[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3252] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»



Download 417,5 Kb.
bet27/33
Sana20.07.2022
Hajmi417,5 Kb.
#825153
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
3252 NIZOM

2-§. Ихтиёрий тугатиш тартиби
255. Ихтиёрий тугатиш банк акциядорлари умумий йиғилишининг ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори асосида, кредиторлар ва омонатчиларнинг талабларини қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлганда ҳамда Марказий банкнинг рухсати олинганда амалга оширилади.
256. Банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.
257. Банк Марказий банкка акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида дарҳол ёзма шаклда хабар бериши шарт.
258. Банкни ихтиёрий тугатишга рухсатнома олиш учун банк акциядорлар умумий йиғилишининг мазкур қарори қабул қилинганидан кейин 5 кундан кечиктирмай Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ ариза беради:
банкни тугатиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тугатиш сабаблари кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор;
акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган, тугатиш жараёнини, кредиторларнинг ва омонатчиларнинг талабларини қаноатлантириш тартиб-таомиллари ва муддатлари доирасидаги ташкилий-амалий чора-тадбирларни ўз ичига олган тугатиш режаси;
ихтиёрий тугатишга рухсат бериш тўғрисида Марказий банкка ариза билан мурожаат этилган пайтдаги талабларни қаноатлантириш учун маблағлар етарли эканлигини тасдиқловчи баланс ҳисоботи;
тугатиш комиссиясининг таркиби тўғрисидаги ахборот ва бошқа зарур маълумотлар.
259. Марказий банк банкни ихтиёрий тугатишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани олган кундан эътиборан 60 кун ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва банкни ихтиёрий тугатиш учун рухсат беради, агар:
банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинган бўлса;
банк тўловга лаёқатли бўлса;
банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларда тўлиқ ва етарли маълумотлар мавжуд бўлса;
тақдим этилган тугатиш режаси кредиторлар ва омонатчиларнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилиши учун имкониятлар бўлишини таъминласа;
банк Марказий банкнинг сўровномасига кўра банкни ихтиёрий тугатишга рухсат бериш шартлари бажарилганлигини аниқлаш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этган бўлса.
260. Марказий банк ихтиёрий тугатишга рухсат беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда ихтиёрий тугатишга рухсат бериш рад этилгани тўғрисидаги асослантирилган қарорни банкнинг кузатув кенгашига етказади. Зарур ҳолларда Марказий банк тугатиш режаси ва жадвалининг қайта кўриб чиқилишини ёки қўшимча ҳужжатлар ва ахборот тақдим этилишини талаб қилиши мумкин.
261. Марказий банк ихтиёрий тугатиш учун рухсат берганидан кейин банк лицензиясини чақириб олади.
262. Агар ихтиёрий тугатиш жараёнида банк тўловга лаёқатсиз эканлиги аниқланса, тугатиш комиссияси зудлик билан Марказий банкка хабар бериши ҳамда банкнинг молиявий аҳволини тасдиқловчи тегишли ҳисобот ва ҳужжатларни тақдим этиши керак.
263. Марказий банк ушбу Низомнинг 262-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ушбу Низомнинг 267-бандида кўрсатилган асослардан биронтаси мавжуд бўлган тақдирда, банкнинг тўловга лаёқатсизлиги тўғрисида қарор қабул қилади ва мажбурий тугатиш жараёнини бошлайди.
264. Марказий банкнинг банкни ихтиёрий равишда тугатишни рад этиши, шунингдек банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Download 417,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish