5.5.2 Раҳбарият вакили Юқори раҳбарият ташкилот раҳбарияти аъзосини тайинлаши керак, бу аъзо унга юклатилган бошқа вазифалардан ташқари:
а) сифат менежменти тизими томонидан талаб қилинадиган жараёнларни ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва ишчи ҳолатда сақлаб турилишини таъминлаш;
b) юқори раҳбариятга сифат менежменти тизимининг ишлаши ҳақида ва уни такомиллаштиришда ҳар қандай эҳтиёжлар ҳақида ҳисоботларни тақдим этиш; ҳамда
c) истеъмолчининг талаблари тўғрисида ташкилотнинг хабардорлигини таъминлашни ўз ичига олувчи масъулият ва ваколатларга эга бўлиши керак.
Изоҳ – Раҳбарият вакилининг масъулиятига сифат менежменти тизимига тегишли масалалар бўйича ташқи томонлар билан муносабатларни сақлаш кириши мумкин.
Юқори раҳбарият сифатни бошқариш тизимини самарали ва натижали ишлаши мақсадида юқори раҳбарият вакилини таъминлаши керак ва унга юклатилган бошқа вазифалардан қатъий назар, унга қуйидагилар учун жавобгарлик ва тегишли ваколатларни белгилаши керак:
ISO 9001 талабларига мувофиқ сифатни бошқариш тизими жараёнларини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва ишчи ҳолатда тутилишини таъминлаш;
юқори раҳбариятга сифатни бошқариш тизимини фаолияти, шунингдек уни такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган эҳтиёжлар тўғрисида ҳисоботларни тақдим қилиш;
бутун ташкилот бўйича истеъмолчилар талабларини ўрганилиши ва тушунилишини таъминлашга кўмаклашиш, манфаатдор томонларни истеъмолчиларни шикоятлари ва эътирозлари тўғрисида хабардор қилиш;
сифатни бошқариш тизимига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ташқи ташкилотлар билан алоқада бўлиш.
Юқори раҳбариятини вакили қуйидаги фаолиятни амалга ошириш учун ваколатларга эга бўлиши керак:
ташкилот сифатни бошқариш тизимини яратиш бўйича ишларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш;
сифатни бошқариш тизимига киритиш учун жараёнларни, уларни кетма-кетлиги ва ўзаро алоқасини аниқлаш бўйича фаолиятга раҳбарлик қилиш;
сифатни бошқариш жараёнларини менеджменти, ўлчаниши, таҳлили ва яхшиланиши бўйича фаолиятга раҳбарлик қилиш;
сифат бўйича қўлланма, сифат тизими ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил қилиш ва уларни актуал ҳолда ушлаш;
сифат бўйича қўлланма ва сифат тизимини бошқа ҳужжатлари билан манфаатдор томонларни таъминлаш;
сифат бўйича ёзувларни бошқариш бўйича фаолиятни ташкил қилиш;
истеъмолчилардан маҳсулот сифати ва уларни қониқиши тўғрисидаги маълумотларни йиғилиши ва таҳлил қилинишини ташкил қилиш;
сифатни бошқариш тизимини ички текширувларини режалаштириш, ўтказиш, натижаларини расмийлаштириш;
сифатни бошқариш тизимини ички аудитлари, маҳсулот ва жараёнлар сифати бўйича тузатиш ва олдини олиш ҳаракатларини тайёрлаш;
жараёнлар бўйича ўлчаш, таҳлил қилиш ва яхшилаш бўйича фаолиятни ташкиллаштириш;
маҳсулот сифатини яхшилаш ва доимий яхшилаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш;
сифатни бошқариш масалалари бўйича ташқи ташкилотлар билан алоқа олиб бориш;