Нолли контурнинг таянч нуқталари аниқланмаган холатларда контурларни экстраполяциялаш. Бундай холатлар лаҳимлар разведка участкаларидан ташқарида, фойдали қазилма танаси кесиб ўтилган ва барча лаҳимлар маъданли бўлган ёки улар ўта узоқда жойлашган вазиятларда муҳим ўрин тутади. Бундай ҳолларда контурларни экстраполяциялаш ҳар бир аниқ холат учун ўзига ҳос ҳарактерга эга бўлган геологик тасаввурларга таяниб амалга оширилади. Агарда районнинг ва коннинг ўрганилганлик даражаси бунинг учун етарли бўлмаса, унда чекланмаган экстраполяциялашнинг оддий геометрик усуллари қўлланилади. Улар жуда хилма хил бўлиб, бу ерда биз улардан фақат энг муҳимларига тўхталамиз.
1.Саноат қимматига эга бўлган компонентлар қалинлиги ва миқдорининг бирор бир қонуниятли ўзгариши кузатилмаганда, кўпинча, ички контурда ва унга яқин ётувчи шу контур ичида жойлашган разведка лаҳимлари орасидаги интерваллар тенг ярмига мос келувчи масафалардан контур чизиғи ўтказилади. Таянч нуқталар эса олдин айтиб ўтилгани каби топилади.
2. Саноат аҳамиятига эга бўлган компонентлар қалинлиги ва миқдорининг қонуниятли ўзгариши кузатилганда нолли контур аввал айтиб ўтилганидек тузилади, бошқача сўз билан айтганда резервдан фойдаланиб ёки ўртача суқилиб бориш бурчаги бўйича графиги тузилади(65-расм)
3.Серёриқ томирлар, баъзан линзасимон ётқизиқларни экстраполяциялаш учун учбурчаклар қоидаси қўлланилади(65-расм).
65-расм. Учбурчак қоидаси бўйича экстраполяциялаш(план ва кесма).
Ушбу қоидага кўра, маъданли тана узунлиги L га ва баландлиги га тенг бўлган учбурчак ичида таги билан суқилади. Бу қоидани албатта, маъданли тананинг ҳақиқий суқилиб кириш шаклини акс эттиради деб қабул қилиш керак эмас. Бундай учбурчак фақат маъданли тананинг баъзи бир шартли ҳажмини белгилайди. Бу ҳажм кўп холатларда минимал ишончли ҳажм ҳисобланади.
Худди шу маъданли ётқизиқнинг шартли ҳажмини баландлиги бўлган учбурчак ёрдамида эмас, баландлиги бўлган тўғри тўртбурчак ёрдамида ҳам олиш мумкин (ўнгдаги расмдаги узуқ чизиқлар). Бундай экастраполяция, разведкани лойиҳалаш ва қуйи горизонтларда конни эксплуатацияга тайёрлаш учун анча қулай ҳисобланади.
Юқорида контурлашнинг фақат умумий ва кенг тарқалган геометрик усуллари келтирилди. Яна шуни алоҳида такидлаш лозимки, контурни тузишда ҳар доим геологик маълумотларни ҳисобга олиб иш кўриш лозим.
Шуни ҳам ёдда тутиш лозимки, маъдангача етиб борган четки разведка лаҳимлари орқали ўтказилган ички контурда ҳисобланган захиралар, кўп ҳолларда ташқи контур доирасида ҳисобланган, бошқача айтганда экстраполяция контуридагига нисбатан анча ишончли бўлади. Шу билан боғлиқ равишда биринчиси, қоидага кўра, иккинчисига нисбатан юқори категорияга киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |