70-модда. Судда вакиллик қилиши мумкин бўлмаган шахслар
Қуйидагилар судда вакиллик қилиши мумкин эмас:
1) вояга етмаган шахслар, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно;
2) васийлик ва ҳомийлик белгиланган шахслар;
3) судьялар, прокурорлар, суриштирувчилар, терговчилар, суд девони ходимлари, бундан улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) сифатида, шунингдек тегишли суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг вакили сифатида қатнашган ҳоллар мустасно;
4) манфаатлари ваколат берувчининг манфаатларига зид бўлган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган ёки илгари ёрдам кўрсатган шахслар;
41) шу низо билан боғлиқ медиация тартиб-таомилини амалга оширишда медиатор сифатида иштирок этганлар, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно;
5) судья, прокурор, суд мажлиси котиби, эксперт, мутахассис, таржимон билан қариндошлик муносабатларида бўлган шахслар.
8.Фуқаролик ҳуқуқида муддатлар тушунчаси ва аҳамияти. Даъво муддати нима.
Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларни бажариш муддатлари мулкий ва шахсий-номулкий муносабатларнинг алоҳида турларини тартибга солувчи тегишли ҳуқуқ меъёрлари билан белгиланади. Худди шундай меъёрлар билан баъзан субъектив фуқаролик ҳуқуқлари бузилганда амалга ошириладиган ҳимоя чоралари қўлланилиши мумкин бўлган муддатлар ҳам аниқланади. Бундай муддатлар фуқаролик ҳуқуқида даъво муддатлари деб юритилади. Умумий қоидага кўра, фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муддатларининг бир тури ҳисобланган даъво муддатининг асосий ва тўлиқ ҳолати унинг барча фуқаролик ҳуқуқий муносабатларида қўлланилиши билан ифодаланади.
Даъво муддати деб, шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўладиган муддатга айтилади. Даъво муддати субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя этиши учун шахсга бериладиган сўнгги имкониятдир. Бу вақт оралиғида шахс ўз ҳуқуқларининг амалга оширилишини талаб қилмаса, уларни йўқотади.
Фуқаролик процессуал ҳуқуқи назариясида мавжуд бўлган ҳуқуқни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво ҳанузгача баҳсли бўлиб, бу даъво ўзининг ечимини тўла маънода топмаган. Даъволарни турларга бўлиш асосларидан бири – судга мурожаат қилган шахснинг процессуал мақсадидир. Судга даъво аризаси билан мурожаат қилган даъвогарнинг процессуал мақсадларига кўра, барча даъволар ундириш (ижро қилинадиган) ва тан олиш тўғрисидаги даъволарга бўлинади.
Даъво турларидан бири бўлган ундириш тўғрисидаги даъво хусусида шуни айтиш керакки, бундай даъво бўйича судга мурожаат қилган даъвогар, биринчидан, низоли ҳуқуқни, унинг фойдасига ҳал қилиб беришни сўраса, иккинчидан, ҳуқуқни тиклашни ёки йўл қўйилган қонун бузилишини бартараф қилиш учун жавобгарни маълум ҳаракатларни қилишга мажбур этишни сўрайди. Бундай даъволар бўйича даъвогар жавобгарни маълум ҳаракатларни бажаришга мажбур этишни суддан сўрайди, бунга мисол қилиб, мулкни қайтариб бериш, қарзни тўлаш, тураржойни бўшатиш тўғрисидаги даъволарни кўрсатишимиз мумкин. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2004 йил 24 сентябрда 14-сон билан рўйхатга олинган “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 22-бандида уйга ёки унинг қисмига бўлган мулк ҳуқуқи бузилиши билан боғлиқ талабларга Фуқаролик кодексининг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик умумий даъво муддати қўлланилиши, судлар шуни эътиборда тутишлари жоизки, Фуқаролик кодекси 153-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд ҳал қилув қарори чиқаргунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1998 йил 17 апрелда 12-сон билан рўйхатга олинган “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти) ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги қарорининг 3-бандида Судья даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган деган асос билан даъво аризани қабул қилмасликка ҳақли эмаслиги. Суд даъво муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топса, бу муддатни тиклайди. Агар суд ишдаги ҳужжатларни ҳар томонлама текшириб, судга мурожаат қилиш муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини аниқласа, даъвони рад этишлари, ФПКнинг 8-моддаси ҳамда ФКнинг 153-моддасининг 2-қисми мазмунига кўра, фуқаролик суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилиши туфайли даъвогарнинг судга мурожаат этиш муддатини ўтказиб юборганлиги масаласи суд томонидан фақат низодаги тарафнинг берган аризасига мувофиқ қўлланилиши белгиланган.
Тан олиш ҳақидаги даъволарда, одатда, даъвогар низо ҳуқуқий муносабатнинг мавжудлигини ёки йўқлигини тасдиқлашни ёки низоли ҳуқуқнинг ўзига тегишли эканлигини тан олишни сўрайди. Даъво фақатгина процессуал мақсадига кўра турларга бўлинмасдан, моддий-ҳуқуқий табиатига кўра ҳам турларга бўлинади. Аксарият юридик адабиётларда даъволарни моддий-ҳуқуқий табиатига қараб ажратишади. турли муносабатлардан келиб чиқадиган низоли даъволар мавжуд ва уларнинг ҳар бири муҳим хусусиятларга эга. Улар низоли ҳуқуқий муносабатлар характерини белгилайди. Шунинг учун даъволарни фақатгина уларнинг процессуал мақсадларига (белгиларига) қараб бўлишнинг ўзи етарли эмас. Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя этиши учун шахсга бериладиган сўнгги имкониятдир. Бу вақт оралиғида шахс ўз ҳуқуқларининг амалга оширилишини талаб қилмаса, уларни йўқотади. Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Агар даъво аризаси қонун билан белгиланган муддат давомида берилган бўлса, суд, хўжалик суди ёки ҳакамлик суди томони даъво ишини кўриб, ишнинг мазмуни бўйича даъвони қондириш ёки қондирмаслик тўғрисида қарор чиқаради. Агар даъво аризаси қонун билан белгиланган муддатни ўтказиб берилган бўлса, суд, хўжалик суди, ёки холислар суди муддатнинг ўтказилиш сабабини муҳокама қилади, агар даъво муддати узрсиз сабаблар билан ўтказилганлиги аниқланса, ўтказилган муддат тикланиши ва ишнинг мазмуни бўйича қарор чиқарилиши мумкин.
Мулкий муносабатларни тартибга солишда даъво муддатлари қонун билан белгиланиши муҳим аҳамиятга эга. Даъво муддатининг белгиланиши фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни мустаҳкамлашга, қарзнинг ундирилиши, мажбуриятнинг бажарилиши тўғрисидаги талаблар ўз вақтида бажарилишини таъминлашга, ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар қилинишини тезлатишга, шартнома ва молия интизомига риоя этилишини таъминлашга, хўжалик ҳисобини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Даъво муддатларининг белгиланиши фуқаролар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни мустаҳкамлаш учун ҳам катта аҳамиятга эга.
Ҳуқуқи бузилган шахсларнинг даъволари юзасидан уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш қонун билан белгиланган даъво муддатлари ҳуқуқий муносабатнинг иштирокчиларига ва мазмунига қараб, умумий ва махсус (қисқартирилган ёки узайтирилган) муддатларга бўлинади.
Умумий даъво муддати – ҳуқуқий муносабатларда қатнашувчи шахсларнинг барчаси учун уч йил қилиб белгиланган. Ягона умумий даъво муддатини жорий қилиш учун асос сифатида мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг тенглиги ва уларнинг ҳар бири ўз ҳуқуқларини ўз хоҳишлари билан амалга ошириши, ҳимоя қилиши тамойилларининг белгиланиши ҳисобга олинади.
Умумий даъво муддати деганда, қонун ҳужжатларида олдиндан белгилаб қўйилган ва алоҳида тартибни назарда тутувчи муддатлар қўлланилмайдиган тегишли фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга нисбатан татбиқ этиладиган вақт даври тушунилади. Одатда, умумий даъво муддати қўлланиладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари фуқаролик ҳуқуқи субъектлари ўртасидаги турли ҳолатларда намоён бўлади. Умумий даъво муддатлари юридик шахслар билан фуқаролар ўртасида ҳам, фуқаро билан давлат ўртасида ҳам юридик шахс билан давлат ўртасида ҳам ёки бу субъектларнинг ўзаро муносабатларида татбиқ этилади.
Даъво муддатининг иккинчи тури махсус даъво муддатларидир. Бу муддат умумий даъво муддатидан фарқли равишда уч йил эмас, балки бу муддатдан кўп ёки кам белгиланиши мумкин. Махсус даъво муддатлари қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри кўрсатилган талабларга нисбатан қўлланилади.
Махсус даъво муддати икки турга: қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатларига бўлинади.
Умумий қоидага мувофиқ, қисқартирилган махсус даъво муддатлари шахснинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан талабни тезроқ амалга ошириши лозимлигини англатиши билан бирга, муайян низоли ишни тўғри ҳал этиш юзасидан даъвони тезроқ билдиришга ҳам хизмат қилади. Масалан, олти ой давом этадиган қисқартирилган даъволарга:
1) неустойка (жарима, пеня) ундириш тўғрисидаги даъволар;
2) сотилган ашёнинг камчиликлари тўғрисидаги даъволар;
3) сифати лозим даражада бўлмаган маҳсулотларни етказишдан келиб чиқадиган даъволарга мисол бўла олади.
Даъво муддатлари императив, яъни қатъий белгиланганлиги сабабли, бу муддатлар ва уларни ҳисоблаш тартиби тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Хулоса қилиб айтсак, даъво муддатларининг белгиланиши ташкилот ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўриқлашга, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни мустаҳкамлашга, судлар томонидан эса фуқаровий низоларни қонуний ва адолатли ҳал этиш, иш юзасидан ҳақиқатни аниқлаш, холисликни таъминлаш ҳамда асосли қарорлар қабул қилишда муҳим ўрин тутади ва катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |