Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти “ЙЎЛ Қурилиши” факультети



Download 9,97 Mb.
bet7/29
Sana06.06.2022
Hajmi9,97 Mb.
#639630
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
эксплуатация маъруза

Тарновсимон излар – транспорт воситаларни мунтазам равишда бир издан ўтиб харакатланиши натижасида хосил бўлади.
Нотекис чўкишлар – йўл пойи устки қисмининг намланиши ва қопламани бўлакланмай мойилли чуқурлик хосил этиши туфайли намоён бўлади. Қопламаларни бузилиши ишқаланиш натижасида едирилиш, уқаланиш, палахсали бўлакланиш, ёриқлар ва уланиш чокларидаги бузилишлар кўринишида бўлади.
Бузилишлар – йўл тўшамаларини яхлит холда кўрилганида унда ёриқлар, чеккаларининг бўлакланиши, қопламада ёриқ хосил қилган бортим каби холатлар содир бўлади. Тўшамадан фойдаланишда қопламада харакат қатнови туфайли нотекис едирилиш содир бўлади.Қопламани едирилиши харакат тезлигига узвий боғлиқ бўлади.
Қопламада ишлатиладиган материалларга сифатсиз ишлов бериб ётқизилиши, таркибида сув борлиги туфайли цементобетонли, асфальтобетонли ва органик боғловчилар билан ишлов бериб ётқизилган қопламалардан харакат қатнови таъсирида зарраларни доналаб ажралиб туриши натижасида уқаланиш содир бўлади.
Одатда, тўшама лойихаланишида қопламанинг юқори қатлами едирилиши инобатга олиниб унга мос материал танланади. Талланган материал едирилишга чидамли бўлса, ёки қўшимча ғадир – будир юза содир этувчи қатлам қурилса асосий қатлам едирилишига чек қўйилади. Йўлда кутиладиган харакат қатнови таркиби ва миқдори, ишлатиладиган материаллар сифати, шунингдек қопламани турига боғлаб H0 (мм) қалинликдаги қўшимча едирилиш қатлами қурилади.
Жадвал 1

Қоплама

Қўшимча едирилиш қатлами, мм

Асфальтобетонли

10 – 20

Цементобетонли

30 – 40

Органик боғловчилар билан ишлов берилган чақиқ тош ёки қум – шағалли

40 – 50

Чақиқ тош ёки қум – шағалли

50 – 80

Бу қатлам хисобга олинмай қурилган қопламада едирилиш жадаллашиб, унинг ишлаш муддати қисқаради. Қопламанинг тахминий йиллик едирилиши қуйидаги формуладан топилади:


Н0 = а + b · B
Бу ерда а – мухит таъсири остида қопламанинг йиллик едирилиш қиймати
b – қоплама мустахкамлиги ва турига боғлиқ қоэффициент
В – йўлдан ташиладиган йиллик юк миқдори млн.т.

Қоплама

а, мм

b, мм

Асфальтобетонли

0,4 – 0,6

0,25 – 0,55

Органик боғловчи билан ишлов берилган чақилган тошли ёки қум шағалли, едирилиш қатлами билан:
икки марта устки ишлов берилгани
бир мартали устки ишловлари

1,3 – 2,7
1,4 – 2,8

3,5 – 5,5
4,0 – 6,0

Чақиқ тошли:
ўта пишиқ материаллардан
ўрта пишиқ материалларидан

4,5 – 5,5
5,5 – 6,5

15 – 20
19 – 25

Қум шағаллик

3 – 6

20 – 30

Жойида қопламанинг едирилганлигини ўлчаш қуйидаги формуладин аниқланади:


h = H – H1


бу ерда, H – қопламанинг бошланғич қалинлиги
Н1 – қопламанинг едирилганлигидан сўнги қалинлиги

Қопламаларнинг ейилишига қарши кураш - юқори қатламни узоқ муддат эксплуатация қилишга қаратилган тадбирлар мажмуаси у ёки бу қопламанинг хусусиятларига қараб танланади. Майда тошли қопламаларни соз ҳолда тутиб туриш учун вақти- вақти билан 1 км йўлга 20…30 м3 меъёрда йирик қум, доналар ўлчами 15 мм.гача бўлган қум ва майда тош аралашмаси, майда тош сепиб туриш ва йўл четидаги йирик материалларни механик чўткалар билан супуриб ташлаш керак. Тўлқинсимон юзаларга дазмол босилади, тўлқинлар катта бўлса, автогрейдер билан 2...5 марта ўтиб, кесиб текисланади (профиллаш). Бунда боғланиш яхши бўлиши учун қоплама 20 фоизли СаСl2 эритмаси билан намланади (сарфи 5…6 л/м2). Зичлаш учун пневмоғилдиракли каток ишлатиш самара беради (5...8 марта ўтиб), “катун”лар чўткалар ёки автогрейдер билан йўқотилади.


Баъзи ҳолларда шағалли материалларнинг яхши боғланиши учун тупроқли грунтдан 10...15 фоиз (ҳажми бўйича) қўшиб юбориш керак. Қатламни юмшатгач, оптимал намликдаги грунт қўшилади. Кейин аралашма фреза ёки автогрейдер ёрдамида яхшилаб қориштирилади ва текислаб, зичланади.
Фойдаланишга топширилган қопламалар қўйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Қопламалар юзаси бир текис кўринишли, уланиш чоклари билинмаслиги, текис ва четлари тўла бўлиши, бўшлиғи меъёр баражасидан ортиқ бўлмаслиги керак.

  • Қопламанинг эни – кўпи билан 10 фоизи лойихавий қийматлардан – 15 дан ÷ 20 см чегарагача, қолганлари +10 см гача оғиши мумкин;

  • Қалинлиги – оддий машиналар қўлланилганда, кўпи билан 10 фойизи лойихавий қийматлардан - 22 дан ÷ 30 мм чегарагача, қолганлари + 15 мм гача, автоматик назорат мосламали машиналар қўлланилганда – 15 дан ÷ 22 мм гача, қолганлари + 10 мм гача оғиши мумкин;

  • Қопламаларнинг қатламлари бир – бири билан хамда асос билан яхши ёпишган бўлиши керак;

  • Иссиқ қоришмалардан ётқизилган қопламаларнинг остки қатламини зичланганлик коэффиценти 0,98 дан, юқори қатламники эса, 0,99 дан; В,Г ва Д турлар учун 0,98 дан; совуқ асфальтобетонлар учун эса 0,96 дан кам бўлмаслиги керак.

Асфальтобетоннинг сифатини назорат қилиш учун қопламанинг зичланиш коэффициенти ва физик – механик хоссалари бузилмаган холда, қопламадан кернлар ёки ўймалар олинади. Қиздириб қайта тайёрланган намуна асосида стандарт талабига мослиги аниқланади. Намуна қопламага ётқизилгандан 10 сутка ўтгандан сўнг, қўлда намуналар олинади. Бу жараёнлар совуқ асфальтобетонлар учун зичлаш тамом бўлгандан сўнг, 30 кундан кейин амалга оширилади.
Юқори қатламнинг қалинлиги 3 см дан кам бўлган тақдирда, керн ва ўймалар остки қатлам билан қўшиб олинади. Синашдан олдин устки қатлам остки қатламдан аста ажратилади.
Керн ва ўймалар фақат харакат тасмаси ўртасидан олинмасдан, балки транспорт харакатлар натижасида яхши зичланмаган жойлардан хамда тасмаларнинг бирлашиши яқинидан хам олинади.
Қопламанинг кенглини 7 м дан кам бўлса, 1 км дан 3 та, акс холда, хар бир 7000 м2 юзадан 3 та намуна олинади.



Download 9,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish