10 – МАВЗУ. ҚОПЛАМАЛАР ҒАДИР – БУДИРЛИГИНИ ОШИРИШ.
Режа:
Ғадир – будир қопламаларнинг тавсифлари.
Қопламаларга ишлов беришнинг хусусиятлари ва кўлланилиш сохалари.
Таянч сўз ва иборалар: қоплама холати, қоплама юзаси, ғадир – будир сирт, ейилувчи қатлам, йўлдаги носозлик, деформация, қоплама герметиклиги, сиртка ишлов, тишлашиш сифати.
Йўл қопламаси сиртининг ғадир-будирлиги – транспорт воситалари ғилдирагининг қоплама билан тишлашишига сабаб бўлувчи йўлнинг муҳим транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларидан ҳисобланади.
Транспорт воситалари ҳаракатланганда, қоплама сиртининг ғадир-будирлиги қисқа частотали тебраниш натижасида вужудга келадиган тўлқин узунликлари 3-10 см гача бўлган нотекисликлар йиғиндисидан иборат.
Транспорт воситалари ғилдирагининu йўл қатнов қисмининг сирти бўйича сирпанишга қаршилиги, тишлашиш коэффициенти орқали аниқланади. Тишлашиш коэффициенти транспорт воситаларининг хавфсизлиги ва тезлигига бевосита таъсир қилади.
Қуруқ ва текис қопламалар, замонавий автомобилларнинг турли хил тезликдаги хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини ва тишлашиш коэффициентининг юқори даражада бўлишини таъминлайди.
Фойдаланишдаги қопламалар йиллар давомида транспорт воситалари ва табиий омиллар таъсирида аста-секин емирила бошлайди. Натижада, қоплама юзасида алоҳида-алоҳида ёрилган ва ўйилган жойлар кўпайиб кетади, яъни қоплама юзасидаги боғловчи модданинг кучи кетиши туфайли, уларни жорий таъмирлаш билан бажариш самара бермайди.
16 – расм. Сиртга ишлов берилган қопламанинг кўриниши
Бундай ҳолларда, қоплама ва ғилдирак орасидаги тишлашиш сифатини яхшилашнинг энг муқобил йўлларидан бири, бу қоплама сиртида ғадир – будирликни яратишдир. Бу эса қоплама сиртига ишлов бериш орқали амалга оширилади.
Йўл қопламалари сирти макро ғадир – будирлиги бўйича қуйидаги турларга бўлинади:
Текис, ғадир-будирликнинг ўртача баландлиги 0,3
мм дан ортиқ эмас;
Майда ғадир-будирли, уларнинг ўртача баландлиги
0,3 мм дан 1 мм гача;
Ўрта ғадир-будирли, уларнинг ўртача баландлиги 1
мм дан 2 мм гача;
Йирик ғадир-будирли, уларнинг ўртача баландлиги 2
мм дан ортиқ;
Автомобильнинг тезлиги ва ҳаракат хавфсизлиги қоплама сиртидаги минимал йўл қўйилган макро ғадир-будирликни аниқлаш учун ҳўл қопламаларнинг тишлашиш коэффициенти мезон бўлади.
2-жадвалда турли хил ҳаракат шароитлари учун эксплуатация жараёнида қопламада тишлашиш коэффициентининг мумкин бўлган минимал миқдори келтирилган [1].
2-жадвал
ҚМҚ бўйича ҳаракат шароити
|
Ҳаракат тезлиги км/соат дан кам бўлмаганда, хўл қопламаларда тишлашиш коэффициентини йўл қўйиши мумкин бўлган минимал қиймати
|
60 80
|
Яхши
|
0,35
|
0,26
|
Ўрта
|
0,40
|
0,28
|
Хатарли
|
0,45
|
0,30
|
Автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини таъминлашда, қоплама юзасига ишлов бериш, унинг функционал вазифасидан келиб чиқиб қуйидаги хусусиятларни таъминлаши зарур:
қоплама герметиклигини яхши таъминлаши;
хизмат қилиш давомида қоплама юзасида ғадир-будир текстурани яратиши ва сақлаши;
қопламанинг қуруқ ва нам ҳолларида автомобиль ғилдираги билан яхши тишлашиши ва автомобиллар ҳаракати натижасида ҳосил бўладиган шовқин даражасининг камайтиришини таъминлаши;
емирилувчи ва ҳимоя қатламини яратиши, узоқ муддатли эксплуатация жараёнида табиий омиллар ва транспорт юкламалари таъсиридан бузилмасдан ва ёриқларсиз хизмат қилиш имкониятига эга бўлиши;
қатнов қисмининг эни бўйича тишлашиш коэффициентини меъёрий чегарадаги ўзгариш эҳтимоллигини таъминлаши;
эксплуатация жараёнида сақлаш ва таъмирлаш ишлари учун юқори ҳаражатларни талаб қилмаслиги.
Сиртга ишлов бериш асосан
17 – расм. Дастлабки сиртга ишлов бериш жараёни
18 – расм. Замонавий сиртга ишлов бериш жараёнлари
асфальтбетон ва қора чақиқ тошли (шағалли) қопламаларда, меьёрий талаб этилган равонлик, ғадир-будирлик ва бир текисда емирилишни таьминлаш, қоплама сиртини автомобиль ғилдираги билан тишлашиш сифатини ошириш ва ўнқир-чўнқирларни бартараф этиш мақсадида қўлланилади.
Қоплама сиртида 2 см дан ортиқ бўлмаган чуқурчалар ҳосил бўлганда, бир қатламли, 2 см дан ортиқ бўлган кўп миқдордаги кўндаланг ва бўйлама ёриқлар мавжуд бўлса, қоплама сиртига икки қатламли ишлов бериш орқали емирилувчи қатлам қайта тикланади.
Ҳамма ҳолларда хам қоплама асоси мустаҳкам бўлиши шарт, чунки қоплама юзасига ишлов бериш билан тўшама мустаҳкамлиги ортмайди ва у яна бузила бошлаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |