7.5.2 Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш жараёнларини валидатлаш
Ташкилот, натижаларини кейинги мониторинг ёки ўлчашлар билан текшириб бўлмайдиган барча ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш жараёнларини валидатлашни амалга ошириши керак. Оқибатда, маҳсулотдан фойдаланиш бошлангандан ёки хизмат кўрсатилгандан кейингина камчиликлар аён бўлади.
Валидатлаш ушбу жараёнларни режалаштирилган натижаларга эриша олишини кўрсатиши лозим.
Ташкилот ушбу жараёнлар бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши керак, улар эса, қўллаш мумкин бўлганда қуйидагиларни ўз ичига олади:
a) жараёнларни таҳлил қилиш ва тасдиқлаш учун маълум мезонлар;
b) тегишли асбоб-ускуналарни ва ходимлар малакасини тасдиқлаш;
c) аниқ усуллар ва процедураларни қўллаш;
d) ёзувларга қўйиладиган талаблар (4.2.4 қ.); ва
e) қайта валидатлаш.
Ташкилот махсус технологик жараёнлар рўйхатини белгилаши, режалаштирилган натижаларга эришиш нуқтаи – назаридан уларни баҳолаш усулларини ўрнатиши керак.
Махсус жараёнларни шаҳодатлаш (тасдиқлаш) мезонлари ва услубларини аниқлашда, махсус жараённи маҳсулот ишлаб чикариш технологиясига таъсири ва ахамияти (масалан, пайванд бирикмасини синфи), шунингдек жараённи бажарилишига тааллуқли қонун ва меъёрий ҳужжатлар талаблари (масалан, қувурларни ва тўсиқларни пайвандлаш жараёнини шаҳодатлаш мезонлари ва услублари турлича булади) ҳисобга олинади.
Махсус жараёнларни шаҳодатлаш мезонларига шунингдек қўлланилаётган материаллар, тасдиқланган технологиялар, агар зарур бўлса сертификатлаштирилган қурилмаларни қўллаш хам киритилади.
7.5.3 Идентификатлаш ва кузатувчанлик
Мақсадга мувофиқ бўлганда, ташкилот маҳсулотни тегишли воситалар ёрдамида ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида идентификатлаштириши керак.
Ташкилот маҳсулотни яратишнинг бутун жараёни мобайнида мониторинг ва ўлчашлар талабларига тегишли маҳсулот статусини идентификатлаштириши лозим.
Агарда кузатувчанлик талаб бўлса, у ҳолда ташкилот маҳсулотни махсус идентификатлаштирилишини бошқариши ва рўйхатга олиши ҳамда ёзувларни ишчи ҳолатда сақлаб туриши керак (4.2.4 қ.).
Изоҳ – Айрим саноат тармоқларида конфигурация менежменти идентификатлаш ва кузатувчанликни сақлаб туриш учун ёрдамчи восита бўлиб ҳисобланади.
|
Идентификатлаштириш – бу объектни бирон бир тур ёки гуруҳга тааллуқлигини аниклаш усули. Идентификатлаштириш бу объектни бошқа ўхшаш объектлардан фарқлашни имкон беради. Идентификатлаштириш ёрдамида объект (материаллар, бутловчи кисмлар, тайёр маҳсулот бирликликлари ёки тўплари) ҳолати ва жойлашган ўрни аниқланади.
Кузатувчанлик – маҳсулотни ишлаб чиқариш, сақлаш ва юклаш жараёнида тайёрлаш ва кўчириш босқичларини ва кетма – кетлигини кузатиш усули.
Ташкилот, агар бу мақсадга мувофиқ бўлса, маҳсулотни идентификатлаштириш ва кузатиш тартибини таъминлаши керак, бу тартибда қуйидагилар белгиланиши керак:
идентификатлаштириш турлари ва усуллари;
хом – ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, шунингдек тайёр маҳсулотни идентификатлаштириш;
маҳсулотни тайёрлаш вақтида кузатувчанлигини таъминлаш;
маҳсулотни назорат қилиш жараёнида мақомини белгилаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |