Мажбурий чораларни қўллашдан кафолатлаш.
Ўзбекистон Республикасидаги чет эл инвестициялари ва чет
эллик
инвесторларнинг
бошқа
активлари
давлат
мулкига
айлантирилмайди. Чет эл
инвестициялари
ва чет эллик
инвесторларнинг бошқа активлари реквизиция қилинмайди, табиий
офатлар, фалокатлар, эпидемиялар, эпизоотия ҳоллари бундан
мустасно.
Реквизиция тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан
қуйидаги талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:
кўрсатилган ҳоллардан келиб чиқувчи вазифаларни ҳал этиш
учун зарур бўлган инвестициялар ёки бошқа активларнинг энг кам
миқдори билан чекланилинади;
камситилмайдиган асосда ва қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда амалга оширилади;
етказилган зарарга монанд равишда товон тўлаш. Давлат
кўрсатиб ўтилган товон тўловларини ўз вақтида амалга оширилишига
кафил бўлади.
Чет эллик инвестор реквизицияни амалга ошириш учун
қўлланаётган мақсаднинг қонунийлиги, реквизиция миқдори,
реквизиция қилинадиган инвестициялар ва бошқа активлар баҳоси,
тўланиши керак бўлган товон тўловларининг мослиги, реквизицияни
амалга ошириш пайтида давлат бошқарув органлари ва давлат
ҳокимияти маҳаллий органлари риоя қилган тартиб юзасидан суд ва
ҳакамлик судлари орқали баҳслашишга ҳақли.
Инвестиция фаолиятини тугатишдаги кафолатлар.
Даромадни ўтказишдаги кафолатлар
8
Фармоннинг тўлиқ мазмуни аввалги мавзуда ёритиб берилган.
Чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция
фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиш
ҳуқуқига эга. Чет эллик инвестор инвестиция фаолиятини
тўхтатганидан кейин инвестиция фаолиятини тўхтатиш натижасида
олинган ўз активларини, чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон
Республикаси ёхуд бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларини
бажариш учун зарар етказмаган ҳолда, пул ёхуд натура шаклида ўз
мамлакатига эркин қайтариш ҳуқуқига эга.
Чет эллик инвесторларга чет эл валютасидаги пул маблағларини
Ўзбекистон Республикасига ва ундан ташқарига, улар солиқлар ҳамда
бошқа мажбурий тўловларни Ўзбекистон Республикаси, қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаши шарти билан, бирон-бир
чеклашсиз эркин ўтказиш кафолатланади. Бундай ўтказишлар
қуйидагиларни ўз ичига олади:
чет эл инвестицияларини сақлаб туриш ёхуд кўпайтириш учун
бошланғич ва қўшимча суммаларни;
инвестицияларни амалга оширишдан тушган даромадларни;
етказилган зарарни қоплаш учун товон сифатида ушбу Қонунга
мувофиқ олинган маблағларни;
шартномаларни ижро этиш тартибида амалга оширилган
тўловларни;
чет эл инвестицияларининг ҳаммасини ёки бир қисмини
сотишдан келган тушумни;
низони ҳал қилиш, шу жумладан суд ёки ҳакамликнинг ҳар
қандай ҳал қилув қарори туфайли вужудга келувчи тўловларни;
ходимларга тўланадиган иш ҳақини ва бошқа тўловларни;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалардан олинган
маблағларни.
Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, давлат чет эл
инвестициялари
иштирокидаги
корхонанинг
тўловга
қобилиятсизлиги ва банкротлиги ёки кредит берувчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, чет эллик инвестор жисмоний шахс
содир этган жиноий қилмиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида
ёхуд суд ёки ҳакамликнинг ҳал қилув қарорига мувофиқ маблағларни
ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати
бўлганда чет эллик инвесторнинг маблағларини қонун ҳужжатларини
камситмайдиган тарзда қўллаш шароитида ўз мамлакатига
қайтаришни тўхтатиб туриши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |