Инвестиция қонунчилиги тизими
Инвестиция
қонунчилигининг
тизими
Ўзбекистон
Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги “Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ юридик
кучи жиҳатидан қуйидагилардан иборат:
а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
б) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
в)Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг
қарорлари; г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармонлари;
д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари;
е) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг
ҳужжатлари;
ж) Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инвестицион
муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мавжуд
бўлганлиги туфайли, у инвестиция ҳуқуқининг ҳам асосий
манбаи бўлиб ҳисобланади.
Масалан, Конституциянинг 53-
моддасида бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган
Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк
ташкил этишлиги, давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини
ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш
эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий
жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилиши кафолатланганлиги
белгилаб қўйилган. Шунингдек мазкур моддада хусусий мулк бошқа
мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, мулкдор
фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан
маҳрум этилиши мумкинлиги ўз ифодасини топган. Конституциянинг
мазкур моддасига мувофиқ иқтисодий ва тадбиркорлик фаолиятининг
эркинлиги кафолатланган. Иқтисодий фаолиятнинг турларидан
бирига келгусида даромад олиш учун турли қимматли қоғозларни
сотиб олиш киради. Тадбиркорлик фаолиятига эса тадбиркорлик
субъектларини ташкил этиб, уларнинг номидан тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириш киради. Ўзбекистон Республикасининг
“Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига
мувофиқ қимматли қоғозларни сотиб олиш, шунингдек тадбиркорлик
субъектини ташкил этиш инвестицияларни амалга оширишнинг
шаклларидан бири бўлиб ҳисобланади. Конституциянинг ушбу
моддасида шунингдек хусусий мулкнинг дахлсизлиги ва давлат
ҳимоясида эканлиги ҳам эътироф этилган. Мазкур норма мулк
эгалари бўлмиш инвесторлар учун муҳим аҳамият касб этади.
Шунинг учун ҳам Конституция инвестиция ҳуқуқининг асосий
манбаи бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул
қилинган инвестицион муносабатларни тартибга солишга қратилган
қонунлар инвестиция ҳуқуқининг манабаи тизимида салмоқли ўрин
эгаллайди. Мазкур қонунларга Ўзбекистон Республикасининг 1995
йил 30 августдаги “Концессиялар тўғрисида”ги, 1998 йил 24
декабрдаги “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, 1998 йил 30
апрелдаги “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, 1998 йил 30
апрелдаги “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва
уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, шунингдек 2001 йил 7
декабрдаги “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги
қонунлар киради.
Инвестицион муносабатларни тартибга солишда Ўзбекистон
Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуни
муҳим роль ўйнайди. Мазкур қонунда инвестициялар, инвестиция
фаолияти, инвестор, инвестиция фаолияти иштирокчиси ҳамда
реинвестициялар каби тушунчаларга таъриф бериб ўтилган. Бундан
ташқари қонунда инвестицияларнинг турлари, инвестицияларни
амалга ошириш шакллари, инвестиция ресурслари, инвестиция
фаолияти
субъектлари,
инвестиция
фаолияти
объектлари,
инвесторнинг ҳуқуқлари, инвесторнинг мажбуриятлари, инвестиция
фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, инвестиция
лойиҳалари экспертизаси, инвестиция фондлари, инвестиция
фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари, инвестицияларни
ҳимоя
қилиш,
маблағлардан
фойдаланиш
кафолатлари,
инвестицияларнинг қўшимча кафолатлари ва ҳимоя қилиш чоралари,
инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш,
инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик
учун жавобгарлик ҳамда инвестицион муносабатларга оид низоларни
ҳал этиш масалалари ҳақида маълумот бериб ўтилган.
Ўзбекистон
Республикасининг “Чет эл инвестициялари
тўғрисида”ги қонуни билан чет эл инвестициялари, чет эллик
инвесторлар, чет эл инвестицияларини амалга ошириш шакллари, чет
эл
инвестициялари
иштирокидаги
корхоналар,
Ўзбекистон
Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари учун ҳуқуқий
режим, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари, чет эллик
инвесторларнинг мажбуриятлари, чет эллик инвесторларнинг
хўжалик фаолияти, концессия шартномалари, чет эллик ходимларни
жалб
этиш,
чет
эл
инвестицияларини
суғурта
қилиш,
мажбуриятларни таъминлаш, чет эл инвестициялари иштирокидаги
корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш, чет эл инвестициялари
бўйича давлат мажбуриятлари, чет эл инвестицияларини жалб
этишни амалга оширувчи органларнинг вазифалари, чет эллик
инвесторларнинг фаолияти устидан назорат қилиш бўйича давлат
органларининг ваколатлари каби масалалар тартибга солинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Чет эллик инвесторлар
ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари
тўғрисида”ги қонун билан эса чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг
кафолатлари, чет эллик инвесторларга бериладиган қўшимча
кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари, чет эллик инвесторлар
ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
масалалари белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Концессиялар тўғрисида”ги
қонунда эса концессия, концессия объектлари, концессиявий ҳуқуқ
муносабатларининг субъектлари тушунчаларига таъриф берилиб,
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг концессия
муносабатларини тартибга солишдаги ваколатлари, концессиялар
бериш тартиби ва шартлари, концессиячининг ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари белгилаб берилган.
“Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги қонунда эса
маҳсулот тақсимотига оид битим, битимнинг тарафлари, битимни
тузиш тартиби, битимнинг амал қилиш муддати, битим бўйича
ишларни бажаришнинг асосий шартлари, маҳсулот тақсимоти,
маҳсулотга бўлган мулк ҳуқуқи, битимни ижро этиш чоғида фойдали
қазилмаларни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш, инвестор
ҳуқуқларининг давлат кафолатлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
фармонлари
инвестиция ҳуқуқининг манбалари ичида муҳим ўрин эгаллайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда
уларни ижро этиш учун қабул қилинади. Масалан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 1995 йил 21 августдаги “Хорижий
сармоялар бўйича агентликни ташкил қилиш тўғрисида”ги фармони
билан хорижий сармояларни республика иқтисодиётига жалб этиш
жараёнини
ривожлантиришга
кўмаклашиш,
Ўзбекистонда
инвестиция таклифларини тайёрлаш ва рўёбга чиқаришда эҳтимол
тутилган хорижий сармоядорларга ҳамда маҳаллий шерикларига
амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ноҳукумат ташкилоти мақомига
эга бўлган хорижий сармоялар бўйича Агентликни ташкил этилди.
Хорижий сармоялар бўйича Агентликнинг асосий вазифалари этиб
қуйидагилар белгиланди:
- инвестиция фаолияти соҳасида хорижий ташкилотлар ва
фондларнинг иштирокида халқаро ҳамкорлик дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга ошириш;
- хорижий сармояларни жалб этишнинг меъёрий-ҳуқуқий негизи
соҳасида таклифларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
- иқтисодиётнинг турли секторларида инвестиция муҳитинн
ўрганиш, Ўзбекистондаги ва хорижий давлатлардаги инвестиция
муҳитини қиёсий таҳлил этиш;
- Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолияти ва сиёсати
масалалари бўйича ахборот-реклама нашрларини тайёрлаш, уларни
халқаро тадбиркорлар орасида тарқатиш;
- инвестиция соҳасидаги таклифларни ишлаб чиқиш, уларни
расмийлаштириш
ва
амалга
ошириш
тартиби
юзасидан
вазирликларга,
идораларга,
барча
мулкчилик шаклларидаги
корхоналарга, шунингдек маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига
кўмак бериш;
- амалдаги техникавий кўмаклашиш дастурларидан ва халқаро
ташкилотларнинг маълумот базаларидан фойдаланган ҳолда
манфаатдор хорижий сармоядорларни излаш;
- амалий алоқаларни кенгайтириш, чет эл тажрибасини ёйиш ва
хорижий
сармояларни
жалб
этиш
бўйича
семинарлар,
конференциялар ҳамда бошқа тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш;
- хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида давра
суҳбатлари уюштириш орқали амалий шериклик муассасаларини
ташкил этишга кўмаклашиш;
- сармояларни жалб этишнинг турли шаклларини ўрганиш
бўйича
чет
мамлакатларнинг
сармояларга
кўмаклашувчи
хизматларида,
компаниялари
ва
корхоналарида
ўзбек
мутахассисларининг малака оширишларини ташкил қилиш;
- юқорида айтиб ўтилган ишлар ва тадбирларни амалга
оширишга хорижий экспертларни жалб этиш.
Мамлакатда
инвестиция
муҳитини
янада
яхшилаш,
хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник
жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг
ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш
жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри
хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек
хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни
таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий
инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ушбу
фармонга мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри
хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт
тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад (фойда)
солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун
белгиланган ягона солиқ тўлови тўлашдан, шунингдек Республика
йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинди.
Мазкур имтиёзлар инвестиция ҳажмидан келиб чиққан ҳолда
қуйидаги муддатларга берилди:
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил
муддатга;
3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ
долларигача - 5 йил муддатга;
10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга.
Бундан ташқари Фармонда солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар
асосида қўлланилишлиги белгилаб қўйилди:
мазкур корхоналарни ортиқча ишчи кучи бўлган минтақалар -
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё,
Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек Навоий, Андижон,
Наманган ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида
жойлаштириш;
хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий
хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати
берилмаган ҳолда амалга ошириш;
корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг
улуши камида 50 фоизни ташкил этиши лозим;
ушбу корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин
тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни киритиш;
хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки
янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;
мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан
олинган даромадни корхонани янада ривожлантириш мақсадида
қайта инвестициялашга йўналтириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ҳам
инвестиция ҳуқуқининг манбаи сифатида инвестицияон ҳуқуқий
муносабатларни тартибга солишда муҳим роль ўйнайди. Масалан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги
“Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда
уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги №ПҚ-
423-сонли қарори билан “Давлат мулкини хорижий инвесторларга
сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси
тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Ушбу Низом билан Ўзбекистон
Республикаси Президенти қарорлари билан тасдиқланган давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ
давлат корхоналари (мулки) қисми бўйича, шунингдек якка
тартибдаги лойиҳалар бўйича давлатга тегишли ва сотилиши зарур
бўлган акциялар пакетлари ва улушларини хорижий инвесторларга
сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг
вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилди.
Муҳим
стратегик
тармоқлар
корхоналарининг
устав
жамғармаларида давлат улушини кескин камайтириш, мамлакат
иқтисодиётини ривожлантиришда хусусий мулкчиликнинг ролини
ошириш, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник
ва технологик қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни кенг жалб қилиш, шу асосда сифатли,
рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни
кўпайтиришни таъминлаш мақсадида 2007 йилнинг 20 июлида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2007-2010 йилларда
хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий
инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-672-сонли қарои қабул қилинди. Президентнинг мазкур қарори
билан давлат активлари очиқ савдоларда хусусий мулк сифатида
тўлиқ сотиладиган корхона ва объектларнинг рўйхати, давлат тендер
комиссиясининг қарорига асосан давлат акциялари пакетлари,
жумладан назорат пакетлари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,
техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатбардош ва экспортбоп
маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича аниқ инвестиция мажбуриятларини
олиш шарти билан очиқ савдоларда сотилиши лозим бўлган
иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари акциядорлик жамиятларининг
рўйхати, барча зарур муҳандислик коммуникацияларига эга,
жойлаштирилмаган давлат активлари аниқ инвестиция лойиҳалари ва
янги инвесторлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаш
мажбуриятларини олиш шарти билан бепул берилиши лозим бўлган
фаолият кўрсатмаётган, самарасиз, шу жумладан қурилиши
тугалланмаган корхона ва объектлар рўйхати тасдиқланди.
Инвестиция ҳуқуқининг манбалари қаторида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари муҳим ўрин
эгаллайди.
Вазирлар
Маҳкамсининг
қарорлари
Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг фармонларига ва қарорларига мувофиқ чиқарилади,
шунингдек уларнинг ижросини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри
хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11
апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонини бажариш юзасидан ва чет эллик
инвесторларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлар
берилишини таъминлаш мақсадида 2005 йилнинг 2 августида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий
инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонини амалга ошириш чора-
тадбирлари ҳақида” 180-сонли қарори қабул қилинди. Вазирлар
Маҳкамасининг мазкур қарори билан "Чет эллик инвесторлар
ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси
тўртинчи қисмида белгиланган кафолатларни қўллаш тартиби
тўғрисидаги, шунингдек “Инвестиция шартномаларини тузиш ва
амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомлар тасдиқланди.
Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий инвестицияларни
жалб этишнинг самарали механизмини яратиш, қимматли қоғозлар
бозорида чет эл инвесторларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя
қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1998 йилнинг 18 ноябрида “Давлат
мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни
рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 477-сонли қарори
қабул қилинди. Мазкур қарор билан “Хусусийлаштирилаётган
корхоналарни ёки акциялар пакетларини хорижий инвесторларга
сотиш тартиби” тасдиқланди.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлари инвестицион муносабатларни тартибга солишда
муҳим роль ўйнайди. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва
идораларининг
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари
Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг, Ўзбекистон Республикасининг
Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001
йил 9 мартдаги "2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб
этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштиришга доир бундан кейинги чора-тадбирлар тўғрисида"
119-сон қарорини бажариш ҳамда хорижий инвесторлар харид
қиладиган акциялар пакетлари ва объектлар учун ҳақ тўлаш
механизми ҳамда шаклларини белгилаш мақсадида Давлат мулкини
бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси
томонидан 2001 йилнинг 29 мартида ““Хорижий инвесторлар харид
қиладиган акциялар пакетлари ва объектлар учун ҳақ тўлаш
шакллари тўғрисидаги Низом"ни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори
қабул қилинди. Мазкур қарор 2001 йилнинг 1 майида Ўзбекистон
Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. Ушбу
Низом билан "Хорижий инвесторлар харид қиладиган акциялар
пакетлари ва объектлар учун ҳақ тўлаш шакллари тўғрисида"ги
Низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25
мартдаги 141-сонли "Ўзбекенгилсаноат" Давлат акциядорлик
компанияси Бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва республика
енгил саноатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон
Республикаси
Молия
вазирлиги,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
алоқалар,
инвестициялар ва
савдо вазирлиги,
Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Хорижий инвестициялар
иштирокидаги корхоналарга пахта толаси учун қўшимча чегирма
бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори
қабул қилинган ва ушбу қарор 2005 йилнинг 30 ноябрида Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ҳам
инвестиция ҳуқуқининг манбаи сифатида тан олинган. Чунки
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва
қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон
Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг, шунингдек, юқори турувчи маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш
учун қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленуми ва Раёсати қарорлари амалдаги қонунчилик бўйича
инвестиция ҳуқуқининг манбаи бўла олмасада, бироқ ушбу қарорлар
инвестицион муносабатларни тартига солувчи қонун ҳужжатларини
қўллашда ҳамда инвестицион низоларни ҳал этишда муҳим роль
ўйнайди.
Масалан, Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга
қаратилган қонун ҳужжатларини бир хилда қўлланилишини
таъминлаш мақсадида 2002 йилнинг 25 октябрида Ўзбекистон
Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди қўшма пленуми
томонидан “Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва
фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунларни
суд амалиётида қўлланишининг айрим масалалари ҳақида”ги қарори
қабул қилинган.
Судлар
томонидан
акциядорлик
жамиятлари
ва
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш
мақсадида, "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленуми томонидан 2005 йилнинг 31 мартида “Акциядорлик
жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги қарори қабул қилинган.
Тадбиркорлик
субъектларининг
ҳуқуқ
ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишга, улар фаолиятининг асоссиз
чекланишига йўл қўймасликка йўналтирилган қонун ҳужжатларининг
судлар томонидан тўғри ва бир хилда қўлланилишини, шунингдек
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
53-моддаси
талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 17 ва
47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленуми томонидан 2006 йилнинг 22
декабрида “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва
уларнинг
молиявий
жавобгарлигини
эркинлаштиришни
такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида”ги қарори
қабул қилинган.
Инвестицион муносабатлар айрим ҳолларда иш муомаласи
одатлари билан ҳам тартибга солиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |