Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти “ЙЎЛ Қурилиши” факультети



Download 9,97 Mb.
bet8/29
Sana06.06.2022
Hajmi9,97 Mb.
#639630
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
эксплуатация маъруза

Назорат саволлари:

  1. Йўл қопламаларида қандай холат ўзгаришлари мавжуд ?

  2. Йўл пойининг кўтарма ва ўйма қисмларида қандай холат ўзгаришлари ва бузилишлари намоён бўлади ?

  3. Тўшамадаги содир бўладиган бузилишлар қандай қучлар таъсирида рўй беради ?

  4. Қоплама чеккаларини бузилишига нималар сабаб бўлади ?

  5. Қоплама қатлами едирилиши сабаблари баён этинг.

  6. Қопламанинг йиллик едирилиши қандай аниқланади ?



5 – МАВЗУ. МАВЖУД ФОЙДАЛАНУВДАГИ ЙЎЛНИНГ ХОЛАТИНИ ВА ТРАНСПОРТ ЭКСПЛУАТАЦИОН СИФАТИНИ БАХОЛАШ


Режа:

  1. Йўлларнинг транспорт эксплуатацион холати кўрсаткичларини аниқлаш.

  2. Сақлаш ва таъмирлаш ишларининг сифатини бошқариш



Таянч сўз ва иборалар: йўл даражаси, меъёрлар, таъмирлаш, комплекс усул, эксплуатация жараёни, мезон, сифат кўрсаткичи, равонлик, мустахкамлик, илашишлик, тезлик, назорат.

Йўлларни таъмирлаш ишларини режалаштиришда биринчи қадам хар бир участка учун таъмир турларини аниқлашдан иборат, кейин ишлар таркиби ва хажми аниқланади. Таъмир турини тайинлашнинг асосий мезони йўл қопламасининг мустахкамлик кўрсаткичи хисобланади. Бироқ хозирги шароитларда у билан тенг кучли бўлган йўл холатини белгиловчи бошқа кўрсаткичлар хам бор. Шунинг учун таъмир ишларини режалаш асосида кўрсаткичлар мажмуасини бахолаш ётади. Қайси кўрсаткич минимум бўлса, бошқалардан қатъий назар ўша таъмир тури белгиланади.


Сақлаш ишлари хар йили бутун йўл узунлигида бажарилади. Йўл қопламаси етарлича мустахкам бўлсаю, лекин ғилдирак билан илашиш сифатларини таъминламаса, шу участкада ейилган қатламни тикловчи таъмир талаб этилади. Чунки автомобилларнинг хисобий тезлиги ва хавфсиз харакатининг таъминланганлик кўрсаткичи камайган бўлади.
Кучайтириб таъмирлаш, йўл қопламасиниг мустахкамлиги нафақат автомобилларни хисобий юкламалар билан ўтказмай қолган участкаларда бажарилади, балки қоплама равонлигини текисловчи қатламсиз ва қоплама қатламсиз яхшилаш мумкин бўлмай қолган участкаларда хам бу зарур. Таъмир ишларининг таркиби ва хажми йўлнинг асосий кўрсаткичлари пасайиб кетиш сабабларини пухта тахлил қилгандан кейин аниқланади. Таъмир ишлари руйхатида шу сабабларни бартараф қиладиган тадбирлар хам кўрилиши лозим. Шу билан бирга, эксплуатация қилиш тизими мавжуд йўлнинг холати, табиий шароит ва транспорт хамда йўловчиларни ташиш жараёнида вужудга келадиган омиллардан иборат бўлади. Кўрсаткичларни аниқлаш схемаси иш турларини туркумларга қараб, уларнинг қийматини техник иқтисодий асослаш ва бахолаш имкониятини яратади. Бу усул илмий жихатдан асосланган бўлиб, харажатлар сарфини тежашга олиб келади.
Автомобил ва йўлларни ўзаро таъсири мураккаб жараён бўлиб уларнинг тахлили автомобилнинг барқарорлигини, ташқи мухитни харакат шароитига таъсирини ва йўл тўшамасининг мустахкамлиги, ишлаш қобилятига механик таъсирини бахолашга имконият яратади.
Ушбу, автомобил йўлларига кўрсатилган ўзаро таъсириларни, мувофиқлаштиришни қуйидаги асосий кўрсаткичлари билан характерлаш мумкин: юкламани қайталаниши (частота); эгилиши (қопламани деформацияси); қоплама билан ғилдиракни илашиши (сцепление).
Экспулатация коэффициенти – хисобий тезликни таъминланганлиги хар қайси участкада якка автомобилнинг хақиқий максимал тезлиги Vмакс хисобий тезликка нисбатан берилган тоифа йўл ва шароит рельефе учун Vx (ШНҚ 2.05.02-07 га мувофиқ қабул қилинган), Кхсэ = Vмакс / Vх қўлай шароитда (ёғингарчилик, қор ёғиш, бўрон, музгарчилик, кучли шамол, туман, ва х.к. бўлмаганда) йўл Кхсэ ≥ 1 қийматини таъминлаб бериши лозим. Кузги – бахорги ва қишқи даврларда Кхсэ ≥ 0,75. Музгарчилик, бўрон ва кучли қор ёғганда, туман холида Кхсэ ≥ 0,5.
Транспорт воситаларининг тортиш кучи қоплама юзаси холати ва ғилдиракнинг қоплама билан ишқаланишига боғлиқ бўлиб, сирпанчиқлик коэффициенти – хақиқий сирпанчиқлик коэффициентини Кхақ ни рухсат этилганига (Кр ) нисбати билан характерланади:
Кск хақхис ≥ 1
Бу ерда, Ухақ – хақиқий бўйлама илашиш қоэффициенти
Ухиc – хавсизлик шароити бўйича қоплама билан ғилдиракни бўйлама илашишни энг юқори тезлик коэффициенти хисобланади.
Қопламанинг ейилиш коэффициенти – Кей = hx/H, бу ерда Н – берилган фурсатда қопламанинг ёйилиш қиймати (4) ишда берилган формула билан хисобланади ёки ўлчаш билан аниқланади, мм; hx - берилаган тур қопламани рухсат берилган қийматининг ейилиши.
Эгилиш бўйича йўл тўшамасининг мустахкамлик коэффициенти, мустахкамлигик коэффициенти билан белгиланади:
Км хақхис

бу ерда, Ехақ – йўл тўшамасининг эквивалент умумий модул эластиклиги, тажриба йўли билан аниқланадиган, кг/см2;


Ехис – талаб қилинадиган модул эластиклиги кг/см2

Берилган фурсатда траснпортнинг таркиби ва харакат жадаллиги бўйича хисобланади.


Сақлаш ва таъмирлаш ишларининг сифатини бошқариш тизими, ўзаро боғланган тадбирлар, меъёрлар, усуллар ва воситалар комплексини ўз ичига олади. Улар йўл ташкилотларининг таъмирлаш ва сақлаш ишлари сифатини мунтазам ошириб бориши, ҳамда уни қўллаб туриш бўйича фаолиятини режали равишда ташкил этишга қаратилган. Бу ишлар қуйидаги вазифаларни амалга ошириш билан рўёбга чиқарилади: сифатни режалаш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ҳамда таъмирлаш ва сақлаш ишларининг сифатини баҳолашнинг ахборот таъминоти.

Download 9,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish