3-боб. Банкларнинг бошқа бўлинмалари
148. Банк мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида банк хизматлари офисларини ташкил қилишга ҳақли.
149. Банк хизматлари офиси банк ёки банк филиали биносидан ташқарисида жойлашган банкнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва банк ёки унинг филали билан ягона бўлган банк (филиал) баланси ва кодига эга бўлади.
150. Банк хизматлари офиси «минибанк», «чакана хизматлар маркази», «банк хизматлари маркази» ва бошқа сўз ва сўз бирикмалари қўлланилган ҳолда турли хил номланиши мумкин.
151. Банк хизматлари офисларида, қоидага тариқасида, банк ҳисобварақларини очиш, омонатлар (депозитлар)га пул маблағларини жалб қилиш, тўловлар ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, валюта айирбошлаш, истеъмол кредити ва микроқарзларни бериш каби асосий молиявий операциялар (банк хизматлари) кўсатилади.
152. Банк хизматлари офисларида мазкур Низомнинг 151-бандида кўрсатилган молиявий операциялардан ташқари, улар жойлашган ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда банк лицензияси доирасида қўшимча равишда бошқа операциялар ҳам кўрсатилиши мумкин.
153. Банк хизматлари офиси ташкил этилаётган ҳудудда банкнинг филиали мавжуд бўлиши талаб этилмайди.
154. Банк хизматлари офислари пул омбори билан ёки пул омборисиз (қимматликларни сақлаш бўйича шартнома тузилган ҳолларда) ташкил этилиши мумкин.
155. Банк хизматлари офисининг умумий майдон 30 кв.м. дан кам бўлмаслиги лозим.
156. Банк хизматлари офислари Марказий банкда ҳисобга қўйилади.
157. Банк хизматлари офисини ҳисобга қўйиш учун банк уни ташкил қилиш тўғрисидаги банк бошқаруви қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун давомида Марказий банкка, ушбу қарор нусхасини ва банк хизматлари офиси тўғрисидаги Низомни, шунингдек ташкил этилаётган банк хизматлари офиси жойлашган ердаги Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармасининг банк хизматлари офисининг биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилган ҳолда ёзма хабар юборади.
158. Банклар қуйидаги ҳолларда банк хизматлари офисларини ташкил этишга ҳақли:
банкнинг молиявий ҳолати барқарор бўлганда;
пруденциал талаблар бажарилганда;
банк хизматлари офисининг биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқ бўлганда.
159. Банк бошқаруви томонидан банк хизматлари офисини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, банк ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида Марказий банкка тугатиш сабаблари ва муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юборади. Хабарномага банк хизматлари офисини ёпиш тўғрисидаги тегишли қарордан кўчирма илова қилинади.
160. Банк хизматлари офисини ёпиш тўғрисидаги ахборот унинг тугатилишидан камида 15 кун олдин банкнинг веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
161. Банк банк хизматлари офиси манзили (шаҳар, туман, кўча номлари ва бошқалар) ўзгарган кундан бошлаб, Марказий банкка ўзгаришлар ҳақидаги хабарномани йўллайди.
162. Банк хизматлари офиси манзилининг ўзгариши унинг жойлашган ери билан боғлиқ бўлган тақдирда, банк Марказий банкка мазкур Низомнинг 157-бандига мувофиқ хабарнома йўллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |