Ўзбекистон републикаси


IV-БЎЛИМ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ



Download 9,62 Mb.
bet87/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

IV-БЎЛИМ
ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ
_______________________________________________________________
XI-БОБ. ЗАХИРАЛАРНИ ҲИСОБЛАШ
11.1. Масаланинг моҳияти ва захираларни ҳисоблашнинг асосий босқичлари
Фойдали қазилма захираларини ҳисоблаш ишлари навбатма-навбат ўтказиладиган бир ёки бир неча босқичли геология-разведка ишлари тугагандан сўнг амалга оширилади. Захираларни ҳисоблашда нафақат коннинг разведка қилинган қисми, балки олинган геологик маълумотлар ва лаборатория таҳлиллари натижалари асосли бўлса унга яқин бўлган кон атрофидаги захиралар ҳам ҳисобга олинади.
Захира тушунчаси кондаги фойдали қазилма миқдорини билдиради. Фойдали қазилма захираларини ҳисоблаш ишлаб турган корхоналарнинг ишлаб чиқариш унимдорлигини ва фойдаланиш муддатларини аниқлаш, қазиб олувчи ва қайта ишловчи янги корхоналарни асосли лойиҳалаш ва кейинги разведка ишларига маблағлар ажратишни асослаш учун амалга оширилади.
Фойдали қазилмаларнинг турига боғлиқ равишда уларнинг захиралари ҳажмий (м3) ёки оғирлик (т, кг) бирликларида ифодаланади.
Қазилмаларнинг миқдори (захираси), масалан, мис маъданлари ва унинг таркибидаги мис ва бошқа саноат аҳамиятига эга бўлган компонентлар маълум бир контурлар доирасида ҳисобланади. Ҳисоблашда нафақат маъданларнинг умумий захираси ва кондаги металлар ёки умуман маъданли тананинг ўзи ҳисобга олинади, балки турли ётиш шароитлари, таркиби ва бошқа ҳоссалари билан тавсифланувчи айрим участкаларнинг захиралари ҳам ҳисобга олинади.
Конларда маъданларнинг турли ҳил навлари мавжуд бўлган ҳолларда (камбағал, бой, оксидланган, аралаш, сульфидли ва х.к.) ҳар бир нав учун ҳисоблаш ишлари алоҳида амалга оширилади. Худди шунингдек, полиметал конларининг турли хил металлари, масалан, қўрғошин, қалай, мис, олтин ва кумуш захиралари ҳам алоҳида ҳисобланади.
Конлардан фойдаланиш, маъданларга ишлов бериш ва уларни қайта ишлаш билан боғлиқ йўқотишлар захираларни ҳисоблашда ҳисобга олинмайди. Чунки уларни етарли даражада аниқ ҳисобини олиш, тегишли лойиҳаларсиз ёки ҳатто тажрибаларсиз амалга ошириш кўп ҳолларда қийин бўлади ва ҳатто баъзан бунинг иложи йўқ.
Ўзбекистон Республикасида ер каъридан қазиб олинадиган қаттиқ, суюқ ва газсимон фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш ва башорат ресурсларини баҳолаш давлат рўйҳатидан ўтказишнинг ягона тамойилларига амал қилинади. Фойдали қазилма конлари захиралари ва башорат ресурслари таснифи асосида Ўзбекистон Республикаси Захиралар бўйича давлат хайъати (ДЗХ) томонидан турли фойдали қазилма конларига қўллаш учун йўриқномалар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Разведка қилинган кон участкалари ва блокларининг захиралари тоифасини аниқлашда ДЗХ томонидан ишлаб чиқилган фойдали қазилмаларнинг барча асосий кон турлари бўйича захиралар таснифини қўллаш йўриқномаларига таяниб иш кўрилади.
Фойдали қазилма захираларини ҳисоблаш ва рўйҳатга олиш, геологик разведка ва тоғ-қазиб олиш ишлари натижалари бўйича амалга оширилади.
Захиралар ҳақидаги маълумотлардан қазиб олишни янада ривожлантиришда ва минерал ҳом ашёларнинг истеъмолчилари бўлган ишлаб чиқариш соҳаларининг истиқболли режаларини тузишда фойдаланилади. Улар замирида тоғ-кон қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналари лойиҳаланади, қазиш ва тозалаш ҳамда эксплуатацион разведка ишлари олиб борилади.
Фойдали қазилмаларнинг башорат ресурслари, маъданларга истиқболли ҳудудларда ва алоҳида конларда геологик ҳариталаш, қидириш, геофизик ва геокимёвий тадқиқотлар ўтказиш жараёнларида топилган геологик даракчилар асосида баҳоланади.
Захиралар ва башорат ресурслари фойдали қазилмаларнинг турлари, асосий ва йўлдош компонентлари бўйича сараланади. Бунда қазиб олиш ва қайта ишлашдаги йўқотишлар ва ифлосланишлар ҳисобга олинмайди.
Минерал ҳом ашёлар захирасини таснифлашда уларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти кўра иккига: тасдиқланган ва ҳисобга олинган гуруҳларга бўлиниди. Тасдиқланган захиралар гуруҳига саноат кондициясига жавоб берувчи балансдаги захиралар хос бўлса, ҳисобга олинган гуруҳга саноат кондициясига жавоб бермайдиган нокондицион-кейинчалик кондицияларнинг бир мунча пасайиши эвазига балансга ўтиши мумкин бўлган баланс орти захиралар киради.
Балансдаги захиралар еру-заминни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиб минерал ҳом ашёларни қазиб олиш ва қайта ишлаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ келадиган захиралардир.
Балансорти захиралардан фойдаланиш яқин келажакда иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки техник ва технологик жиҳатдан ҳозирча бунинг имконияти йўқ деб топилган, аммо улар кейинчалик ушбу шароитларнинг ўзгариши туфайли балансли захираларга ўтказилиши мумкин бўлган захиралардир. Захираларни балансорти турига киртилишига сабаб, ноқулай иқтисодий ёки мураккаб гидрогеологик ва тоғ-техник шароитлар, амалда бойитиб бўлмайдиган маъданлар ва бошқалар ҳисобланади. Балансорти захиралари ер бағрида сақланган ёки кейинчалик фойдаланиш учун тўплаб қўйилган бўлиши мумкин. Капитал қурилиш, қишлоқ хўжалиги, турар жой ва бошқа объектларнинг муҳофаза зонасида ҳисобланган захиралар иншоотларни кўчириш ёки ушбу захираларни қазиб олишнинг маҳсус усулларини қўллашга кетган ҳаражатларни ҳисобга олинган ҳолда балансли ёки балансорти турларга киритилади.
Конларнинг маъданли танаси ёки унинг айрим участкалари (блоклари) захираларини аниқлаш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш зарур:

  1. Тананинг (блокнинг) йўналиши, ётиши ва қалинлиги бўйича контурлаш;

  2. ушбу контур ичидаги майдонни (S м2) аниқлаш;

  3. ҳисобланаётган маъданли тана участкаларини(блокларини) ҳарактерловчи ўртача қийматни аниқлаш яъни қалинлиги(Қ), нисбий оғирлик (D) ва маъдандаги саноат учун қимматли компонентлар миқдорини (С) аниқлаш.

Маълум контур доирасидаги қазилманинг(маъданнинг) ҳажми Sm ифодаси билан белгиланади. Маъдан оғирлиги Q(т) = VD. Саноат аҳамиятига молик компонентларнинг оғирлиги Р(т) = Q∙C, агар С г/т да ифодаланса, ҳудди кумуш, олтин ва платина учун қабул қилингани каби, агар С %да ифодаланса унда қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

S, Қ, D ва С қийматларини аниқлаш захираларни ҳисоблашдан олдин келади ва уни дастлабки маълумотлар билан таъминлайди.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish