Бевосита кузатиш маълумотлари бўйича контурлаш.Контурлашнинг бу усули оддий бўлиб, таянч нуқталарни бир-бири билан боғлаш йўли билан амалга оширилади ( 56 -расм).
56-расм. Тоғ лаҳимлари маълумотлари (томирларнинг юза кесмаси) бўйича маъданли тана контурининг интерполяциялаш
57- расм. Икки нуқта орқали интерполяциялаш
Агар бевосита кузатиш орқали бу нуқталарни аниқлашнинг иложи бўлмаса, масалан, лаҳимларнинг йўналиши ва ётиши бўйича мўлжалланган ва намуналаш ишлари маълум бир интервалда амалга оширилган ҳолларда саноат қимматига эга бўлган компонентларнинг кондицион ва нокондицион миқдорлари орасидан контур чизиғини ўтказиш зарур, кўрсатиб ўтилган компонентларнинг минимал саноат миқдорига мос келувчи таянч нуқталари эса интерполяцияда жойлашади.
57-расмдаги А нуқтадаги (намунада) саноат қимматига эга бўлган компонентларнинг нокондицион миқдори СА=АD, В нуқтадаги компонентларнинг кондицион миқдори эса CВ=BF, намуналар орасидаги интервал - R бўлсин. А ва В нуқталар орасидаги минимал саноат миқдорига тўғри келадиган оралиқ нуқта С ни топиш талаб этилади. СЕ =СЕ.
D нуқта орқали АВ га параллел бўлган DM тўғри чизиқ ўтказиш орқали қуйидагини топамиз:
m масофани ҳисоблаб, уни А нуқтадаги қийматидан В нуқтадаги қийматини олиб ташлаймиз ва Сt = CE минимал саноат миқдорига жавоб берувчи С нуқта қийматини топамиз.
С нуқта ҳолати график кўринишида икки хил усулда: транспарант ёрдамида ва мос келтириб тузиш орқали аниқланиши мумкин.
Транспарант калька ёки восковкадан ташкил топган бўлиб, унда бир биридан маълум масофада жойлашган ўзаро параллел чизиқлар ўтказилган. Намуна А= 0,25% намуна В= 1,50% қийматларга эга бўлсин. Миқдори 0,50% га тенг бўлган АВ чизиқларда жойлашган С нуқтани топиш талаб этилади.
Транаспарантни кесма ёки намуналаш планининг А нуқтаси билан параллел бўлган чизиқлари устига, қиймати 0,50% миқдорни ҳарактерловчи бир нуқтасини мослаб устма уст қўйилади ( 58 -расм). Транспарантнинг ушбу нуқтасини планга игна ёрдамида мустаҳкамланади ва уни В нуқта томон йўналиш бўйича бурилади. Бу ишни унинг устида транспарант нуқталаридан бири 1,50% ли белгига мос келгунга қадар давом эттирилади. Транспарант тўғри чизиғи билан АВ чизиқларининг кесишган жойи, 0,50% га жавоб берувчи қидирилаётган С нуқтани беради.
Бу вазифани қуйидаги йўллар билан ҳам хал этиш мумкин. Намуналар орасини маълум бир миқёсда акс эттирувчи АВ чизиқларга перпендикуляр бўлган худди шу миқёслардаги АD ва ВF қисмлар ажратиб олинади(59-расм). Ажратиб олинган қисмлар қийматлари орасидаги фарқларга жавоб берувчи минимал саноат миқдорга эга бўлган нуқта билан ҳарактерланади. Қарама қарши йўналтирилган перпендикулярлар учларини бирлаштириш орқали С нуқтанинг минимал саноат миқдорини ҳарактерловчи А ва В нуқталарга нисбатан Е нуқта ҳолатини топамиз.
58-расм.Транспарант ёрдамида икки нуқта оралиғини интерполяциялаш.
59-расм. Икки нуқта орасини интерполяциялашнинг график усули.
Кўриб чиқилаётган интерполяция фақат ўта текис ва текис тарқалган кон гурухлари учун минимал саноат миқдорларнинг таянч нуқталарини аниқлашда қўлланилади. Нотекис ва ўта нотекис тарқалган кон гуруҳларида таянч нуқталар деб одатда минимал саноат миқдорини ёки метро-процентни ҳарактерловчи четки нуқталар қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |