2-боб. Номзодни баҳолаш мезонлари
1-§. Ишчанлик обрўси
89. Номзод эгаллаган лавозимидан, шунингдек банкнинг тизимли аҳамиятга моликлиги, хусусияти, кўлами, фаолияти мураккаблилигидан қатъий назар бенуқсон ишчанлик обрўсига эга бўлиши лозим.
90. Номзоднинг ишчанлик обрўсини баҳолашга қуйидагилар эътиборга олинади:
расмий маълумотларда номзоднинг профессионаллигини, виждонлилигини, тартиблилигини ва бошқа сифатларини тасдиқловчи, номзод қонун ҳужжатлар асосида иш юритиши ва банкни хатарга ва унга нисбатан ишончнинг йўқотилишига олиб келувчи ҳаракатлари қилмайди деб ҳисоблашга асос бўлувчи бенуқсон ишчанлик обрўсининг мавжудлиги;
номзодда иқтисодиёт соҳасида, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликнинг мавжуд эмаслиги;
номзод юридик шахснинг лицензияси чақириб олиниши ва (ёки) унда вақтинчалик бошқарув режими жорий қилинишига, шунингдек ўзи масъул бўлган фаолият йўналишларида молиявий ва (ёки) маъмурий муаммолари юзага келишига олиб келган ҳаракатлар учун масъул эканлигини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
Марказий банк талабига кўра номзоднинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ёки уни эгаллаб турган лавозимидан четлатиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
молиявий фирибгарлик ёки солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
номзоднинг Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар молиявий секторни назорат қилувчи органлари билан очиқ ва шаффоф бўлмаганлиги, ёлғон маълумот тақдим этганлиги, ҳамкорлик қилишдан бош тортганлиги ҳолатларини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
Марказий банкнинг ёки чет давлат ваколатли органининг номзодни раҳбар лавозимига келишилишига (тайинланиши, тасдиқланиши) унинг ишчанлик обрўси номувофиқлиги сабабли рад этганлигининг мавжуд эмаслиги;
Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан номзоднинг раҳбарлик лавозимига келишилганлиги (тайинланганлиги, тасдиқланланлиги) чақириб олинганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги;
Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан лавозимига киришишидан олдин келишиб олиниши (тайинланиши, тасдиқланиши) талаб қилинадиган номзоднинг раҳбар лавозимига, олдиндан келишиб олинмасдан (тайинланмасдан, тасдиқланмасдан) киришганлиги ҳолатининг мавжуд эмаслиги;
номзод ушбу юридик шахсда ёки унинг алоҳида бўлинмаларида раҳбар сифатида, шахсий ёки гуруҳ манфаатларини кўзлаб, мазкур юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасига зарар келтирадиган қарорлар қабул қилганини ёки қарор қабул қилишда иштирок этганини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги;
номзодга нисбатан олиб борилаётган суриштирув, дастлабки тергов, суд жараёнининг мавжуд эмаслиги;
номзод ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида ўзи ҳозирда ёки олдин ижро органи, кузатув кенгаши аъзоси бўлган ёки ҳал қилувчи эгаси (акционери) бўлган ёхуд бошқа усулда назорат қилган ёки қилаётган юридик шахсни банкротлик ва мажбурий ликвидация шароитига олиб келганлигини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
номзод раҳбар бўлиб ишлаётган (ишлаган) юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасининг ташқи ёхуд бошқа объектив омиллар билан асосланмаган салбий молиявий кўрсаткичларга эгалигини (эга бўлганлигини) тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
номзод ҳозирда ёки олдин ижро органи, кузатув кенгаши аъзоси бўлган ёки ҳал қилувчи эгаси (акционери) бўлган ёхуд бошқа усулда назорат қилган ёки қилаётган юридик шахга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлат молиявий сектор назорат органи томонидан қўпол ва жиддий қоидабузарликлар учун қўлланилган чора ва санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;
ички ва ташқи аудитнинг номзодга нисбатан мазкур Низомнинг 77-бандида келтирилган, аввалги раҳбарлик лавозимларида номувофиқ фаолият юритганлиги тўғрисида ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги;
номзодга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар ёки индивидуал чора ва санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;
номзод келишилган тақдирда банкнинг имиджи ва обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа омилларнинг мавжуд эмаслиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |