Ўзбекистон респубикаси


Ўз-ўзини текшириш ва назорат саволлари



Download 4,8 Mb.
bet111/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

Ўз-ўзини текшириш ва назорат саволлари


1. Ташкилот маҳсулотни ишлаб чиқиш ва лойиҳалашда қандай ҳаракатларни бажариши лозим?
2. Маҳсулотни ишлаб чиқиш ва лойиҳалаштиришнинг асосий босқичларини айтинг?
3. “Ишланмани текшириш” тушунчаси ўзида нималарни намоён этади?
4. Маҳсулотни ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш учун кириш ва чиқиш маълумотлари нималар бўлади?
5. Қандай мақсадларда ишланмани лойиҳалаш таҳилили ўтказилади?
6. Валидация ва верификация нима дегани?
7. Ташкилот қандай тарзда таъминотчиларни танлайди ва баҳолайди?
8. Сотиб олиш учун ахборотлар нималардан иборат бўлади?
9. Ишлаб чиқариш ва сервис хизматлари жараёнларига қандай талаблар қўйилган?
10. Идентификация ва кузатувчанлик нима дегани?
11. Истеъмолчиларни мулки деганда нима тушунилади?
12. Назорат ва ўлчаш асбобларни бошқаришга қандай талаблар қўйилган?


10 - Боб. ЎЛЧАШ, ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА ЯХШИЛАШ

10.1. Мониторинг ва ўлчашлар


Истеъмолчиларнинг қаноатланганлигини ўлчаш муҳим ҳисобланади. Ташкилотдан таъминотчи сифатида унинг фаолияти қанчалик самаралигини кузииш талаб этилади. Ташкилот ўзининг истеъмолчиларини фикр ва таклифларини аниқ билиши лозим. Бунинг учун ташкилотни таъминотчи сифатида истеъмолчилари қандай баҳолаётганликлари тўғрисида маълумотларни йиғиши лозим.

8 Ўлчаш, таҳлил қилиш ва яхшилаш
8.1 Умумий қоидалар
Ташкилот:
a) маҳсулотга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини кўрсатиш;
b) сифат менежменти тизимининг мувофиқлигини таъминлаш; ва
c) сифат менежменти тизимининг натижалилигини доимий яхшилаш учун зарур бўлган мониторинг, ўлчаш, таҳлил қилиш ва яхшилаш жараёнларини режалаштириши ва қўллаши керак.
Бу эса қўлланиладиган усулларни, жумладан статистик усулларни ва улардан фойдаланиш даражасини аниқлашни ўз ичига олиши лозим.

Маҳсулот назорат қийматлари (параметрлари), жараёнлар ва СМТ фаолиятини (мониторинг) кузатиш ёки ўлчашлар сериясини режалаштирилган кетма – кетликда амалга ошириш ташкилотда маҳсулот, жараёнлар, СМТ ўрнатилган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш ва доимий такомиллаштиришни намойиш қилиш учун ўтказилади.
Изоҳ: - Мониторингга тизимли кузатиш, ўлчаш, рўйхатга олиш ва баҳолаш киради.
Мониторинг, ўлчашлар, таҳлил қилиш ва яхшилаш бўйича фаолият қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
маҳсулотни урнатилган талабларга мувофиқлигини намойиш қилиш учун (хаётий циклни барча босқичларида маҳсулот сифати назоратини қўллаганда);
СМТ фаолиятини таъминлаш (ички аудит ўтказилганда);
СМТ самарадорлигини доимий яхшилашда (аниқланган номувофиқликлар бўйича тузатиш ҳаракатлари жорий қилинганда ва агар режалаштирилган натижаларга эришилганда яхшилашларни режалаштиришда).
Мониторинг, ўлчашлар, таҳлил қилиш ва яхшилаш бўйича фаолият ҳар бир фаолият, ҳар бир жараён, маҳсулотни истеъмолчилар ва ўрнатилган талабларга мувофиқлигини уни хаётий циклларини барча босқичларида тасдиқлаш ва яхшилаш учун имкониятларни аниқлаш учун режалаштирилган мақсадларга эришиш даражасини баҳолашни ўз ичига олади. Ташкилотда мониторинг ва ўлчашларни амалга ошириш услуби ишлаб чикилиши керак.


Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish