Нефт конлари Сурхондарёда (Ҳовдоғ, Кўкайди, Лалмикор), Фарғона водийсида (Жанубий Оламушук, Полвонтош, Мингбулоқ ва ҳ.к.). Қорақалпоғистон Республикасида (Оқшолоқ, Ўрга, Шохпахти ва б.) мавжуд. Устюрт платоси, Орол кўли акваторияси ва унга туташ ҳудудларда янги нефт конларини аниқлаш бўйича ҳозирги вақтда Россия Федерацияси билан ҳамкорликда (“Лукойл” компанияси) геологик-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Бундай ишлар Сурхондарё вилоятида Малайзия ва Эрон мамлакатлари билан биргаликда ҳам амалга оширилмоқда. - Нефт конлари Сурхондарёда (Ҳовдоғ, Кўкайди, Лалмикор), Фарғона водийсида (Жанубий Оламушук, Полвонтош, Мингбулоқ ва ҳ.к.). Қорақалпоғистон Республикасида (Оқшолоқ, Ўрга, Шохпахти ва б.) мавжуд. Устюрт платоси, Орол кўли акваторияси ва унга туташ ҳудудларда янги нефт конларини аниқлаш бўйича ҳозирги вақтда Россия Федерацияси билан ҳамкорликда (“Лукойл” компанияси) геологик-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Бундай ишлар Сурхондарё вилоятида Малайзия ва Эрон мамлакатлари билан биргаликда ҳам амалга оширилмоқда.
- Республикада кўмир конлари географияси нисбатан кенг тарқалмаган. Катта заҳирага эга бўлган Ангрен конида (2 млрд т.) қўнғир кўмир асосан очиқ усулда қазиб олинади ва у кўпроқ иссиқлик электр станцияларида ишлатилади. Тошкўмир конлари эса Сурхондарё вилоятида – Шарғун ва Бойсун (Тўда) конларидан олинади.
Мамлакатимизда турли тоғ кимёси хом ашёларининг катта заҳиралари мавжуд. Улар энг аввало Тубекатан калий, Хўжаикон ош тузи, Бойбичекан тош тузи ҳамда Қораумбет, Борса Келмас, Қўнғирот яқинидагни турли туз конларидир. Фосфоритнинг йирик заҳираси Навоий вилоятида – Марказий Қизилқумда топилган ва ундан ҳозирги пайтда фойдаланилмоқда. - Мамлакатимизда турли тоғ кимёси хом ашёларининг катта заҳиралари мавжуд. Улар энг аввало Тубекатан калий, Хўжаикон ош тузи, Бойбичекан тош тузи ҳамда Қораумбет, Борса Келмас, Қўнғирот яқинидагни турли туз конларидир. Фосфоритнинг йирик заҳираси Навоий вилоятида – Марказий Қизилқумда топилган ва ундан ҳозирги пайтда фойдаланилмоқда.
- Ўзбекистонда ҳар хил қурилиш материаллари – қум, гипс, гранит, мармар конлари бор. Мармар Самарқанд, Қашқадрё, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистонда қазиб олинади (Ғозғон, Лангар, Омонқўтон, Китоб ва б.). Нометал фойдали қазилмалар – флюорит, дала шпати, графит, асбест, тальк, бентонит гилларининг ҳам заҳиралари мавжуд.
- Шундай қилиб, республикамизда фойдали қазилмалар асосан Навоий Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида жойлашган. Фарғона водийси ва, хусусан, Сирдарё ҳамда Хоразм вилоятлари бу борада деярли кўзга ташланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |