Ўзбекистон републикаси


Забойлар бўйича ўртача миқдорни ҳисоблаш. А



Download 9,62 Mb.
bet93/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

Забойлар бўйича ўртача миқдорни ҳисоблаш. Айрим секцияларнинг узунлиги ва ҳар бир секция маъданининг нисбий оғирлиги бир бирига яқин бўлган ҳолларда забойни секцияларга бўлиб жўякли намуналаш усулида ўрганилаётган компонентнинг ёки компонентларнинг забой узунлиги бўйича ўртача миқдори айрим секциялар бўйича олинган ўртача арифметик қийматлар бўйича ҳисобланади.

51-расм. Забойдан секцияли жўяклар усулида намуна олиш схемаси.
Жумладан, бир ҳил узунликдаги уч секциядан ташкил топган жўяклардан намуналар олинган (51 -расм) ва ҳар бир секциядаги маъданларнинг нисбий оғирлиги бир бирига яқин бўлган забой учун С тенг бўлади:
C =  ;
Бу ерда С – забой бўйича ўртача миқдор;
с1, с2, с3 – 1,2, ва 3секциялар бўйича миқдор.
Агар айрим секцияларда маъданнинг нисбий оғирлиги кескин ўзгарган бўлса ва ҳар қандай ҳолатда ҳам улар бир бирига яқин эмас деб ҳисобланса, забой бўйича ўртача миқдорни ҳисоблаш, нисбий оғирликга нисбатан ўртача солиштирма оғирлик бўйича амалга оширилади.
Бу холатда ўртача миқдор тенг бўлади:
C =  .
Бу ерда с1, с2 ва с3 юқоридаги каби, d1, d2, d3 – секцияларга мос келувчи маъданнинг нисбий оғирлиги.
Иккинчи формула бўйича эса забойдаги жўякларнинг айрим секциялари узунлиги ҳар ҳил бўлган ҳолларда ўртача миқдор ҳисобланади.
Айни холатда ўртача миқдор С тенг бўлади:
C =  
Бу ерда с1, с2 ва с3 юқоридаги каби, l1, l2, l3 – жўяклар секциясига мос келувчи узунликлар.
Агар шунда ҳам маъданларнинг нисбий оғирлиги кескин ўзгариб турса, у ҳолда ҳисоблаш секциялар узунлиги ва нисбий оғирликларга нисбатан ўртача солиштирма оғирлик бўйича олиб борилади. Бу холатда забой бўйича ўртача миқдор тенг бўлади:
C =  
Айрим лаҳимлар бўйича ўртача миқдорни аниқлаш. Ҳисоблаш ўртача арифметик ва ўртача солиштирма қийматлар бўйича амалга оширилади. Намуна(секция) узунлиги тахминан бир хил ва шу намуналардаги фойдали қазилмаларнинг нисбий оғирлиги ҳам деярли бир ҳил деб ҳисобланган холларда, ётиш йўналишига перпендикуляр мўлжалланган лаҳимлар бўйича ўртача миқдорни ҳисоблаш ўртача арифметик усулда амалга оширилади. Ўша шароитда, аммо намуна секцияларининг узунликлари турлича бўлганда, ҳисоблаш намуна узунлигига нисбатан ўртача солиштирма қийматлар бўйича олиб борилади:
C =  .
С – айни лаҳим бўйича компонентнинг ўртача миқдори;
с1, с2 .....   - намуна(секция) бўйича алоҳида ҳисобга кирувчи миқдор;
l1, l2….. l  - намуна секциясининг узунлиги.
Айрим намуналар бўйича маъданннинг нисбий оғирлиги кескин ёки у ёки бу даражада ўзгариб турса ҳисобни қуйидаги формула бўйича олиб бориш зарур:
C =  
Бу ерда С, с ва l юқоридаги каби, d1, d2….... d  намуналарга мос келувчи нисбий оғирлик.
Маъданли тана йўналиши бўйича мўлжалланган лаҳимларда С нинг қиймати агарда l ва d кескин ўзгармаса ва намуналар орасидаги интерваллар (а) тахминан бир ҳил бўлса намуналар бўйича миқдорларнинг ўртача арифметик қийматлари бўйича ҳисобланади. Агарда айнан шу элементлар (l,d ва а) ўзгаришга учраса, унда С l,d ва а га пропрорционал равишда худди ўртача солиштирмадаги каби ҳисобланади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish