Ўзбекистон респубикаси


Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш



Download 4,8 Mb.
bet107/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

9.5. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш


Стандартнинг 7.5 бандида ташкилот ҳақиқатдан маҳсулотни ишлаб чиқара олиши ва хизмтларни кўрсата олиши мумкин бўлган бошқарувнинг турли усуллари ва йўллари баён этилади.

7.5 Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш
7.5.1 Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни бошқариш
Ташкилот бошқариладиган шароитларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни режалаштириши ҳамда таъминлаши керак. Бошқариладиган шароитлар мақбул шаклда қуйидагиларни:
а) маҳсулот тавсифларини таърифловчи ахборотнинг мавжудлигини;
b) зарур бўлганда ишчи йўриқномаларнинг мавжудлигини;
c) мос (тегишли) асбоб-ускунанинг қўлланишини;
d) мониторинг ва ўлчаш учун жиҳозларнинг мавжудлиги ва қўлланишини;
e) мониторинг ва ўлчашларни ўтказишни;
f) маҳсулот ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва маҳсулот етказиб берилгандан кейинги ҳаракатларни амалга оширишни ўз ичига олиши керак.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (кўрсатилаётган хизмат) турига караб, ташкилот маҳсулот ишлаб чиқариш зарур бўлган операциялар таркиби ва кетма-кетлигини белгилаши керак.
Ташкилот истеъмолчилар талабларига мувофиқ бўлган маҳсулот ишлаб чикариш кафолатини таъминлаш учун, маҳсулот ишлаб чикариш ёки хизмат кўрсатиш бўйича аниқ операцияларга талабларни белгилаши керак.
Ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун маҳсулт ишлаб чикаришни режалаштиришни таъминлаш зарур.
Ташкилот истеъмолчилар талабларига мувофиқ бўлган маҳсулот ишлаб чикаришни таъминлаш учун жараёнларни бошқариладиган шароитларда боришини таъминлаши керак.
Ишлаб чиқариш жараёнини бошқариладиган шароитлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) зарур бўлган ҳоларда, конструкторлик ва технологик ҳужжатлар, ишчи йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва қўллаш ва уларни бошқариш.
б) тегишли технологик қурилмаларни танлаш ва қўллаш, уларга техникавий хизмат кўрсатиш, шу жумладан таъмирлаш ва технологик аниқликка текшириш.
в) тегишли ўлчов ва назорат қурилмаларини танлаш ва қўллаш, уларни атестациядан ўтказиш ва қиёслаш, сақлаш, консервациялаш, идентификатлаштириш ва ҳисобга олиш;
г) жараёнлар мониторинг ва ўлчашларини, маҳсулот сифати назоратини,харид қилинаётган маҳсулот назорати статусини тасдиқлашни ўтказиш;
д) истеъмолчилар талабларига мувофиқ бўлган маҳсулот ишлаб чикаришни таъминловчи барча жараёнларини, шунингдек маҳсулотни қадоқлаш, етказиб бериш, етказиб берилганидан сўнг унга хизмат кўрсатишни таъминловчи жараёнларни жорий қилиш ва уларга риоя қилиш.


Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish