Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

Чет эллик инвесторлар - 
Ўзбекистон Республикасида чет 
эллик инвесторлар деб- хорижий давлатларнинг давлат органлари, 
нодавлат ташкилотлари, турли хил ташкилий ҳуқуқий шаклга эга 
бўлган корхона ва муасасалари, нодавлат ташкилотлари ва бошқа 
турдаги уюшмалари, чет эллик хусусий шахслар ҳамда чет элда 
доимий яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари чет эл 
инвесторлари деб тан олинади. Бугунги кунда Ўзбекистон 
Республикасининг Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда турли 
хил чет эл давлатларининг йирик компаниялари ва хусусий 
тадбиркорлари 
билан 
биргаликда 
мамлакатимизда 
кўпгина 
инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда. Бу йирик 
инвестиция лойиҳалари асосида мамлакатимизда қўшма корхоналар 
очилиб иқтисодиётимизнинг турли соҳаларини ривожлантириш учун 
кенг йўллар очилмоқда.


Тўлиқ чет эл инвестициясига асосланган корхоналар. 
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон 
Республикасида ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтган устав 
капитплининг 100 % чет эл сармоясига асосланган корхоналар тўлиқ 
чет эл инвестициясига асосланган корхоналар деб юритилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 октябрдаги 
ПҚ-484-сонли 
“Ўзбекистон 
Республикасининг 
2007 
йилги 
инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорида иқтисодиётда таркибий 
ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция 
фаолиятини жадаллаштириш, модернизация қилиш ва технологик 
жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини амалга оширишга 
хорижий 
инвестицияларни, 
энг 
аввало 
тўғридан-тўғри 
инвестицияларни кенг жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш, 
янги иш ўринлари яратиш ва шу асосида республика иқтисодиётини 
барқарор ва бир маромда ривожланишини таъминлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия 
вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо 
вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик 
субъектлари билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон 
Республикасининг 2007 йилги Инвестиция дастурининг асосий 
параметрлари ишлаб чиқилди. Ушбу дастурда давлат бюджети 
маблағлари ҳисобидан 2007 йилги марказлаштирилган капитал 
қўйилмалар лимитлари, бюджетдан ташқари Республика йўл 
жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2007 йилги марказлаштирилган 
капитал қўйилмалар лимитлари, бюджетдан ташқари Республика 
мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2007 йилги 
марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари, Ўзбекистон 
Республикаси Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси маблағларини 
жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2007 йилги инвестиция 
лойиҳаларининг манзилли дастури, корхоналарнинг маблағлари 
ҳисобига амалга ошириладиган 2007 йилги йирик инвестиция 
лойиҳаларининг манзилли қурилишлар рўйхати, Ўзбекистон 
Республикаси Ҳукуматининг кафолати билан хорижий кредитларни 
жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2007 йилги инвестиция 
лойиҳаларининг манзилли дастури ишлаб чиқилди. Бундан ташқари 
хўжалик субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси йўл жамғармаси 
маблағлари ҳисобидан касб-ҳунар коллежларини қуриш ва 
реконструкция қилиш бўйича 2007 йилги манзилли рўйхати, 
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган 


ҳолда амалга ошириладиган 2007 йилги инвестиция лойиҳаларининг 
манзилли дастури, устувор инвестиция таклифларининг йиғма 
рўйхати ҳам тегишли равишда ишлаб чиқилиши белгиланган. 
2006 йилнинг 15 ноябригача Ўзбекистон Республикаси 
“Давархитектқурилиш” қўмитаси билан биргаликда 2007 йилда янги 
бошланадиган қурилишлар бўйича пудрат ишларига танлов 
савдоларини ўтказишни таъминлаш, 2006 йилнинг 1 декабригача 
пудратчи ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда 
йилдан-йилга ўтказиладиган объектларнинг 2007 йил 1 январь 
ҳолатига кўра қолдиқ нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш, 2006 
йилнинг 1 декабригача 2007 йилги қурилишларнинг узил-кесил 
манзилли 
рўйхатларини 
келишиб 
олиш 
учун 
Ўзбекистон 
Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим 
этиш, танлов савдоларининг натижалари тасдиқлангандан сўнг ўн 
кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг 
ҳудудий органларига, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкларга 
молиялашни очиш мақсадида тақдим қилиш учун янгидан 
бошланадиган объектлар бўйича пудрат шартномалари тузилишини 
таъмилаш ва қурилишларнинг титул рўйхатларини тасдиқлаш кўзда 
тутилди. 
Хорижий сармоялар иштирокидаги йирик ва муҳим стратегик 
инвестиция 
лойиҳаларини 
амалга 
ошириш 
бўйича 
Мувофиқлаштирувчи 
кенгашга 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий 
алоқалар, 
инвестициялар 
ва 
савдо 
вазирлигининг 
қўшма 
тақдимномаси бўйича 2007 йил мобайнида тасдиқланган Инвестиция 
дастурининг 
умумий 
параметрлари 
доирасида 
инвестиция 
лойиҳаларининг манзилли дастурига ва айрим буюртмачилар бўйича 
капитал маблағлар лимитларига аниқликлар киритиш, шу жумладан 
инвестиция лойиҳаларини йиғма рўйхатдан манзилли дастур қисмига 
ёки манзилли дастурдан йиғма рўйхатга ўтказиш ҳуқуқи; 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия 
вазирлиги билан келишилган ҳолда ўтказилган танлов савдолари 
ҳамда айрим қурилиш ва объектлар бўйича маблағларнинг амалда 
ўзлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган лимитлар 
доирасида буюртмачилар қурилишларининг манзилли рўйхатига 
ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилди. 
Марказлаштирилган 
капитал 
қўйилмалар 
ҳисобидан 
бажариладиган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида 


лойиҳа ва эксперт ташкилотининг айби билан йўл қўйилган қўшимча 
иш ҳажми ва харажатлар аниқланган тақдирда мазкур лойиҳани 
ишлаб чиқиш ёки экспертизадан ўтказиш учун тўланган пулнинг 
ҳаммаси ана шу ташкилотлардан давлат бюджети даромадига олиб 
қўйилиши лозимлиги белгиланди. 
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва 
тадбиркорликни 
қўллаб-қувватлаш 
давлат 
қўмитаси 
"Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Молия вазирлиги билан 
биргаликда марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга 
ошириладиган капитал қурилишда нархларнинг шакллантирилиши 
устидан доимий назорат олиб борилиши ўрнатилди. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Ташқи 
иқтисодий 
алоқалар, 
инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат 
мулки қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги киритилган инвестиция 
лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда уларни амалга 
ошириш учун потенциал инвесторларни танлов асосида жалб этишни 
ташкил этиш вазифалари юклатилди. 

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish