10.Умумий Даъво муддати тушунчаси ва аҳамияти, унинг бошқа муддатлардан фарқи. 150-модда. Умумий даъво муддати Умумий даъво муддати — уч йил.
11.Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар 163-модда. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди:
шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига;
фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга. Даъво муддати ўтганидан кейин қўзғатилган талаблар даъво қўзғатилишидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади
жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;
мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига;
мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга;
қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга.
12.Меҳнат ҳуқуқидаги махсус даъво муддатлари қайсилар ва уларни айтинг. Меҳнат муносабатларида даъво муддатлари Судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:
ишга тиклаш низолари бўйича - ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой;
ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича эса - зарар етказилгани иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил;
бошқа меҳнат низолари бўйича - ходим ўз ҳуқуқи бузилганини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой.
Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.
Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.
Амалиётда учрайдиган энг кўп муаммолардан бири ишга тиклашга оид низолар бўйича судга ариза киритишда даъво муддатларига риоя этилмаганидан келиб чиқади. Аксарият ҳолларда меҳнат шартномаси бекор қилинишини ғайриқонуний деб ҳисобловчи ходимлар шикоят билан касаба уюшмалари, меҳнат ёки прокуратура органларига мурожаат қилишади. Ушбу органларда мурожаатларнинг ўрганилиши даъво муддатини тўхтатиб турмаслиги кўп холларда ходимнинг зарарига ишлайди ва кейинчалик судга киритган даъвоси рад этилишига сабаб бўлади.