Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

 
Низоларни ҳал қилиш 
 
1.
 
Инвестицион низоларни ҳал этувчи органлар.
2.
Инвестицион низоларни ҳал этиш тартиби. 
3.
Халқаро арбитражда инвестицион низоларни кўриш. 
4.
Инвестицион низолар юзасидан суд ҳужжатларини ижро 
этиш тартиби.
Инвестицион низоларни ҳал этувчи органлар. Инвестицион 
низоларни ҳал этиш тартиби. 
 
Инвестицион низолар дейилганда инвестиция фаолияти 
субъектларининг ҳуқуқлари ёҳуд қонун билан қўриқланадиган 
манфаатларининг бузилиши натижасида улар ўртасида юзага 
келадиган келишмовчиликлар тушинилади. Мазкур низолар 
фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатларда келиб 
чиқади. Инвестицион низолар фуқаролик, хўжалик ҳамда ҳакамлик 
судлари томонидан кўриб чиқилади. Инвестиция фаолияти субъекти 
нафақат хўжалик юритувчи субъект, балки хўжалик юритувчи 
субъект мақомига эга бўлмаган жисмоний шахс бўлганлиги туфайли 
мазкур низолар фуқаролик судларида ҳам кўрилади. Шунинг учун 


ҳам инвестицион низоларнинг доираси хўжалик низолари доирасидан 
кенгроқ. Низолар фуқаролик судида Ўзбекистон Республикасининг 
Фуқаролик процессуал кодекси асосида кўрилса, хўжалик судида 
Хўжалик процессуал кодекси асосида кўрилади. Ҳакамлик судларида 
низолар 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Ҳакамлик 
судлари 
тўғрисида”ги қонун асосида кўрилади.
Инвестицион низоларни ҳал этишда ҳалқаро ҳужжатлар ҳам 
муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистон Республикаси 1965 йил 18 мартда 
имзоланган ва 1966 йил 14 октябрдан кучга кирган “Давлатлар ва чет 
эллик шахслар ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этиш тартиби 
тўғрисида” ги Вашингтон Конвенциясини 1994 йил 6 майда 
ратифакация қилди.
Конвенция халқаро Тараққиёт ва ривожланиш банки ҳузурида 
инвестиция низоларини ҳал этиш бўйича Марказни таъсис этиш ва 
ушбу Марказда муайян давлат ва хорижий давлат шахслари ўртасида 
вужудга келадиган инвестицион низоларни Конвенция қоидаларига 
мувофиқ яраштирув ва арбитраж йўли билан ҳал этишни
таъминлайди. 
Марказ таркибида Маъмурий кенгаш ва Котибият мавжуд бўлиб, 
Котибият воситачилар ва арбитрлар рўйхатини юритади. Маъмурий 
кенгаш таркибига Конвенцияни имзолаган давлатларнинг ҳар 
биридан биттадан вакиллар киради. Бундай вакиллар етарлича 
малакага эга бўлган шахслар орасидан танланиб, уларнинг рўйхати 
ҳар ярим йилда янгиланиб туради.
Марказ ўзи кўрсатган хизматлардан тушадиган маблағлар ва 
бошқа маблағлар ҳисобидан молияланади, у иммунитет ва 
имтиёзларга эга. 
Иммунитет деганда Маъмурий кенгаш раиси ва аъзоларининг 
шахсий иммунитети, арбитрлар, воситачилар ва котибият 
ходимларининг иммунитети, ҳужжатлар иммунитети, архивларни 
дахлсизлиги ва бошқалар тушунилади. 
Имтиёз деганда шуни назарда тутиш лозимки, Марказнинг
мулки, даромади ва бошқалардан солиқ олинмайди ҳамда ҳеч қандай 
йиғимлар уларга нисбатан тадбиқ этилмайди. 
Конвенцияга биноан, арбитраж низони тарафлар ўртасида 
тузилган шартномада назарда тутилган ҳуқуқ нормаларини қўллаган 
ҳолда ҳал этади. Тарафларнинг бу ҳақда келишуви бўлмаган 
тақдирда, арбитраж низони ҳал этишда шартноманинг тарафи 


бўлмиш келишилаётган давлат ҳуқуқини, шунингдек қўлланилиши 
мумкин бўлган халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллайди.
Мазкур Конвенциянинг муҳим жиҳатлари яна шундаки
биринчидан, унда иштирок этувчи давлатлар ўз ҳудудида қўшилувчи 
давлатлар арбитраж қарорларини ўз ҳудудида ижро этилишини 
таъминлаш мажбуриятини олса, иккинчидан, ушбу Конвенцияга 
Ўзбекистоннинг қўшилиши натижасида гарчи икки ёки кўп 
томонлама халқаро битимлар тузмаган давлатларнинг инвесторлари 
билан Ўзбекистондаги чет эл инвесторлари ўртасида вужудга 
келадиган низолар ҳал этилишининг универсал тизими яратилди. 
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш 
борасида Ўзбекистон Республикаси кўплаб мамлакатлар билан 
битимлар тузган. Бу каби битимларни тузиш асосан, чет эл 
инвестицияларини национализация ва экспроприациядан ҳимоя 
қилиш, инвесторга ўз даромадлари ва капиталларини чет элга 
тўсқинликсиз ва монеликсиз ўтказиш имкониятини бериш, инвестор 
билан унинг капитали юзасидан келиб чиқадиган низоларни халқаро 
арбитражда кўриб чиқиш ҳамда миллатга қулайроқ тузим яратишга 
қаратилади. 
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси айрим давлатлар 
билан инвестицион низоларни ҳал этиш бўйича алоҳида битимлар 
имзолаган. Бунга мисол сифатида 2002 йил 28 октябрда Будапештда 
имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия 
Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш 
ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисида”ги Битим мисол бўла олади. Битимнинг 
9-моддаси аҳдлашувчи томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш деб 
номаланади. Ушбу моддага мувофиқ аҳдлашувчи томонлар 
ўртасидаги низолар имкон қадар маслаҳатлашувлар ҳамда 
музокаралар орқали ҳал этилиши лозим. Агар низо олти ой 
мобайнида ҳал этилмаса, исталган аҳдлашувчи томоннинг талабига 
кўра, низо учта аъзодан таркиб топадиган Арбитраж Судига кўриб 
чиқиш учун топширилади. Арбитраж Суди ҳар бир алоҳида ҳолат 
учун қуйидаги тарзда ташкил этилади. Арбитражда кўриб чиқиш 
талабномасидан сўнг икки ой мобайнида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон 
суднинг биттадан арбитрини тайинлайди. Ушбу иккита арбитр 
учинчи давлат фуқароси бўлган Арбитраж Суди Раиси (бундан кейин 
"Раис")ни сайлайди. Раис бошқа икки арбитр тайинлангандан сўнг уч 
ой мобайнида тайинланиши зарур. Агарда белгиланган муддат 
мобайнида зарурий тайинловлар амалга оширилмаса, тайинловни 


ўтказиш учун Халқаро Суд Президенти номига сўров юборилади. 
Башарти, Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси 
бўлса ёки ўзга сабаблар қайд этилган вазифани бажаришга тўсқинлик 
қилса, тайинловни амалга ошириш учун Вице-Президент таклиф 
этилади. Агар Вице-Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг 
фуқароси бўлса, ёки у ҳам қайд этилган вазифани бажара олмаса, 
тайинловни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан 
бирининг фуқароси бўлмаган, лавозими кейинги ўринда турган 
Халқаро Суднинг аъзоси таклиф этилади. Арбитраж Суди ўз 
қарорларини кўпчилик овоз билан қабул қилади. Арбитраж Суди ўз 
қарорларини қонунга ҳурмат асосида, ушбу Битим қоидаларига, 
шунингдек халқаро ҳуқуқ принципларига мувофиқ равишда қабул 
қилади. Аҳдлашувчи Томонлар белгилаган шартлардан келиб чиққан 
ҳолда, Арбитраж суди ўз қоидаларини мустақил равишда белгилайди. 
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон арбитраж жараёнидаги ўз арбитри ва 
вакили билан боғлиқ харажатларни қоплайди, Арбитраж Судининг 
Раиси учун сарфланадиган ва ўзга чиқимларни эса Аҳдлашувчи 
Томонлар тенг тарзда қоплайдилар. Арбитраж Суди харажатларни 
ўзгача тарзда ҳам тақсимлаши мумкин. Арбитраж судининг қарори 
ҳар бир Аҳдлашувчи Томон учун ҳам тугал ва мажбурий 
ҳисобланади. 

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish