Кондициянинг асосий кўрсатгичларини аниқлаш. Кондицияларни техник-иқтисодий жихатдан асослашда қуйидаги кўрсатгичларни аниқлаш талаб этилади:
капитал ҳаражатлар;
тоғ-кон ишлаб чиқариш корхонаси маҳсулотларининг таннархи;
1 тонна маъдан ва коннинг қиймати;
конни ишга тушириш рентабеллиги ва маблағ киритиш самарадорлиги.
Юқоридаги кўрсатгичлар бўйича конларнинг захираси ҳисобланади ва эксплуатация қилишнинг оптимал вариантлари танланади.
Бу кўрсатгичларни аниқлаш методикасини билиш геологларга ер қаърида тўпланган ҳар қандай минерал ҳом ашёларни ҳар қандай ўрганиш босқичида геологик-иқтисодий жиҳатдан ишончли баҳолашга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида геологик-разведка ишлари йўналишини ва темпини асосли режалаштириш имкониятини беради. Бундан ташқари, бу геология-разведка ишлари сифатини, уларнинг мақсадга йўналтирилганлик эҳтимоллигини оширади, буларнинг бари биргаликда геология-разведка ва тоғ-кон ишлари самарадорлигини ошишига бевосита таъсир кўрсатади.
Назорат саволлари: Коннинг геологик–иқтисодий баҳолаш деганда нимани тушунасиз?
Конларни геологик–иқтисодий баҳолашдан қўзда тутилган асосий мақсад нима?
3. Фойдали қазилма конлари қандай тамойиллар асосида геологик–иқтисодий жихатдан баҳоланади?
4.Мамлакат иқтисодиётини минерал хом–ашёларга бўлган эхтиёжларини максимал қондириш тамойили моҳияти тушунтириб беринг?
5.Баҳолаш кўрсатгичларини нисбатан тўлиқ ва ишончли аниқлашга босқичма–босқич яқинлашиш тамойили қандай тамойил?
6.Ер қаъридан тўла ва комплекс фойдаланиш деганда нимани тушунасиз?
7. Минерал хом ашёлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳаражатлар деганда қандай ҳаражатларни тушунасиз?
8. Фойдали қазилма конларини баҳолашни белгиловчи дастлабки маълумотларни қандай гуруҳларга бирлаштириш мумкин?
9.Коннинг қазиб олиш усули ва тизимларини танлаш деганда нимани тушунасиз?
10.Корхонанинг йиллик қуввати қандай омилларга боғлиқ равишда белгиланади?
11.Тоғ-кон корхонасининг максимал йиллик қувват қандай аниқланади?
12.Каръерларнинг ва ер ости рудникларининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати қандай аниқланади?
13.Тоғ-кон ишлаб чиқариш корхоналарига маблағлар киритиш неча турга бўлинади?
14.Тоғ-кон ишлаб чиқариш корхоналари учун нисбий капитал ажратмалар қандай аниқланади?
15.1 тонна маҳсулот концентрати ишлаб чиқариш учун нисбий капитал ажратмалар қандай аниқланади?
16.Фойдали қазилмалар таннархини ҳисоблаш қандай амалга оширилади?
17.Минерал хом ашёлар кондицияси деганда нимани тушунасиз?
18.Минерал хом ашёлар кондициясини асослаш учун қандай параметрлардан фойдаланилади?
19.Кондицияларни техник-иқтисодий жихатдан асослашда қандай кўрсатгичларни аниқлаш талаб этилади?
20.Кондициянинг асосий кўрсатгичлари деганда қандай кўрсатгичлар назарда тутилади?