Иқлими ва сувлари. Ўзбекистон иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ, қиши анча совуқ. Мамлакат ичида эса чекка шимол ва шимоли-ғарбда мўътадил, қолган текислик ҳудудларда субтропик хусусиятга эга. Йиллик ўртача ҳарорат шимолдаги +8,9 жанубдаги +18 даражагача фарқланади. Январ ойининг ўртача ҳарорати фақат жанубда – Сурхондарёда нолдан юқори (масалан, Шерободда +3.60), Устюртда минус 8-11 даража. Июль ойида ўртача ҳарорат Термиз ёки Шерободда плюс 31-320, Тошкентда +270, Самарқандда +260, тоғ ва тоғ олди ҳудудларда бу кўрсаткич бирмунча пастроқ. - Иқлими ва сувлари. Ўзбекистон иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ, қиши анча совуқ. Мамлакат ичида эса чекка шимол ва шимоли-ғарбда мўътадил, қолган текислик ҳудудларда субтропик хусусиятга эга. Йиллик ўртача ҳарорат шимолдаги +8,9 жанубдаги +18 даражагача фарқланади. Январ ойининг ўртача ҳарорати фақат жанубда – Сурхондарёда нолдан юқори (масалан, Шерободда +3.60), Устюртда минус 8-11 даража. Июль ойида ўртача ҳарорат Термиз ёки Шерободда плюс 31-320, Тошкентда +270, Самарқандда +260, тоғ ва тоғ олди ҳудудларда бу кўрсаткич бирмунча пастроқ.
- Ёғин-сочин ҳам республика ҳудудида турлича тақсимланган: чекка шимол ва шимоли-ғарбда йилига ўртача 100 мм га ҳам етмайди, айрим тоғ ва тоғ олди минтақаларида эса бу рақам 8-9 марта ортиқ. Энг кўп ёғин Атлантика нам ҳаво массаси йўналишига тўғри турган тоғли ҳудудларда қайд этилади (Угом, Писком, Қоржантов ва б., Ургут туманида жойлашган Омонқўтонда). Фарғона водийсининг ғарбий қисмида ёғин-сочин миқдори анча оз (масалан, Поп туманида 100 мм атрофида), унинг шарқий қисмида эса бундан 2-2,5 марта зиёд. Бу машҳур иқлимшунос олим А.И.Воейковнинг намгарчилик билан аҳоли жойлашуви (зичлиги) ўртасидаги қонуний алоқадорлик тўғрисидаги фикрига яққол далил бўла олади. Тошкентда мазкур кўрсаткич 360-370, Самарқандда 325-330, Ургенч ёки Нукусда эса атиги 80-90 мм ни ташкил қилади.
Ер ва тупроқ ресурслари. Ўзбекистоннинг умумий ер ресурслари 44,9 млн га атрофида, унинг 58-60 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқли ҳисобланади. Суғорма деҳқончилик майдонлари 4,3 млн гектарга яқин, унинг ярмидан кўпроғи текислик ҳудудларга, қолган қисми тоғ ва тоғ олди ҳудудларга тўғри келади. - Ер ва тупроқ ресурслари. Ўзбекистоннинг умумий ер ресурслари 44,9 млн га атрофида, унинг 58-60 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқли ҳисобланади. Суғорма деҳқончилик майдонлари 4,3 млн гектарга яқин, унинг ярмидан кўпроғи текислик ҳудудларга, қолган қисми тоғ ва тоғ олди ҳудудларга тўғри келади.
- Лалмикор ёки табиий ҳолда намланиб деҳқончилик қилинадиган ерларнинг умумий майдони 750 минг га, уларнинг 3/5 қисми табиий намгарчилик билан тўлиқ таъминланган. Табиий яйловлар 22 млн га ёки республика умумий майдонининг тенг ярмига яқинини ташкил қилади. Бироқ, бу ерларнинг барчаси ҳам сув билан таъминланмаган.
- Республиканинг кўпчилик қисмида қўнғир тусли сур тупроқлар (бўз тупроқлар) тарқалган. У.Тожиев, Х.Намозов ва уларнинг муаллифдошлари маълумотларига биноан чўл минтақасида сур тусли қўнғир, чўл қумли ва ўтлоқи тупроқлар, суғорилиб деҳқончилик қилинадиган ҳудудларда эса (Фарғона, Чирчиқ-Оҳангарон, Мирзачўл, Қашқадарё, Зарафшон, Сурхон водийсида сур ёки бўз тупроқлар кўп учрайди. Тоғли ҳудудларда эса жигарранг, қўнғир тусли тоғ-ўрмон тупроқлари тарқалган. Қадимдан суғорилган воҳалар, дарёларнинг қуйи қисмида (масалан, Хоразмда) аллювиал тупроқлар ҳам шаклланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |