Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

 
 
 
 
Хорижий инвестицияли корхоналар ўз эҳтиёжлари учун 
импорт қиладиган маҳсулотларни белгилаш қоидалари. 
 
Ушбу қоидалар хорижий инвестицияли корхоналар ўз 
эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулотларни белгилаш русум-
қоидаларини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. 
Хорижий инвестицияли корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт 
қиладиган 
маҳсулот 
сертификати 
бундай 
корхонанинг 
илтимосномасига кўра қонунларда назарда тутилган имтиёзлар 
олиниши учун берилади. 
Хорижий инвестицияли корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт 
қиладиган маҳсулот сертификатининг йўқлиги ушбу корхоналарнинг 
амалдаги қонунларда назарда тутилган умумий тартибда амалга 
оширадиган импортга доир фаолиятини чеклаш учун асос бўла 
олмайди. 
Маҳсулотнинг 
хорижий 
инвестицияли 
корхоналар 
ўз 
эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулот тоифасига киритилиши 
тегишли сертификат орқали тасдиқланади. 
Сертификатни олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати, уларни 
тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби, сертификатни бериш русум-
қоидалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар 
вазирлиги тасдиқлайдиган Хорижий инвестицияли корхоналар ўз 
эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулот сертификати ҳақидаги 
Низомга мувофиқ белгиланади. 
Ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулот деганда 
корхоналарнинг қуйидаги асосий талабларга риоя этган ҳолда 
бевосита технологик жараёнда ишлатадиган мол-мулки, шу 
жумладан, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи 
буюмлар, ускуналар ва шу кабилар тушунилади: 


а) амалдаги қонунларда белгиланган ҳолларда тегишли фаолият 
турини амалга ошириш учун махсус рухсатноманинг мавжудлиги; 
б) маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда 
тутилган экологик меъёрларга мувофиқлиги; 
в) ўзининг моддий ва молиявий ресурслар шаклидаги асосий ва 
айланма фондлардан фойдаланилиши; 
г) маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки сифатини яхшилашга 
доир асосий технологик жараёнларнинг ушбу корхонада доимий банд 
бўлган ходимлар томонидан амалга оширилиши; 
д) маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки сифатини яхшилашга 
доир асосий технологик жараёнларнинг корхонанинг ишлаб чиқариш 
майдонида амалга оширилиши. 
Сертификатда ушбу корхонанинг имкониятлари ва ўз 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган импорт 
қилинадиган маҳсулотнинг сарфланиши меъёрлари асосидаги ўз 
эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмлари 
кўрсатилади. 
Корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулот 
сифати ўз даражасига кўра Ўзбекистон Республикасида шунга 
ўхшаган маҳсулотларга қўйиладиган талаблардан паст бўлмаслиги 
керак, 
бу 
сертификатни 
берадиган 
ташкилот 
томонидан 
тасдиқланади. 
Сертификат олган корхона сертификатни берган ташкилотга ҳар 
олти ойда ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотдан 
фойдаланилиши ҳақидаги декларацияни тақдим этади. 
Кўрсатилган 
декларация 
тақдим 
қилинмаганида 
ёки 
сертификатни берган ташкилот ўз эҳтиёжлари учун импорт 
қилинадиган маҳсулотдан ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ёки 
унинг сифатини яхшилаш учун фойдаланилмасидан ушбу қоидаларда 
назарда тутилмаган бошқа мақсадларда ишлатилганлигини аниқласа, 
корхона амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгар бўлади, шунингдек, 
берилган сертификат олиб қўйилади. 
Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши юзасидан мунозарали 
масалалар вужудга келганида маҳсулотнинг корхонанинг ўз 
эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулоти тоифасига 
киритилиши ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи 
иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат 
божхона 
қўмитаси 
томонидан 
биргаликда, 
Ўзбекистон 


Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари билан келишилган 
ҳолда қабул қилинади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish