белгилашдан ташқари мол-мулкнинг қайси қисми (масалан, уй-жой) меросхўрлардан қай бирига мўлжалланганлигини кўрсатиши мумкин. Бироқ васиятномада икки ёки ундан ортиқ меросхўрлар кўрсатиб, улардан ҳар бирининг улуши, шунингдек мерос таркибига кирувчи қайси ашё ёки ҳуқуқлар меросхўрлардан қай бирига мўлжалланганлиги акс эттирилмаган ҳолат ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда мол-мулк меросхўрларга тенг улушларда васият қилинган деб ҳисобланади.
II-БОБ. Қонун бўйича ворисликда меросхўрлар доираси ва қонун бўйича мерос олинганида меросни муҳофаза қилиш, уни бошқариш масалалари ва такомиллаштирилишьтартиби
Қонун бўйича ворислик навбати ва бошқа ворисларнинг мерос ҳуқуқи
Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Агар мерос очилиши пайтида улар ҳаёт бўлишса, мерос қолдирувчидан қолган барча мол-мулкка тенг улушларда ворис бўладилар. Уларнинг биттаси ёки бир нечтаси бўлмаса, қолганлар ҳам меросдан тенг улушларда ворис бўладилар. Масалан, Р. вафот этган пайтда ворислардан биринчи навбатда унинг онаси ва қизи бор эди. Ворислик мол-мулкига Р. хусусийлаштирилган квартира ва гараж кирди. Иккала ворисга квартиранинг 1/2 улуши ва гаражнинг 1/2 улуши тенг равишда мерос бўлди. Агар Р. вафот этган пайтда отаси ҳаёт бўлганида ворислик мол-мулки уч қисмга бўлинар эди.Агар ота-онанинг никоҳи кейинчалик ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, уларнинг болалари онанинг вафотидан кейин ҳам, отанингвафотидан кейин ҳам мерос оладилар. Рўйхатдан ўтказилмаган никоҳдатуғилган болалар онанинг вафотидан кейин ҳар қандай ҳолда, отанингвафотидан кейин эса қонунда ўрнатилган тартибда оталик белгиланганҳоллардагина мерос оладилар. Болаларнинг насл-насабини белгилашмасалалари Оила кодекси билан тартибга солинади.
Болалар ва ота-оналар билан бирга қонун бўйича биринчинавбатдаги ворисларга мерос қолдирувчининг бирга яшаган эри ёкихотини киради. Бундан ташқари, қонуний тартибда бирга яшаган эрёки хотин эр-хотиннинг умумий мол-мулкидан улуш олиш ҳуқуқигаэга бўлади.
Никоҳнинг бекор қилиниши собиқ эр ва хотинни биринчи навбатдагиворислар сифатида биридан кейин бошқаси меросхўр бўлиш ҳуқуқиданмаҳрум қилади.
Бирга яшаган эр ёки хотиннинг мерос қолдирувчининг вафотиданкейин янги никоҳга кириши унинг биринчи навбатдаги ворис сифатидамол-мулкни мерос қилиб олиш ҳуқуқига таъсир этмайди.
Эр-хотиннинг бири вафот этса, уларнинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан аввал ҳаёт эр ёки хотиннинг эр-хотинлик улуши (мол-мулкнинг ярми) ажратилади, марҳумнинг улуши эса уларга ҳаёт эр (хотин) кирадиган ворислар ўртасида тақсимланади.Масалан,эр вафотидан кейин оилада унинг хотини ва вояга етган ўғли қолди. Никоҳдалик даврида эр-хотин дала ҳовли сотиб олишган. Ушбу дала ҳовлининг ярми эр-хотинлик улуши сифатида марҳумнинг хотинига тегишлидир, эрга тегишли ярим мулкка эса тенг улушларда ўғли ва хотини ворис бўладилар. Оқибатда аёлга дала ҳовлининг 3/4 улуши, ўғлига эса 1/4 улуши тегади.
Мерос қолдирувчининг туғишган ҳамда она (ота) бир ота (она) бошқа ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек унинг ҳам ота, ҳам она тарафдан бобоси ва бувиси тенг улушларда қонун бўйича иккинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.Масалан, Л. вафот этганидан кейин ворислар: буви ва жиян қолди. Улар ворислик мол-мулкининг 1/2 улушига ворис бўладилар: буви иккинчи навбатдаги ворис сифатида, жиян эса Л.нинг аввал вафот этган акасининг ўғли сифатида.
Учинчи навбатга мерос қолдирувчининг туғишган амаки ва аммалари, хола ва тоғалари, яъни марҳум ота-онасининг тўлақонли ва нотўлиқ ака-ука, опа-сингиллари киради. Агар мерос очилиши пайтида амаки ва амма, хола ва тоғалар вафот этиб кетган бўлишса, уларнинг болалари - мерос қолдирувчининг амакивачча, аммавачча, холавачча ва тоғаваччалари ворис бўладилар.
Мерос қолдирувчининг олтинчи даражагача (олтинчи даража ҳам шунга киради) бўлган бошқа қариндошлари қонун бўйича тўртинчи навбатдагиворислик ҳуқуқига эга бўладилар, бунда яқинроқ қариндошлар узоқроқ қариндошларга нисбатан мерос олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.
Айтиб ўтилганларга мувофиқ қуйидагилар ворисликка чақириладилар:
тўртинчи навбатдаги ворислар сифатида қариндошликнинг учинчидаражасида бўлган қариндошлар — мерос қолдирувчининг катта бобова катта бувилари;
бешинчи навбатдаги ворислар сифатида қариндошликнинг тўртинчидаражасида бўлган қариндошлар — мерос қолдирувчининг туғишганжиянларининг болалари (бир қорин нари набиралар) ҳамда меросқолдирувчининг бобо ва бувиларининг туғишган ака-ука ва опа-сингиллари(бир қорин нари бобо ва бувилар);
олтинчи навбатдаги ворислар сифатида қариндошликнинг бешинчидаражасида бўлган қариндошлар — мерос қолдирувчининг бир қориннари набираларининг болалари (бир қорин нари чеваралар), меросқолдирувчининг бир қорин нари ака-ука ва опа-сингилларинингболалари (амакиваччанинг, аммаваччанинг болалари), бир қориннари бобо ва бувиларнинг болалари (бир қорин нари амаки, тоға,амма ва холалар).
Икки шахс ўртасида қариндошликнинг узоқ-яқинлигини аниқлашда, даражаларнинг сони ёки шу шахслардан бирининг ўзини ҳисобга қўшмай туриб, ундан келиб чиққан авлодлар сони ҳисобга олинади. Ҳисоб аждодлар томон тўғри шажара бўйича улар учун умумий бўлган шахсга (аждодга) қараб ва ундан эса, авлодлар томон - улардан бошқасига қараб олиб борилади. Туғишган ака-ука ва опа-сингил қариндошликнинг иккинчи даражасида, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан қариндошликнинг учинчи, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар эса - тўртинчи даражасида турадилар.
Бешинчи навбатдаги ворислар деб тўрттала навбатнинг бирортасига тааллуқли бўлмаган, яъни ҳатто узоқ қариндошлар деб ҳам ҳисобланмайдиган шахслар, бироқ мерос қолдирувчининг меҳнатга лаёқатсиз қарамоғидагилар эътироф этилади. Меросга киришиш учун улар мерос қолдирувчининг қарамоғида (боқимида) бўлган ва у билан камида бир йил яшаган бўлишлари керак.
ФКнинг 1141-моддасига кўра мерос қолдирувчининг вафотига қадар камида бир йил унинг қарамоғида бўлган ва у билан биргаликда яшаган меҳнатга қобилиятсиз шахслар қонун бўйича меросхўрлар жумласига киради. Қонун бўйича бошқа меросхўрлар бўлган тақдирда, меҳнатга қобилиятсиз боқимлар ворисликка чақирилаётган навбатнинг меросхўрлари билан биргаликда мерос оладилар.
Қонун бўйича ворислик арифметик улушларда (касрларда) амалга оширилади. Ворислик мол-мулки бир навбатдаги ворислар ўртасида тенг улушларда мерос қолдирилади. Бунда қонун чиқарувчи ворислар тақдим этиш ҳуқуқи бўйича ворис бўладиган истиснони ҳам келтиради. Чунончи, мерос очилишигача ёки мерос қолдирувчи билан бир вақтда вафот этган қонун бўйича вориснинг улуши тақдим этиш ҳуқуқи бўйича унинг авлодларига, масалан невараларига ўтади (улар ўртасида тенг равишда бўлинади). Бир навбатдаги ворислар тенг улушларда ворис бўладилар, бундан тақдим этиш ҳуқуқи бўйича ворис бўладиган ворислар мустасно.
Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир кейинги навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинчалик ҳақиқий эмас деб эътироф этилган никоҳдан туғилган болалар ота-онасининг вафотидан кейин ворислик ҳуқуқини йўқотмайдилар.
Ҳаётда у оилага амалда қабул қилинганлиги ва фарзандликка олинган киши ҳолатида яшаганлигини таъкидлайдиган шахс меросга даъво қиладиган ҳоллар учрайди. Агар фарзандликка олиш юридик жиҳатдан расмийлаштирилмаган бўлса, бундай шахслар меросга даъво қила олмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |